← Назад
Решение #2884791 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/790-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 13 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, даъвогар
вакили ХХ (2025 йил 6 мартдаги ЖЕ-02-06/395-16-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, даъвогар ХХнинг жавобгар ХХ ҳисобидан 15.107.800
сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида очиқ
суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 15.107.800 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай
ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият энергия таъминоти шартномасидан
келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ХХ ва ХХ ўртасида
24.01.2025 йилдаги 074156-сонли электр энергиясини юридик (бюджет) ва
юридик мақомга эга бўлмаган имтеъмолчиларга сотиш шартномаси (бундан
буён матнда Шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра ХХ электр энергиясини ХХга етказиб
бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар
амалга оширмаган.
Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги
огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Даъво
аризасига
асосан
даъвогар
томонидан
жавобгарга
15.107.800 сўмлик электр энергияси етказиб берилганлиги, ушбу ҳолат 2025
йил 01 август ҳолатидаги бир томонлама имзоланган ўзаро ҳисоб-китоблар
солиштирма далолатномасида ўз аксини топганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан
жавобгарнинг даъвогар олдидаги истеъмол қилинган электр-энергияси учун
асосий қарздорлиги 15.107.800 сўмни ташкил этиши ўз тасдиғини топганлиги
боис, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
нинг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 15.107.800 сўм асосий
қарзва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов