← Назад
Решение #2884625 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| онуни | 10 | — | law | |
| амда | 31 | — | law | |
| Хаитов МЖтК | 65 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2878-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – А.Олламов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Н.Сангиров
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 13 октябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья И.Матмуратов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Сувонқулов ва
Н.Сангировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Боирбековнинг
суд мажлиси котиблигида, Сирдарё вилояти прокуратураси бўлим прокурори
Ж.Соипов, даъвогар Ховос туман ҳокимлиги вакили И.Ортиқбоев (ишончнома
асосида), жавобгар “B BURBEK-S RD R” фермер хўжалиги вакиллари
Д.Хаитов (раҳбар), Н.Ахроров (ишончнома, ордер асосида), Ховос туман
Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили К.Мансуров (ишончнома асосида)
иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 июлда
қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “B BURBEKS RD R” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти ва Сирдарё
вилояти прокуратураси томонидан келтирилган кассация протестини иш
ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ховос туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва “B BURBEKS RD R” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)
ўртасида 2021 йил 2 мартда тузилган 696-сонли қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани
муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 июндаги (кейинги
ўринларда “биринчи инстанция суди” деб юритилади) ажримига асосан Ховос
туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси, Ховос
туман фермерлар кенгаши, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 2 мартда тузилган 696-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномаси муддатидан
олдин бекор қилинган.
1
Жавобгар кассация шикояти билан судга мурожаат қилиб, унда
жавобгарга ажратилган 35,9 гектар ер майдонига 12:08:000303297 - сонли
кадастр рақами ва 12,6 гектар ер майдонига 12:08:000006369 - сонли кадастр
рақами расмийлаштирилиб давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, ерларнинг
қолган қисми ёшларга ажратиб берилганлиги, шунга кўра жавобгарнинг ер
майдони 35,9+12,6 = 48,5 гектардан иборат эканлиги, жавобгарнинг ҳақиқатда
буғдой экилган ер майдони 39,98 гектар ва пахта экилган майдони 8,08 гектар
майдонни жами ҳисобда 48,06 гектарни ташкил этишини, 308-контурдаги
18,2 гектар ер майдони – қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар
тоифасига киришлиги, ушбу ер майдони жавобгар номига давлат рўйхатидан
ўтказилмасдан, 2024 йил 18 мартдаги ер участкаси чегараларини аниқлаш
келишув далолатномаси асосида 2024 йил 27 апрель куни жавобгар ердан
фойдаланувчи сифатида ҳисобга олинганлигини, 2025 йил экинларни
жойлаштириш режасига киритилмаганлиги важларини келтириб, ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор
қабул қилишни сўраган.
Шунингдек, Сирдарё вилояти прокуратураси судга кассация протести
билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш юзасидан янги қарор қабул қилишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси, Давлат
кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва Ховос туман
фермерлар кенгаши вакиллари иштироки таъминланмади.
Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади)
297-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни учинчи шахслар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятини
ва протестини қувватлаб, шикоятда кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, ҳал
қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришдан рад этишни
сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация протестини қувватлаб,
ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришдан рад этишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва учинчи шахс вакиллари
кассация шикояти ва протестига эътироз билдириб, кассация шикоятидаги
важлари ҳеч қандай асосга эга эмаслигини билдириб, кассация шикоятини ва
кассация протестини қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикояти ва кассация протестида
кўрсатиб ўтилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини ва кассация протестини
қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
2
қилишни, янги қарор қабул қилишни ва даъвони қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари
асосида ҳал қилади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгарга 2021 йил 23 мартдаги Ховос туман
ҳокимининг 238-сонли қарорига асосан 308, 311к-312-контурлардан умумий
майдони 58,31 гектар ер майдони ажратилган. Шу асосда тарафлар ўртасида
2021 йил 02 мартда 696-сонли ижара шартномаси тузилган ва шартномада
умумий ер майдони 308, 311к-312-контурлар бўйича жами 58,31 гектар этиб
белгиланган.
Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг ер тузиш ва мониторинг
шўъбаси мутахассиси К.Мансуров, Ховос туман фермерлар Кенгаши ходими
О.Қултаев, Кадастрлар палатаси ходими Д.Алиев, Агроинспекция бўлими
ходими Ж.Ғозиев ва туман Сув етказиб бериш хизмати ДМ ходими
Ф.Умаровлар томонидан 2025 йил 09 июнь ва 2025 йилнинг 16 июнь куни
жавобгар томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда, яъни
белгиланган ер майдонларига жавобгар томонидан режадаги 28.58 гектар ер
майдонига ғўза тўлиқ экилмасдан 11.2 гектар майдонга ғўза экилганлиги,
режадан 17.38 гектар ғўза кам экилганлиги, 40,02 гектар ер майдонига ғалла
тўлиқ экилмасдан, 38.1 гектар ғалла экилиб, режадан 1.92 гектар ғалла
экинларини кам экилганлиги ҳамда ғўза ва ғалла экилиши лозим бўлган ер
майдонларига ноқонуний ва режасиз 19.3 гектар ер майдонига шоли
экилганлиги аниқланиб, бу ҳақда далолатнома (мониторинг маълумотнома)
расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномани муддатидан олдин бекор
қилиш тўғрисидаги ёзма равишда таклиф хати берилиб, ижара шартномасини
ихтиёрий равишда бекор қилиш сўралган. Жавобгар таклиф хатининг бир
нусхасини олиб, таклифга рад жавобини билдирган.
Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил
2 мартда тузилган 696-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор
қилиш талабини қўйган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириб,
барвақт хулосага келган.
Чунки, тарафлар ўртасидаги ижара шартномасининг 1-бандида, ижарага
берувчи 2021 йил 2 мартдаги 49 йил муддатга “Э.Қаххоров” массивида
жойлашган 58,31 гектар ер участкасини ижарага топшириши, ижарага олувчи
эса, қабул қилиб олиши белгиланган.
Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти Ховос туман бўлими етакчи
инспектори томонидан 2021 йил 2 мартда расмийлаштирилган фермер
хўжалигига ажратилган ер участкасини жойида кўрсатиш тўғрисидаги
3
далолатномага кўра, “Бобурбек Сардор” фермер хўжалигига “Э.Қаххоров”
массивидан 308-311қ-312-контурларидан 56,30 гектар экин ери, 1,71 гектар
ариқ ва зовур ва 0,30 гектар дала йўли, жами 58,31 гектар ер майдони фермер
хўжалиги раҳбари иштирокида ўлчаб, кўрсатиб берилган.
Кейинчалик тарафлар ўртасида 2024 йил 8 апрель куни 3-сонли келишув
тузилиб, келишув предмети тарафлар ўртасидаги 2021 йил 2 мартда тузилган
696-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги
шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўлган.
Хусусан, келишувнинг 1-бандида “Ижарага берувчи” 2021 йил 2 мартда
49 йил муддатга “Э.Қаххаров” массивида жойлашган 58,31 гектар ер
участкасини ижарага топширади. “Ижарага олувчи” эса, 308, 311, 312қ контурлардаги жами 71,01 гектар ер участкасини қабул қилиб олади. №312қконтурлардаги жами 7 гектар ер майдонини туман захирасига топширади.” деб
кўрсатилган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган
ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармонининг 4-банди билан
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид ер
участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, келгусида
ажратиш учун захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки
ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилиш ҳамда туман ва шаҳар маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни
белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш ваколатлари, улар юзасидан
қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил
1 августдан бекор қилинган.
Ҳолбуки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни
тасдиқлаш
тўғрисида”ги
709-сонли
қарорининг 2-бандига кўра, туман (шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер майдонларини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш
орқали ижарага берилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида 2024 йил 8 апрель куни 3-сонли
келишув тузилиб, келишув предмети тарафлар ўртасидаги 2021 йил 2 мартда
тузилган 696-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги
шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан ер майдонининг
71,01 гектарга келтирилиши асоссиздир.
