Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/788 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ea186c8a-a23f-4fa1-a8df-5417ee889bd2 Claim ID PDF Hash 2efb4c6dcc6d03f0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/788-сонли иш судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўнғирот тумани 2025 йил 13 октябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.И.Давлетовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили ХХ (2025 йил 06 мартдаги ЖЕ-02-06/395-11сонли ишончномага асосан) иштирокида, ХХ даъвогар ХХ манфаатида жавобгар ХХ ҳисобидан 22.245.750 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: ХХ (бундан буён матнда ХХ деб юритилади) ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 22.245.750 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида Прокуратура ва жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакиллари иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ХХ ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ХХ ва ХХ ўртасида 25.06.2025 йилдаги 023099-сонли электр энергиясини юридик (бюджет) ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмочиларга сотиш шартномаси (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра ХХ электр энергиясини ХХига етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар амалга оширмаган. Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Даъво аризасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 22.245.750 сўмлик электр энергияси етказиб берилганлиги, ушбу ҳолат 2025 йил 01 август ҳолатидаги бир томонлама имзоланган ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасида ўз аксини топганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгарнинг даъвогар олдидаги истеъмол қилинган электр-энергияси учун асосий қарздорлиги 22.245.750 сўмни ташкил этиши ўз тасдиғини топганлиги боис, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нинг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 22.245.750 сўм асосий қарз ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 444.915 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judgecode Д.И. Давлетов