Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/791 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 018eaefa-2893-4e81-a07c-d206b1dc8d8d Claim ID PDF Hash 51e1b943553d876f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/791-сонли иш судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўнғирот тумани 2025 йил 13 октябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.И.Давлетовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, даъвогар вакили ХХ (2025 йил 6 мартдаги ЖЕ-02-06/395-16-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар ХХнинг жавобгар ХХ ҳисобидан 9.294.593,60 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 9.294.593,60 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият ХХ таъминоти шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ХХ ва ХХ ўртасида 30.03.2024 йилдаги 073156-сонли электр ХХсини юридик (бюджет) ва юридик мақомга эга бўлмаган имтеъмолчиларга сотиш шартномаси (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра ХХ электр ХХсини ХХга етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган ХХ ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан етказиб берилган электр ХХси учун тўловлар амалга оширмаган. Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 468-моддасига асосан, ХХ таъминоти шартномасига мувофиқ ХХ билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) ХХ бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган ХХ ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган ХХ истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган ХХ истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Даъво аризасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 9.294.593,60сўмлик электр ХХси етказиб берилганлиги, ушбу ҳолат 2025 йил 01 август ҳолатидаги бир томонлама имзоланган ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасида ўз аксини топганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгарнинг даъвогар олдидаги истеъмол қилинган электр-ХХси учун асосий қарздорлиги 9.294.593,60 сўмни ташкил этиши ўз тасдиғини топганлиги боис, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нинг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 9.294.593,60 сўм асосий қарзва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judgecode Д.И. Давлетов