Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/797 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Hududi l ktr t rm ql ri Ответчик / Подсудимый Tum ris Erm kb v
Source ID e0c39264-a9f9-46a3-887c-d077fe5aae31 Claim ID PDF Hash 3efa8ad11d054f83... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/797-сонли иш судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўнғирот тумани 2025 йил 13 октябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетов, Қўнғирот тумани прокуратураси даъвогар “Hududi l ktr t rm ql ri” АЖнинг манфаатида жавобгар "Tum ris Erm kb v " МЧЖ ҳисобидан 4.915.970 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларини суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни ниқлади: Қўнғирот тумани прокуратураси даъвогар “Hududi l ktr t rm ql ri” АЖнинг манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "Tum ris Erm kb v " МЧЖ ҳисобидан 4.915.970 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан этиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим етишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 478-моддаси иккинчи қисмига асосан, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Hududi l ktr t rm ql ri” АЖ Қўнғирот филиали ва "Tum ris Erm kb v " МЧЖ ўртасида 01.01.2025 йил 024664-сонли электр энергиясини юридик (бюджет) ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш шартномаси (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади) тузилган. Шартномага мувофиқ, корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи имтеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига электр энергияси бериш давлат корхоналари ва устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга 100 фоиз, қолган юридик шахсларга 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширишлари шартлиги белгиланган. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган, шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгардан шартнома бўйича 4.915.970 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўраган. Ушбу қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 2034, 2035-моддаларига асосан, суд қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "Tum ris Erm kb v " МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Hududi l ktr t rm ql ri” АЖ фойдасига 4.915.970 сўм асосий қарз ҳамда 41.200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар "Tum ris Erm kb v " МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин 10 (ўн) кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонуда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Д.И.Давлетов