← Назад
Решение #2884320 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1724-сонли иқтисодий иш
судья Б.С.Убайдуллаев
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 13 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Кучкаров котиблигида, жавобгар вакили
А.Уракбаев (раҳбар) иштирокида, даъвогар Давлат мулки объектларидан
самарали фойдаланиш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий
бошқармасининг жавобгар Турткул тумани Мактабгача ва мактаб таълими
бўлимига қарашли 30-сонли ўрта мактабдан 31 084 400,22 сўм ижара
тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган
иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар Турткул тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига
қарашли 30-сонли ўрта мактабдан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) 31 084 400,22 сўм ижара тўловини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Қорақалпоғистон Республикаси Молия
вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ғазначилик бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади)
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
2025 йил 24 сентябрь кунги суд мажлисида иштирок этган прокурор
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.
Даъвогар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида қатнашмадилар ва
ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилмадилар.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига мувофиқ
ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд жавобгар вакилининг важларини тинглаб ҳамда ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги тўпланган ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар томонидан
ўтказилган ўрганиш жараёнида жавобгар ўзининг балансида бўлган
2
иморатнинг бўш турган 144 кв.м2 майдонини ижара шартномасини тузмасдан
2025 йилнинг 1 январидан 2025 йилнинг 8 июлга қадар ижарага берганлиги
аниқланган ва бу ҳақида 2025 йил 8 июль куни далолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация
технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2020 йил
1 июлдаги ПҚ-4771-сон қарорига асосан, даъвогар бўш турган давлат мулки
объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат
мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш, ижарага берилган
давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган
маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш, ижарага
берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва
уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ
тўланишини назорат қилиш, давлат муассасалари (корхоналари)га
бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва
уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш вазифаларини
амалга оширувчи ваколатли орган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 декабрь
2023 йилдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага
бериш тартиби тўғрисида” ги Низом (бундан буён матнда – Низом деб
юритилади) нинг 58-бандига асосан, давлат мулкини (унинг қисмини)
белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига
киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг
параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага
берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни
мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври
учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани
тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим
этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги
суд тартибида ундирилишига асос бўлади.
Бунда давлат мулкидан фойдаланганлик даври давлат мулки белгиланган
тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, жорий
йил 1 январь санасидан ҳолат аниқланган санага қадар белгиланади.
Даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобланган сумманинг ўн иш куни
ичида ихтиёрий тўлашни сўраб берилган талабнома жавобгар томонидан
эътиборсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар, жумладан 2025 йил 8 июль кунги
далолатнома, жиноят ишлари бўйича Бўзатов тумани судининг 2025 йил
24 июль кунги 3-2317-2502/721-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича
қарори билан тасдиқланади.
Шу боис, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва жавобгардан
даъвогар фойдасига 31 084 400,22 сўм ижара тўловини ундиришни лозим
топди.
3
Бундан ташқари, ИПКнинг 118-моддасининг биринчи ва учинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика
бюджети даромадига ундирилади.
Шу боис, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 31 084 400,22 сўм ижара тўлови, 41 200 сўм почта
харажатини, жавобгардан республика бюджетига 621 688 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Турткул тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига
қарашли 30-сонли ўрта мактабдан даъвогар Давлат мулки объектларидан
самарали фойдаланиш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий
бошқармасининг фойдасига 31 084 400,22 сўм ижара тўлови, 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Турткул тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига
қарашли 30-сонли ўрта мактабдан республика бюджетига 621 688 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Судья
Б.С.Убайдуллаев