Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/10858 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Gulist n S q l xtil Ответчик / Подсудимый Ўзагролизинг
Source ID 7b497289-a5b7-4038-aaff-31325e338d01 Claim ID PDF Hash 8029f3a87d450f00... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
шартнома ФК 383-моддаси шартнома ФК 383 law
ртасида шартномалар тузилишида ва шартларини бажарилишида ФК 383-моддаси ртасида шартномалар тузилишида ва шартларини бажарилишида ФК 383 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
айъати ИПК 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/10858-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – З.Раджабов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Б.Исаков СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 13 октябр Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, И.Матмуратов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Н.Сангиров ва Б.Исаковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шомуратованинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили О.Турдиев (3.01.2025 йилдаги ишончнома асосида), даъвогар вакили Н.Умматов (12.08.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар “Ўзагролизинг” АЖ нинг апелляция шикоятига асосан Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 августдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлигини иш ҳужжатлари билан биргаликда ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “Gulist n S q l xtil” МЧЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ўзагролизинг” АЖ Сирдарё вилоят филиали билан тузилган 2022 йил 9 сентябрдаги 22/10-5-102-сонли, 2023 йил 31 мартдаги 23/10-5-008-сонли ва 23/10-5-009-сонли лизинг шартномаларини бекор қилишни ҳамда “Ўзагролизинг” АЖ Сирдарё вилоят филиали зиммасига 2 дона “Соmi -12” русумли ғалла ўриш комбайнлари ва 1 дона “ ZS E 220” русумли пахта териш машиналарини қайтариб олиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан “ `z gr lizing” АЖ жавобгар сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар “Ўзагролизинг” АЖ Сирдарё вилоят филиали ўртасида тузилган 2022 йил 9 сентябрдаги 22/105-102-сонли, 2023 йил 31 мартдаги 23/10-5-008-сонли ва 23/10-5-009-сонли шартномалари муддатидан олдин бекор қилинган. Даъвонинг “Ўзагролизинг” АЖ Сирдарё вилоят филиали зиммасига 2 дона “Соmi -12” русумли ғалла ўриш комбайнлари ва 1 дона “ ZS E 220” русумли пахта териш машиналарини қайтариб олиш мажбуриятини юклаш қисми бўйича иш юритиш тугатилган. 1 Жавобгар “ `z gr lizing” АЖ судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда лизинг олувчи яъни даъвогар шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги, 2025 йил 1 август холатига 4 607 209 000 сўм қарздорлиги мавжуд бўлганлиги, шу сабабли шартноманинг 6.4.1-бандига биноан қарз миқдорлари тўлангунга қадар техникалар фойдаланишдан тақиқланиб олиб чиқилганлиги, кейинчалик қисман тўловлар амалга оширилганлиги сабабли техникаларнинг бир қисми қайтарилганлиги, фақат шу 3 дона техника вақтинчалик сақланганлиги, даъвогар ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажармасдан келаётганлиги кўрсатилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони рад этиш сўралган. Апелляция суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятига ўз эътирозларини билдириб, шикоятни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, шикоят важларини текшириб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга қараганда, тарафлар ўртасида 2022 йил 9 сентябрда 22/10-5-102UF-сонли, 2023 йил 31 мартда 23/10-5-008-сонли ва 23/10-5-009сонли лизинг шартномалари тузилган. Ушбу шартномаларга биноан, лизинг берувчи томонидан лизинг олувчига “ ZS E 220” русумли 1 дона пахта териш машинаси, 1 дона “ mi -8” русумли ғалла ўриш комбайни, 1 дона “ mi -12” русумли ғалла ўриш комбайни лизингга берилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда “ФК” деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Аниқланишича, лизинга олувчи (даъвогар) томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмасдан лизинг тўловлар ўз вақтида тўланмасдан келиниб, шартномалар бўйича 2023 йил 30 сентябрдан буён график тўловлари тўлаб берилмаган. Тарафлар ўртасидаги шартномалар шартларига биноан, лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари шартномада белгиланган икки ва ундан ортиқ муддат мобайнида тўланмаса, бу ҳолатлар шартнома шартларини жиддий бузиш ҳисобланади. Тарафлар вакиллари томонидан 2024 йил 23 июлда тузилган далолатномага кўра, лизинга олувчининг муддати ўтган қарздорликлари туфайли лизингга берилган жами 9 дона транспорт воситалари қарздорлик 2 тўлаб берилгунга қадар бўлган муддатга фойдаланишдан таъқиқланиб, филиал биносига олиб