← Назад
Решение #2884884 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13463-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 13 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили Б.Донабоев (2025 йил 11 августдаги 779/01-03сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Давлат мулки
объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “
D INV S KL S R” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 12 521 846,39 сўм миқдоридаги ижара ҳақи ва унга
ҳисобланган 2 363 034,05 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар
D INV S KL S R маркази Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “
D INV S KL S R”
масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан 12 521 846,39 сўм
миқдоридаги ижара ҳақи ва унга ҳисобланган 2 363 034,05 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё тумани
тиббиёт бирлашмаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар ва Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси суд
мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи
тўғрисида жавобгар ва учинчи шахсларнинг манзилига суднинг ажрими
юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, жавобгар ва
учинчи шасхлар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
даъво талабларини қаноатлантириб беришини сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафларўртасида 2022 йил
9 мартдаги 008352/123-22-сонли Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси
банлансидаги Сирдарё тумани Бахт шаҳар, Тинчлик МФЙ манзилида
жойлашган бинонинг 74,4 кв.м. майдонини ижарага бериш тўғрисида
шартнома (1-ижара шартномаси) тузилган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 28 январда 1-ижара шартномасига
240725195250-сонли қўшимча келишув (1-қўшимча келишув) тузилиб, унга
кўра 2025 йил учун ижара тўлови суммалари ўзгартирилиб, янгидан
белгилаган.
Шунингдек,
тарафлар
ўртасида
2023
йил
16 ноябрдаги
740285/123-23-сонли Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси банлансидаги
Сирдарё тумани, Ибн Сино кўчаси, 17-уй манзилида жойлашган бинонинг
жами 93 кв.м. майдонини ижарага бериш тўғрисида шартномалар (2-ижара
шартномалари) тузилган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 28 январда 2-ижара шартномаларига
240725195207-сонли қўшимча келишув (2-қўшимча келишув) тузилиб, унга
кўра 2025 йил учун ижара тўлови суммалари ўзгартирилиб, янгидан
белгилаган.
Жавобгар томонидан тўловларни амалга оширишда шартномавий
графиклар муддатини кечиктирганлиги учун, даъвогар Гулистон туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
12 521 846,39 сўм миқдоридаги ижара ҳақи ва унга ҳисобланган
2 363 034,05 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ижара шартномасларининг 7.1-7.2-бандлари ва шартномаларнинг
2-иловага мувофиқ, ижарага олувчи (жавобгар) ҳар ойнинг 10-санасидан
кечиктирмай ижара тўловини тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан тўловларни амалга оширишда шартномавий
графиклар муддатини кечиктириб келинган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг ижара тўловидан
қарздорлиги 2025 йил 11 сентябрь ҳолатига 1-ижара шартномаси ва
1-қўшимча келишув бўйича декабрь ойи учун 7 315 858,82 сўм, 2-ижара
шартномалари ва 2-қўшимча келишув бўйича 2025 йил 11 сентябрь ҳолатига
5 205 987,57 сўм, жами 12 521 846,39 сўмни ташкил қилган.
ФК 544-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
12 521 846,39 сўм қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли ҳисоблаб,
уни қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
12 521 846,39 сўм қарз ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризада 2 363 034,05 сўм пеня ундириш
сўралган.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Ижара шартномаларининг 9.2-бандига кўра, ижарага олувчи (жавобгар)
ижара тўловини муддатида ва белгиланган миқдорда тўламаганлиги учун
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
орқти бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, 2025 йил 11 сентябрь ҳолатига 1-ижара шартномаси ва
1-қўшимча келишув бўйича 1 317 245,53 сўм, 2-ижара шартномалари ва
2-қўшимча келишув бўйича 1 045 788,52 сўм, жами 2 363 034,05 сўм пеня
ҳисобланган.
Қайд
этилганларга
асосан
суд
даъвогарнинг
жавобгардан
2 363 034,05 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартномалар
шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ суд, иш ҳолатлари ва тарафларнинг манфаатларини эътиборга
олиб, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришга таяниб, ундирилиши талаб
этилаётган 2 363 034,05 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 1 000 000
сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
(Қонун) илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига
кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, даъвонинг
аоссий қарз ва пеня ундириш ҳақидаги талаби асосли деб топилганлиги, жами
қаноатлантирилган даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан
камлигини инобатга олиб, БҲМнинг 1 баравари миқдорида, яъни 412 000 сўм
давлат божини жавобгар ҳисобидан республика бюджетига ва даъвогар
ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192, 195-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъвогар
D INV S
KL S R Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “
D INV S KL S R ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан
D INV S KL S R Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
фойдасига 12 521 846,39 сўм ижара ҳақи, 1 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “
D INV S KL S R ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджети фойдасига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков