← Назад
Решение #2884902 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/793-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 13 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар вакили ХХ (2025 йил 21 июлдаги ЖЕ-02-06/1420сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили ХХ (2025 йил 21 июлдаги ЖЕ02-06/1420-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар ХХжавобгар
ХХ ҳисобидан 333.654.797,43 сўм асосий қарз ва 3.775.209,53 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 333.654.797,43 сўм асосий қарз ва 3.775.209,53 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, даъво ариза судга киритилганидан сўнг жавобгар томонидан
асосий қарздорлик қисман бартараф этганлиги сабабли, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантириб беришини сўради.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг
даъво талабига эътироз йўқлигини, асосий қарздорлик қисман бартараф
этилганлигини билдириб, пеня қисмини камайтириб беришни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият энергия таъминоти шартномасидан
келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ХХМўйноқ тумани филиали
ва ХХ ўртасида 01.01.2024 йилдаги 064528-сонли улгуржи истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш шартномаси (бундан буён матнда Шартнома
деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра ХХМўйноқ тумани филиали электр
энергиясини ХХга етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия
ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар
амалга оширмаган.
Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги
огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Энергия
таъминоти
шартномасида
қонун
ҳужжатларига
мувофиқ
бошқа
мажбуриятлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Даъво
аризасига
асосан
даъвогар
томонидан
жавобгарга
333.654.797,43 сўмлик электр энергияси етказиб берилганлиги, ушбу ҳолат
2025 йил 01 август ҳолатидаги бир томонлама имзоланган ўзаро ҳисобкитоблар солиштирма далолатномасида ўз аксини топганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан
жавобгарнинг даъвогар олдидаги истеъмол қилинган электр-энергияси учун
асосий қарздорлиги 333.654.797,43 сўмни ташкил этиши ўз тасдиғини
(исботини) топди деб ҳисоблайди, бироқ жавобгар томонидан асосий
қарздорлик қисман бартараф этилганлиги, яъни 333.654.797,43 сўмнинг
209.700.000 сўми тўланганлиги, қолган 123.954.797,43 сўми тўланмаганлиги
ва ушбу ҳолат даъвогар ва жавобгар вакиллари томонидан судда берган
кўрсатмаси ҳамда судга тақдим қилинган маълумотнома ва тўлов
топшириқномаси билан ўз тасдиғини (исботини) топади, шу боис суд даъво
талабининг асосий қарзни ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Шунингдек, жавобгар ҳисобидан тўловларни кечиктирганлик учун
3.775.209,53 сўм пеня ундиришни сўраган, ФКнинг 333-моддаси талабларига
асосан даъвонинг мазкур талаби асосли, бироқ, ФКнинг 326-моддасига
асосан суд даъво талабининг пеня ундириш талабини камайтириб, 1.000.000
сўм ундиришни, даъвонинг қолган пеня қисмини рад қилишни лозим топди.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқорида келтирилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХфойдасига 123.954.797,43 сўм
асосий қарз ва 1.000.000 сўм пеня ҳамда 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвони қолган қисми рад этилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 6.748.600,13 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтга
ч қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов