Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2503/11270 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7e2d3c0e-488e-42d4-b77c-4543e87c2333 Claim ID PDF Hash 2937921d73d64432... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 65 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
аролик кодексини 357-моддаси аролик кодексини 357 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
аролик кодекси 449-моддаси аролик кодекси 449 code_article
нинг 32-моддаси нинг 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2503/11270-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 13 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг “SARKOR-PLYUS-SARBON”масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – “TAS KENT ITY GOLD BLO K” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили (адвокати) – А.Асланов (2025 йил 04 сентябрдаги 5-сонли ишончнома ва 172-сонли адвокатлик ордери асосида), жавобгар вакиллари Т.Каримов, М.Мухаммедов (2025 ёйил 13 октябрдаги 72-сонли ишончнома асосида )ларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда “палата” деб юритилди)нинг“SARKORPLYUS-SARBON”масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “TAS KENT ITY GOLD BLO K” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)дан 40 000 000 сўм асосий қарз ва 8 000 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, жавобгар билан маҳсулот етказиб бериш шартномаси имзоланганлиги, жавобгарга шартнома бўйича жами маҳсулотлар етказиб берганлиги, шартнома мажбуриятларини бузилганлиги натижасида қарздорлик вужудга келганлигини, судга даъво аризаси киритилганидан кейин 2025 йил 26 сентябрда асосий қарз 40 000 000 сўм тўлиқ тўланганлигини, шу сабабли асосий қарз ундириш талабини рад этиб, асосий қарз тўланганлиги учун пенядан воз кечишини, суд харажатларини зиммасига олишини билдириб, судга илтимоснома киритиб, даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини кўрмасдан қолдиришни сўради. Судда жавобгар вакили ўзаро ҳисоб-китобда янглиш бўлганлиги учун қарздорликдан хабарлари бўлмаганлигини, судга даъво аризаси киритилгандан кейин қарздорликни қайта кўриб чиқиб, асосий қарз бўйича 40 000 000 сўм қарздорликни тўлиқ тўланганлигини, даъвогар даъвонинг пеня ундириш қисмидан воз кечганлиги учун, пеня ундириш талаби бўйича тўланиши лозим бўлган давлат божи тўловини зиммаларига олишини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Белгиланган тарзда хабардор қилинган палата бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Бироқ ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан низони палата йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топади. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини асосий қарз ундириш талабини рад этишни, пеня ундириш қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 22 апрелда 22/04/2025-сонлимаҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартнома кўра, “Бажарувчи” кварц қуми маҳсулотни етказиб беришни, “Буюртмачи” эса етказиб берилган маҳсулотини қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича 220 000 000 маҳсулот етказиб берилган. Жавобгар эса уларни эътирозсиз қабул қилиб олган. Маҳсулот етказилганлигини тасдиқловчи даъвогар томонидан 2025 йил 07 майдажавобгарга юборилган 220 000 000 сўмлик маҳсулотлар ҳисоб-варақ фактура орқали жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинган. Жавобгар қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун тарафлар ўртасида тузилган шартнома жавобгар ўз мажбуриятларини қисман бажариб, даъвогарнинг ҳисоб рақамига етказиб берилган маҳсулот учун жами 180 000 000 сўм пул маблағлари тўлаб берилган. Шартнома бўйича 40 000 000 сўм қарздорлик тўланмай қолган. Натижада даъвогар иқтисодий судига қарздорликни жавобгардан мажбурий тарзда ундириб олиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар даъво талаби асосли чунки, шартнома асосида жавобгарга жами 40 000 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ишдаги мавжуд электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тараф кўрсатмалари бўйича ўз тасдиғини ва исботини топган. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 437-моддасига маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорини2-иловасида “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексигамувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу Низомни 62-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини ифодалайди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Бироқ, даъвогар судга даъво аризаси киритилганидан кейин 2025 йил 26 сентябрда асосий қарз 40 000 000 сўм тўлиқ тўланган. Ушбу ҳолат тарафлар кўрсатмалари ва 2025 йил 26 сентябрдаги тўлов топшириқномаси билан ҳам ўз исботини топади. Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб даъвогарнинг 40 000 000 сўм асосий қарздорликни ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги Қонуни” нинг 32-моддаси иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгилаган. Даъвогар юборган маҳсулотларини пулини ўз вақтида тўланмаганлиги учун кечиктирилган кун учун 0,2 фоиздан, тўлов суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жавобгардан 8 000 000 сўм пеня ундириб бериш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида олинган маҳсулот учун 8 000 000 сўм асосли пеня ҳисоблаган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бироқ, даъвогар судга илтимоснома киритиб, пеня ундириш талабидан воз кечишни билдирган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисми 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб даъвогарнинг пеня ундириш қисмини қисман даъвогар манфаатида палата даъво аризаси киритиганлиги ва даъвогар даъво аризасидан воз кечганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 8 000 000 сўм пеня ундириш талабини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ жавобгар пеня ундириш талаби бўйича давлат божи тўловини ўз зиммасига олганлигини учун суд харажатлари тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни ва почта харажатларини даъвогар зиммасига олганлиги учун ундирувсиз қолдириб, олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим. Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан 960 000 сўм давлат божи тўловини Республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236, 333, 326, 357, 437, 446, 449-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг “TAS KENT ITY GOLD BLO K” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар - “SARKOR-PLYUS-SARBON” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 40 000 000 сўм асосий қарз ундириш талаби қаноатлантиришдан рад этилсин. Даъво талабининг пеня ундириш қисми кўрмасдан қолдирилсин. “TAS KENT ITY GOLD BLO K” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 960 000 сўм давлат божи ундирилсин. Почта харажатлари олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья judgecode У.Р. Курбанов