← Назад
Решение #2885132 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/801-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 13 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетов, даъвогар
“Hududi l ktr t rm ql ri” АЖнинг жавобгар "Jumurt v t x t ’mir s rvis"
МЧЖ ҳисобидан 3.015.473,48 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларини суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
ниқлади:
“Hududi
l ktr t rm ql ri” АЖ судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар "Jumurt v t x t ’mir s rvis" МЧЖ ҳисобидан 3.015.473,48 сўм
асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра,
жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
этиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим етишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан
имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова
қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили томонидан даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари
энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 478-моддаси иккинчи қисмига асосан, агар қонунчиликда,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва
нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Hududi
l ktr t rm ql ri” АЖ
Қўнғирот филиали ва "Jumurt v t x t ’mir s rvis" МЧЖ ўртасида 01.01.2025
йил 025771-сонли электр энергиясини юридик (бюджет) ва юридик мақомга
эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш шартномаси (бундан буён матнда
Шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартномага мувофиқ, корхона истеъмолчига электр энергиясини
уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи имтеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига электр энергияси бериш
давлат корхоналари ва устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан
ортиқ бўлган юридик шахсларга 100 фоиз, қолган юридик шахсларга
50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширишлари шартлиги
белгиланган.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим
даражада бажарилмаган, шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, жавобгардан шартнома бўйича 3.015.473,48 сўм асосий
қарзни ундириб беришни сўраган.
Ушбу қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақидаги талабнома
жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика
бюджети даромадига ундирилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 2034, 2035-моддаларига асосан, суд
қарор қилади:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Jumurt v t x t ’mir s rvis" МЧЖ ҳисобидан даъвогар
“Hududi l ktr t rm ql ri” АЖ фойдасига 3.015.473,48 сўм асосий қарз ҳамда
41.200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар "Jumurt v t x t ’mir s rvis" МЧЖ ҳисобидан Республика
бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин 10 (ўн) кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонуда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Д.И.Давлетов