Шунингдек, ишга тақдим этилган Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё
вилояти бошқармаси Ховос тумани филиалининг 2025 йил 2 октябрдаги 01-081364-сонли хатига кўра, Ховос тумани, “Э.Қаххоров” массиви ҳудудида
жойлашган “Бобурбек Сардор” фермер хўжалигига туман ҳокимининг
23.03.2021 йилдаги 238-сонли қарорига биноан 308-311қ-312-контурдан, жами
58,31 гектар, шундан экин ери 56,30 гектар, ариқ ва зовурлар 1,71 гектар, дала
йўли 0,30 гектар ер майдони ажратилганлиги, 2021 йил 2 мартда туман
ҳокимлиги билан тузилган 696-сонли ижара шартномаси 2021 йил 10 ноябрда
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, Сирдарё вилояти ҳокимининг 2024 йил 16
4
апрелдаги 114-9-О-Q/24-сонли қарори ва 2021 йил 2 мартдаги 696-сонли
шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 2024 йил 8
апрелдаги 3-сонли келишувга асосан 312-контурдан 7,0 гектар ер майдони
туман захирасига топширилган ва 48,578 гектар ер майдони 2024 йил 27
апрелда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, Ховос туман ҳокимининг 2021 йил
23 мартдаги 238-сонли қароридаги 308-контурнинг жами 19,70 гектар шундан
суғориладиган ер майдони 19,3 гектар, иҳота дарахтзорлар 0,2 гектар, ариқ ва
зовурлар 0,1 гектар, йўллар 0,1 гектар ер майдони қарорда кўрсатилган 311қ312-контурлардаги, жами 58,31 гектар ер майдонига қўшиб кўрсатилмаганлиги
сабабли 308-контур “Бобурбек Сардор” фермер хўжалиги номига ҳисобга
олинганлиги давлат рўйхатидан ўтмаганлиги маълум қилинган.
Бундан ташқари, ишга тақдим этилган Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги
бошқармаси томонидан 2025 йил 3 октябрь кунги 02/21-1727-сонли
маълумотномасида ҳам жавобгарга 2024 йил 8 апрелдаги 3-сонли келишув
асосида қўшиб берилган 308-контурдаги 19,70 гектар ер майдони бўйича ижара
шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги маълум қилинган.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 ноябрдаги “Кўчмас
мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги
ЎРҚ-803-сонли қонунининг 10-моддасида ижара ҳуқуқи, шу жумладан ижарага
олинган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ва мажбуриятларни бошқа шахсга
ўтказиш (қайта ижарага бериш) натижасида юзага келадиган ижара ҳуқуқи
давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги ҳамда 31-моддасида 1998 йилнинг
1 июлидан 2021 йилнинг 1 августига қадар қабул қилинган ер участкасига
доимий эгалик қилиш, ундан доимий ва муддатли (вақтинча) фойдаланиш
ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг муайян юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини
бериш ҳақида ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари, электрон
савдо майдончасидаги электрон аукцион якунлари тўғрисидаги баённома ҳамда
ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ижара шартномаси ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжат
бўлиб ҳисобланиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда 308-контурдаги 19,70 гектар ер майдони бўйича
жавобгарга ажратилган ер участкаси бўйича расмийлаштирилган ижара
шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳолати унга фойдаланишда
ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларни келтириб чиқармайди.
Ишга тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишча ҳозирда Давлат
кадастрлар палатасининг “Uzk d” тизимидаги “Бобурбек Сардор” фермер
хўжалигига ижара шартномасига асосан 12:08:000003297 кадастр рақами билан
35,949 гектар ва 12:08:000006369 кадастр рақами билан 12,629 гектар ер
майдони, жами 48,578 гектар ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилган.
Даъвогар эса ўзининг даъво аризасида жавобгар ўртасида тузилган ер
ижара шартномасини бекор қилиш учун асос сифатида далолатнома
(мониторинг маълумотномаси)да жавобгарнинг 308-контурдаги 19,3 гектар,
яъни унга ажратилмаган ер майдонига шоли экинини экиб, ердан мақсадсиз
фойдаланганлиги кўрсатилган.
