← Назад
Решение #2884294 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 318 | — | law | |
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2304-2504/1392-сонли иқтисодий иш
судья Б.Т.Бекмуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чимбой тумани
2025 йил 13 октябрь
Чимбой туманлараро иқтисодий суди судья Б.Т.Бекмуратовнинг
раислигида, К.К.Данияровнинг котиблигида, даъвогар вакили юрисконсульт
ХХХ (2024 йил 23 декабрь кунги 152-сонли ишончнома)нинг иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамиятининг манфаатини кўзлаб, жавобгар
“ХХХ” якка тадбиркордан 17 794 980,95 сўм суброгация тартибида ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни АТБ
“ХХХ”ни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилган ҳолда ўз суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда ССП деб юритилади) даъвогар
“ХХХ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
жавобгар “ХХХ” якка тадбиркор (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 17 794 980,95 сўм суброгация тартибида ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 сентябрь кунги ажрими билан АТБ “ХХХ”
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво талаби ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланишини
билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
ССП судга тақдим қилган даъво аризасида ишни ўз вакиллари
иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд ишни уларнинг вакиллари
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Жавобгар ва учинчи шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига
келмади, ўз ёзма фикрларини судга тақдим қилмади.
Суд ишдаги ҳужжатларда жавобгар ва учинчи шахснинг суд мажлиси
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат
борлигини инобатга олиб, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг
128, 170-моддаларига мувофиқ жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 318-моддасининг 4-бандига мувофиқ, суғурта ҳолати
бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор
ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасида
кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтади.
Иш ҳужжатларга кўра, учинчи шахс ва жавобгар ўрталарида 2024 йил
01 апрель куни 135/47/KBD-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, ушбу
кредит шартномаси асосида банк томонидан 8 580 АҚШ доллар кредит
маблағлари ажратилган.
Ажратилган кредитнинг қайтарилишини маъминлаш мақсадида учинчи
шахс ва тарафлар ўрталарида 2024 йил 01 апрель куни кредитни суғурталаш
шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартнома ва суғурталаш полисига асос
кредит қайтмаслиги ҳавфи суғурталанган.
Кредит шартномаси бўйича жавобгар кредит фоизини ва асосий қарзни
шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган кредитни қайтариш жадвалига
асос тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан кредитдан қарздорлиги вужудга келганлиги
сабабли суғурта ҳодисаси юз берган бўлиб, кредит пуллари тўланмасдан
қолган тақдирда, суғуртоловчи томонидан суғурта пулларини тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Ишга тақдим этилган тўлов топшириқномаларида даъвогар томонидан
17 794 980,95 сўм миқдорида суғурта пуллари банк ҳисобига тўлов амалга
оширгани тасдиқланади. Жавобгар томонидан тўланган пуллар даъвогарга
қайтариб тўланмаганлиги сабабли ушбу низо келиб чиққан.
ФКнинг 915-моддасиниг биринчи қисмига асос, мулкий суғурта
шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган
ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта
ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки
шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф
олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд
суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта
товони тўлаш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 957-моддасиниг биринчи қисмига асос, агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи
(наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 17 794 980,95 сўм асосий
қарзни ундириш талаби асосли ҳисобланади.
Шу боис суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 17 794 980,95 сўм асосий
қарзни ундиришни лозим топди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2024 йил
29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва
аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта
харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил
25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг
25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
02 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида” ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 01 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Юқорида келтирилган асосларга кўра, жавобгардан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 195,
196-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХ” якка тадбиркордан даъвогар «ХХХ” акциядорлик
жамияти фойдасига 17 794 980,95 сўм ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “ХХХ” якка тадбиркордан республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси
судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Б.Т.Бекмуратов