келинган. Юқоридагиларга кўра, даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги асоси билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, шартномаларни муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Ваҳоланки, ишдаги хужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар мажбуриятлари лизинг берувчи (жавобгар) эмас, балки лизинга олувчи (даъвогар) томонидан бажарилмаган. ФК 382-моддасининг иккинчи қисми кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Низони ҳал қилишда биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмасдан, даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келинган. Ҳолбуки, лизинга олувчи - лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда лизинг шартномасининг бекор қилинишини талаб этиш ҳуқуқига эга бўлади. Қолаверса, ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон қарорининг 20-бандида вазият жиддий ўзгариши муносабати билан шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга доир низоларни кўриб чиқишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, агар тарафлар шартномани жиддий ўзгарган вазиятга мувофиқлаштириш ёки уни бекор қилиш ҳақида келиша олмаган бўлсалар, шартнома ФК 383-моддаси учинчи қисмининг 1-4-бандларида санаб ўтилган барча шартлар бир вақтда мавжуд бўлган ҳолдагина бекор қилиниши (ўзгартирилиши) мумкин. Бироқ, тарафлар ўртасида шартномалар тузилишида ва шартларини бажарилишида ФК 383-моддаси учинчи қисмининг 1-4-бандларида санаб ўтилган барча шартлар бир вақтда мавжуд бўлмаган. Бундан ташқари, даъвогарнинг ушбу транспорт воситалари жавобгар томонидан яроқсиз ҳолга келтирилганлиги ҳақидаги важлари бирон бир далиллар билан исботланмаган. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг шартномаларни бекор қилиш хақидаги даъво талаби ўз тасдиғини топмайди. 3 Судлов ҳайъати томонидан тегишли ҳужжатларни тақдим этишлик сўралсада, бироқ даъвогар томонидан даъвони исботловчи асослар тақдим этилмади. Ушбу холатлар бўйича даъвогар вакилининг апелляция суд мажлисидаги кўргазмасига кўра, юқоридаги 3 дона транспорт воситаси керак бўлмаганлиги сабабли шартномани бекор қилиш сўралганлиги билдирилди. Мазкур холда, тарафлар ўртасидаги лизинг шартномаларини бекор қилишга бирон бир далиллар ва асослар мавжуд эмас. Шу боисдан даъвонинг ушбу талаби қаноатлантиришдан рад этилиши лозим. Модомики, ИПК 68-моддаси биринчи қисми талабига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди томонидан даъвонинг “ `z gr lizing” АЖ Сирдарё вилоят филиали зиммасига 1 дона “ mi -8”, 1 дона “ mi -12” русумли ғалла ўриш комбайнлари ва 1 дона “ ZS E 220” русумли пахта териш машиналарини қайтариб олиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилган. Биринчи инстанциянинг бундай хулосага келишига, даъво аризасида “ `z gr lizing” АЖнинг Сирдарё вилоят филиали зиммасига мажбуриятини юклаш сўралганлиги, филиал юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги асосланган. Ваҳоланки, биринчи инстанция судининг 2025 йил 19 августдаги ажрими билан “ `z gr lizing” АЖ жавобгар сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати, даъвонинг шартномаларни бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад этилганлиги боис, даъвонинг мажбурият юклаш ҳақидаги талаби ҳам қаноатлантиришдан рад этилиши лозим деб ҳисоблайди. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асос бўлиши қайд этилган. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни хамда Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Шу билан бирга, судлов ҳайъати ИПК 118-моддасига асосан суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогардан Республика бюджетига ишни биринчи инстанцияда кўриш билан боғлиқ 15 000 000 сўм давлат божи ва апелляция инстанцияда кўриш билан боғлиқ 1 875 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогардан жавобгар 4 фойдасига апелляция инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган 5 625 000 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатларини тарафлар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 274, 278-280-моддаларини қўллаб, қарор қилади: “ `z gr lizing” АЖ нинг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси “Gulist n S q l xtil” МЧЖ манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. “Gulist n S q l xtil” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига ишни биринчи ва апелляция инстанцияларда кўриш билан боғлиқ 16 875 000 сўм давлат божи ундирилсин. “Gulist n S q l xtil” МЧЖ ҳисобидан “ `z gr lizing” АЖ фойдасига апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 5 625 000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан норози томонлар Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ ҳайъат аъзолари: И.Матмуратов Н.Сангиров Б. Исаков 5