5
Бу эса, Фермер хўжалигига ушбу ноқонуний фойдаланганлиги
аниқланган 308-контурдаги 19,3 гектар ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи
давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли, унга Ховос туман ҳокимининг
2025 йил 13 мартдаги “Ховос туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали
фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2025 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги
экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 111-9-129-Q/25-сонли
қарорига асосан ушбу ер майдонида ғўза ёки ғалла экиш бўйича ҳеч қандай
мажбуриятни юклаб бўлмайди.
Бундан ташқари, ишга тақдим этилган “ R
GR ” қишлоқ хўжалиги
ерлари фойдаланувчиларидан таклифларни қабул қилиш, қишлоқ хўжалиги
экинларини электрон жойлаштириш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни
шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизимидан 2025 йил 28 август
куни ҳолатига олинган маълумотга кўра ҳам 308-контурдаги 18,05 гектар ер
майдони бўйича экин тури жойлаштирилмаганлиги қайд этилган.
Қолаверса, жавобгарнинг 2025 йил ҳосили учун 311қ ва 312-контурларда
38,1 гектар ер майдонига буғдой ва 11,2 ер майдонига пахта қишлоқ хўжалиги
экинларини экканлиги иш ҳужжатлари ва тарафларнинг тушунтиришлари
билан ўз тасдиғини топади.
Гарчи, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ховос
туман бўлимининг 2025 йил 9 июндаги маъмурий жавобгарликка тортиш
тўғрисидаги қарорига асосан фермер хўжалиги бошлиғи Д.Хаитов МЖтКнинг
65-моддаси 3-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган
бўлса-да, ушбу ҳолат унинг қонуний эгалигида бўлган ер майдонидан
мақсадсиз фойдаланганлигини англатмайди.
Чунки, шоли экини экилган ер майдони 2021 йил 2 мартда тузилган
696-сонли ижара шартномасидаги ерлар таркибида бўлмаган.
ИПКнинг 301-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича: ҳал қилув қарорини тўлиқ
ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш асос бўлиши белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, биринчи инстанция
суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги,
суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлигини инобатга олиб, жавобгарнинг кассация шикоятини ва
Сирдарё вилояти прокуратурасининг кассация протестини қаноатлантиришни
ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПК 118-моддасига асосан суд
харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўра, биринчи инстанция суди
6
учун 3 750 000 сўм ва кассация инстанцияси учун 1 875 000 сўм жами
5 625 000 сўм давлат божи тўловини даъвогардан ундиришни, биринчи
инстанция суди учун тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни, кассация инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта
харажатини даъвогардан жавобгар фойдасига ундиришни лозим топади.
Шунингдек, биринчи инстанция судининг 2025 йил 14 июлдаги ҳал қилув
қарорига асосан 2025 йил 14 ва 15 август кунлари берилган ижро
варақаларининг ижросини бекор қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 297, 301, 302, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
“B BURBEK-S RD R” фермер хўжалигининг кассация шикояти ва
Сирдарё вилояти прокуратурасининг кассация протести қаноатлантирилсин.
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 июлдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогар Ховос туман ҳокимлигининг жавобгар “B BURBEK-S RD R”
фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 2 мартда тузилган 696-сонли қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги
шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 4-1203-2501/2878-сонли иши
юзасидан 2025 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан 2025 йил 14 ва
15 августда берилган ижро варақаларининг ижроси бекор қилинсин.
Ховос туман ҳокимлигидан Республика бюджетига биринчи инстанция ва
кассация инстанцияси судлари учун 5 625 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ховос туман ҳокимлиги ҳисобидан “B BURBEK-S RD R” фермер
хўжалиги фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Янги ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин.
Раислик қилувчи
И.Матмуратов
ҳайъат аъзолари
А.Сувонқулов
Н.Сангиров
7