Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13352 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Н.Отакулова Ответчик / Подсудимый
Source ID cc783a1b-83d1-48e6-89a5-ada47b10ad8f Claim ID PDF Hash 1b3f124ee83c4cd8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13352-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 13 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакили Н.Отакулова (ишончнома асосида), Н.Отакулова Н.Отакулова (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ Н.Отакулова ” акциядорлик жамиятининг жавобгар Н.Отакулова ҳисобидан 170 190 720 сўм маблағ ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Н.Отакулова” акциядорлик жамияти (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар Н.Отакулова бўлими ҳисобидан 170 190 720 сўм маблағни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йид 19 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармасини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар ва Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили вакили даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Ўтган суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларини тан олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (ФК) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар даъвогарга 2024 йил 2 декабрда 01/13-1417-сонли хат билан мурожаат этиб, унда жавобгарга қарашли мактаб ва МТТларда ўрнатилган суд ҳисоблагичлар яроқсиз ҳолатдалиги учун сарфланган ичимлик сувини қувур диаметрига нисбатан ҳисоб-китоб қилишни сўраган. Шунга мувофиқ, даъвогар мутахассислари томонидан жавобгар ва унга карашли мактаб ва МТТларнинг ичимлик сувидан фойдаланиш ҳолати ўрганилган. Хусусан, Гулистон тумани “Оқолтин” МФЙ ҳудудида жойлашган 8-сонли МТТда 20 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига уланиб, фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилганлиги, аммо носоз ҳолатда эканлиги, ҳолат юзасидан истеъмолчига 2025 йил 29 апрелда 000068-сонли ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилганлиги аниқланиб, даъвогарнинг 2025 йил 18 мартдаги қайта ҳисоб-китоб баённомасига кўра, “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидаларининг 87-банди “б” кичик бандига мувофиқ, 0.1 м/сув босими (ўртача) х 3.0 м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 90 кун = 1620 м3 х 7 840 сўм (1м3 ичимлик суви тан нархи) - 12 700 800 сўм; - Гулистон тумани “Шарк ҳақиқати” МФЙ ҳудудида жойлашган 16-сонли МТТда 25 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилганлиги, аммо носоз ҳолатда эканлиги, ҳолат юзасидан истеъмолчига 2025 йил 29 апрелда 000065-сонли ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилганлиги аниқланиб, 0.2 м/сув босими (ўртача) х 6,64 м3/соат х 6 т ( ув бериш жадвали) х 90 кун = 3 585,6 м3 х 7 840 сўм ( 1м3 ичимлик суви тан нархи) - 28 111 104.00 сўм; - Гулистон тумани “Шарк ҳақиқати” МФЙ ҳудудида жойлашган 26-сонли мактабда 15 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилганлиги, аммо носоз ҳолатда эканлиги, ҳолат юзасидан истеъмолчига 2025 йил 29 апрелда 000064-сонли ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилганлиги аниқланиб, 0,1 м/сув босими (ўртача) х 1,69 м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 90 кун = 912.6 м3 х. 7 840 сўм (1м3 ичимлик суви тап нархи) – 7 154 784 сўм; - Гулистон тумани “Теракзор” МФЙ ҳудудида жойлашган 6-сонли мактабда 15 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилганлиги, аммо носоз ҳолатда эканлиги, ҳолат юзасидан истеъмолчига 2025 йил 29 апрелда 000058-сонли ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилганлиги аниқланиб, 0,5 м/сув босими (ўртача) х 3.78 м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 90 кун = 912.6 м3 х 7 840 сўм (1м3 ичимлик суви тан нархи) - 16.003.008 сўм; - Гулистон тумани “Олтин водий” МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сонли мактабда 20 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилганлиги, аммо носоз ҳолатда эканлиги, ҳолат юзасидан истеъмолчига 2025 йил 29 апрель куни 000057-сонли ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилганлиги аниқланиб, 0,1 м/сув босими (ўртача) х 3.0 м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 90 кун = 1620 м3 х 7 840 сўм (1м3 ичимлик суви тан нархи) 12 700 800 сўм; - Гулистон тумани “Ибрат” МФЙ ҳудудида жойлашган 27-сонли мактабда 25 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилганлиги, аммо носоз ҳолатда эканлиги, ҳолат юзасидан истеъмолчига 2025 йил 29 апрелда 000056-сонли ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилганлиги аниқланиб, 0.1 м/сув босими (ўртача) х 4,69 м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 90 кун = 2532 м3 х 7 840 сўм (1м3 ичимлик суви тан нархи) 19 855 584 сўм; - Гулистон тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган 1-сонли мактабда 20 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилганлиги, аммо носоз ҳолатда эканлиги, ҳолат юзасидан истеъмолчига 2025 йил 29 апрелда 000055-сонли ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилганлиги аниқланиб, 0.1 м/сув босими (ўртача) х 3.0 м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 90 кун = 1620 м3 х 7 840 сўм (1м3 ичимлик суви тан нархи) - 12 700 800.00 сўм; - Гулистон тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сонли МТТда 20 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилганлиги, аммо носоз ҳолатда эканлиги, ҳолат юзасидан истеъмолчига 2025 йил 29 апрелда 000054-сонли ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилганлиги аниқланиб, 0.1 м/сув босими (ўртача) х 3.0 м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 90 кун = 1 620 м3 х 7 840 сўм (1м3 ичимлик суви тан нархи) 12 700 800 сўм.; - Гулистон тумани “Бешбулок” МФЙ ҳудудида жойлашган 29-сонли мактабда 20 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилганлиги, аммо носоз холатда эканлиги, ҳолат юзасидан истеъмолчига 2025 йил 29 апрелда 000053-сонли ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилганлиги аниқланиб, 0,5 м/сув босими (ўртача) х 6,71 м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 90 кун = 3 623,4 м3 х 7 840 сўм (1м3 ичимлик суви тан нархи) = 28 407 456.00 сўм; - Гулистон тумани “Бешбулоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 23-сонли мактабда 20 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилганлиги, аммо носоз ҳолатда эканлиги, ҳолат юзасидан истеъмолчига 2025 йил 29 апрелда 000067-сонли ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилганлиги аниқланиб, 0.1 м/сув босими (ўртача) х 3.0 м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 90 кун =1 620 м3 х 7 840 сўм (1м3 ичимлик суви тан нархи) = 12 700 800 сўм; - Гулистон тумани ҳудудида жойлашган ММТБнинг 2-биносида 15 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига уланиб фойдаланаётганлиги, сув хисоблаш ускунаси ўрнатилганлиги, аммо носоз ҳолатда эканлиги, маълум ҳолат юзасидан истеъмолчига 2025 йил 29 апрелда 000066-сонли ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилганлиги аниқланиб, 0.1 м/сув босими (ўртача) х 1.69 м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 90 кун = 912.6 м3 х 7840 сўм (1м3 ичимлик суви тан нархи) - 7 154 784.00 сўм, жами фойдланилган сув учун 170 190 720 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган. Далолатномалар билан жавобгар вакиллари таништирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (Қоидалар) нинг 14-банди “б” кичик бандига кўра, ИСКХ ташкилотлари истеъмолчиларининг II гуруҳга иссиқлик таъминоти ташкилотлари, ИСКХ ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг идоравий уй-жой фонди ва ётоқхоналари, бюджет ташкилотлари, диний ташкилотлар, элчихоналар ва дипломатик ваколатхоналар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари киради. Қоидаларнинг 49-бандига кўра, фаолият кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ёзиб беради. Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади. Бош тортиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозим. Бунда истеъмолчи далолатномада унинг мазмуни бўйича тушунтириш ва эътирозларни, шунингдек, имзолашдан бош тортиш сабабларини баён этиш ҳуқуқига эга. Ўзбошимчалик билан фойдаланилган сув сарфини қайта ҳисоб-китоб қилиш истеъмолчини истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод қилмайди. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига ўзбошимчалик билан уланган истеъмолчи ИСКХ ташкилоти томонидан тармоқдан узилади ва бу ҳақда белгиланган тартибда икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади. Қоидаларнинг 94-бандига кўра, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади: ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан; агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг бўлади. Қоидаларнинг 76-бандига мувофиқ, ИСКХ ташкилоти томонидан истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилишга асос бўладиган сувни ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари ҳар уч ойда 1 марта олиниб, тегишли далолатнома билан расмийлаштириш орқали (2 нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси истеъмолчига топширилади) истеъмолчиларнинг маълумотларига ўзгартиришлар киритилади. Қоидаларнинг87-банди “б” кичик бандига кўра, сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган ичимлик сув миқдори суткасига II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилиб, ҳисобланади, бунда: М — 0,60 — 0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; F — суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), м2; g — 9,8 м/секунд2 га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги; Н — коммунал сув тармоғига уланиш ёки сув олиш нуқтасидаги сувнинг метр ҳисобидаги босими; t — ойнинг календарь кунлари, 24 соат (сув бериш жадвалини ҳисобга олган ҳолда) мобайнидаги секундлардаги вақт. Шу боис, даъвогар томонидан жавобгарга қарашли мактаб ва МТТ биноларида ҳисоблагичсиз сув тармоғи бўйича сарфланган ичимлик сув миқдори Қоидаларнинг 87-банди “б” кичик бандига мувофиқ асосли ҳисобланган. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд Қоидаларга асосан, даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Респбуликаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а” кичик бандида даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаблари қааноатлантирилганлиги, суд харажатлари даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгарга юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 403 814 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 74, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар Н.Отакулова бўлими ҳисобидан даъвогар “ Н.Отакулова” акциядорлик жамияти фойдасига 170 190 720 сўм, олдиндан тўланган 3 403 814 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков