Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/5268 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый NURIDDIN NABIRASI DIYORBEK
Source ID 021bdb50-4d16-48b7-beb1-d2528efa8d37 Claim ID PDF Hash 34f711e124dea55b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
аролик кодексининг 587-моддаси аролик кодекси 587 code_article
арилик кодексининг 333-моддаси арилик кодекси 333 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5268-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 13 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “NURIDDIN NABIRASI DIYORBEK” фермер хўжалигидан 2 643 262 сўм асосий қарз ва 465 214 сўм сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни соддалаштирилган тартибда, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Сирдарё вилоят филиали (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “NURIDDIN NABIRASI DIYORBEK” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) дан 2 643 262 сўм асосий қарз ва 465 214 сўм пеняундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 04.08.2022 йилда 22/10-4-013-сонли лизинг шартномаси имзоланган. Техникани қабул қилиб олиш-топшириш далолатномасига кўра жавобгарга 1 дона “ Z 811” русумли трактор топширилган. Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик техникасини олиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан тўлов графигига лозим даражада амал қилинмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 30 июнь ҳолатига 2 643 262 сўм қарздорлиги юзага келган. Мавжуд қарздорлик шартнома, маълумотнома, тўлов графиги ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди.Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 2 643 262 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шу боис, суд асосий қарздорликни ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар ҳисобига 2 643 262 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар лизинг шартномаларига асосан тўлов муддатининг кечиктирилган кунлари учун 465 214 сўм пеня ундиришни сўраган. Лизинг шартномасининг 8.3 -бандида лизинг тўлови кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди, деб белгиланган. Фуқарилик кодексининг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 465 214 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Баён этилганларга асосланиб суд, пеня тўлиқ ундирилиши унинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини, тўлов муддатлари бузилиши ҳолатлари ва шу кунгача бажарилган мажбуриятларни ўрганиб, пеня даъво талабини қисман, яъни 100 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ 412 000 сўм давлат божини жавобгардан давлат бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “NURIDDIN NABIRASI DIYORBEK” фермер хўжалигидан даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 2 657 408 сўм асосий қарздорлик, 100 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар “NURIDDIN NABIRASI DIYORBEK” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кундик муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья judgecode Х.У. Сулайманбекова