← Назад
Решение #2885349 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| натижада жавобгар МЖТК | 65 | — | law | |
| рисидаги кодекс | 65 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 6 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 40 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5056-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 10 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сирдарё туман
ҳокимлигининг жавобгар “MU TOR ABDUMUROD” фермер хўжалиги билан
тузилган 10.02.2009 йилдаги 283-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов (09.09.2025 йилдаги
ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Х.Мухтаров, Сирдарё туман қишлоқ
хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов, Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили А.Абдуқодиров
(ишончнома асосида), Сирдарё туман Фермерлар кенгаши вакили
С.Худайшукуров (ишончнома асосида), Давлат кадастлар палатаси Сирдарё
вилоят ҳудудий бошқармаси вакили А.Галаев (ишончнома асосида), Сирдарё
тумани прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
судга даъво киритиб, “MU TOR ABDUMUROD” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 10.02.2009 йилдаги
283-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор
қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 16 сентябрдаги ажрими билан ишга низони предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлар палатаси
Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё туман фермерлар кенгаши
жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё вилоят қишлоқ
хўжалиги бошқармаси ишга жалб қилиниб, бошқарма зиммасига Сирдарё
туман Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
лойиҳа офиси раҳбари Н.Абдумажидовнинг суд мажлисида иштирокини
таъминлаш мажбурияти юклатилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ишда Сирдарё туман
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги лойиҳа
офиси раҳбарини ишда иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд ишни
ушбу шахс иштирокисиз кўришни лозим топади.
Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
Сирдарё туман ҳокимининг 29.12.2008 йилдаги 1800-сонли қарори билан
Соҳил ҳудудидаги 189-контурдаги жами 4 гектар ер майдони боғдорчилик
йўналишида фойдаланиш учун 50 йил муддатга жавобгарга ажратиб
берилганлигини, даъвогар ва жавобгар ўртасида 12.02.2009 йилда 283-сонли
ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги,
12.08.2024 йилда жавобгарга қарашли ер майдонида ўтказилган мониторингда
жавобгар жами 4 гектар ер майдонидан боғдорчилик йўналишида
фойдаланмасдан, шоли экини экилганлигини, натижада жавобгар МЖТКнинг
65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини,
10.12.2024 йилда ҳамда 25.07.2025 йилда жавобгар ер майдонида қайта
ўрганиш ўтказилганлиги, жавобгар томонидан 2 гектар ер майдонига дараҳт
кўчатлари экилганлиги, қолган 2 гектар ер майдонида ғалла экини
экилганлиги
аниқланганлиги,
ҳолат
юзасидан
далолатнома
расмийлаштирилганлиги, жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий
равишда бекор қилиш юзасидан таклиф юборилганлиги, таклиф хатига
жавобгар томонидан муносабат билдирилмаганлиги сабабли ер ижара
шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво киритилганлигини, судга
даъво киритилгандан кейин жавобгар манзилида боғ-бор ёки йўқлигига
аниқлик киритиш учун борганлигини, ҳақиқатан ҳам жавобгарнинг 4 гектар
ер майдонида боғ ташкил қилинганлигини, шундан 2 гектар ер майдонида
дарахт кўчатлари ям-яшил бўлиб турганлигини, қолган 2 гектар ер майдонида
ҳам кўчат мавжудлигини, фақат кўчатлар унча яхши ривожланмаганлиги учун
2025 йилда ўтказилган мониторингда экилган ҳалла орасида кўринмай қолган
бўлишлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари фермер хўжалигига қарашли барча ер
майдонида боғ ташкил қилганлигини, 2022-2023 йилдаги аномал совуқда боғ
яроқсиз ҳолатга келиб қолганлигини, бу бўйича масъул шахслар томонидан
далолатнома расмийлаштирилганлигини, ердан фойдаланиш бўйича
боғдорчилик ихтисослигини бошқа экин турига ўзгартириш бўйича ҳаракат
қилиб юрганлигини, хўжалик чегарасида 500 гектар ер майдони
шоличиликка ихтисослашганлиги, 2023 йилда боғ яроқсиз ҳолга келиб
қолгандан кейин атрофида ер майдонлари шоличиликка ихтисослашганлиги
сабабли хўжаликнинг шоли экини экишдан бошқа иложи қолмаганлиги,
агроинспекция томонидан маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин
барча ер майдонига дарахт кўчати экканлигини, ер майдонининг ярмидаги
дарахтлар кўкарганлигини, қолган қисми яхши ривожланмаган бўлса-да,
дарахт кўчатлари мавжудлигини, боғ орасига ҳақиқатан ҳам 2025 йилда ғалла
экини экилганлигини, амалдаги қонунчиликка кўра, боғ орасига турли мақбул
экинлар экилишига рухсат берилганлигини, боғ орасига ғалла экини экилиши
қонунчиликка зидмаслигини, ғалла экини экилганлиги боғ йўқлигини
билдирмаслигини, атрофидаги чегарадош хўжаликлар шоличиликка
ихтисослашган
бўлса-да,
катта
қийинчиликлар
билан
боғини
кўкартирганлигини, бироқ келгусида ер ихтисослиги бошқа экин майдонига
ўзгартирилмаса, ёхуд чегарадош хўжаликларнинг йўналиши шоличиликдан
бошқа йўналишга ўтказилмаса, жавобгар фермер хўжалигида ташкил
қилинган боғ яна яроқсиз ҳолга келиб қолишини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер ижара
шартномаси 12.02.2009 йилда тузилганлигини, Узкад тизими дастуридан
2021 йил 21 июлда давлат рўйхатидан ўтказилганини билдирди.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими вакили жавобгар раҳбари 2024 йилда Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий
жавобгарликка тортилганлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
жавобгарнинг 4 гектардан зиёдроқ майдонда боғи борлигини, 2024 йилда
жавобгарга маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилгандан кейин ўзига
қарашли 4 гектар ер майдонида боғ ташкил қилинганлигини, жавобгарга
дастлаб ер майдони ажратилганда боғдорчилик билан шуғулланишга
имкони бўлганлигини, бироқ кейинчалик жавобгар фермер хўжаликка
чегарадош бўлган Соҳил ҳудудидаги 560 гектар ер майдони шоличиликка
ихтисослаштирилган
кластер-“Янгийўл
гуруч
таъминот”
МЧЖга
берилганлиги, “Янгийўл гуруч таъминот” МЧЖ томонидан 2024, 2025 йил
ҳосили учун ер майдонига шоли экилганлиги, атрофида 560 гектар ер
майдонида шоли экилган бир пайтда жавобгар фермер хўжалигида боғ
ташкил қилиш жуда мураккаблигини, шунга қарамасдан, жавобгар фермер
хўжалигида боғ ташкил қилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси, жавобгарга қарашли
ер майдонида боғ мавжудлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни
рад қилишни сўради.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини, прокурорнинг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш
тўғрисидаги фикрини тинглаб,ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўрадаъвони қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга
оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида
назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш
ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг
ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга
ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарори нинг 1-банди
“б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза
қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат
назоратини амалга ошириш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ер
муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларидан бири
ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2008 йил 29 декабрда Сирдарё туман ҳокимининг
1800-сонли қарори билан жавобгар фермер хўжалигига янги боғ барпо қилиш
учун 50 йил муддатга ижара учун 4 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу
қарор асосида тарафлар ўртасида 10.02.2009 йилда 283-сонли ер участкасини
узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Соҳил
массивида жойлашган 4 гектар ер участкасини 50 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси боғдорчилик қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 3-бандида жавобгар ер участкасида 4 гектар пичанзор ва
яйловлар жойлашганлиги қайд қилинган.
Шартноманинг 9-бандида ер участкасидан ушбу шартноманинг 2бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш кераклиги белгиланган.
Жавобгарга қарашли ер майдонида 12.08.2024 йилда ўтказилган
мониторингда жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг шартлари
лозим даражада бажарилмаганлиги, мавжуд 4 гектар ер майдонида боғ ташкил
қилинмасдан
шоли
экилганлиги
аниқланган
ва
далолатнома
расмийлаштирилган.
Жавобгар раҳбарига нисбатан 10.09.2024 йилда агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими томонидан
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Сирдарё туман фермерлар кенгаши томонидан тақдим қилинган
маълумотга кўра, жавобгар Кенгаш билан аъзолик шартномасини тузмаган.
Сирдарё туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан жавобгар фермер
хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича хулоса
берилган, 2025 йил 28 мартдаги халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгаши
қарорида жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилишга
розилик берилган.
Даъвогар 2025 йил 19 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат
қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф
хатига жавобгар муносабат билдирмаган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво киритиб, жавобгар билан ўрталарида
тузилган 10.02.2009 йилдаги 283-сонли ер участкасини бекор қилишни
сўраган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Сирдарё туман ҳокимининг қарори
билан жавобгарга жами 4 гектар янги боғ барпо этиш учун жавобгарга
ажратилган. Жавобгар томонидан 4 гектар ер майдонида боғ ташкил қилинган.
Ушбу боғ пичанзор ва яйлов бўлган ер майдонида барпо этилган.
2023 йилда жавобгарга тегишли боғ аномал совуқ натижасида яроқсиз
ҳолга келиб қолган. Мавжуд ҳолат юзасидан 2023 йил 18 октябрда сентябрда
қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, туман қишлоқ хўжалиги
бўлими масъул шахслари иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.
Шундан кейин нобуд бўлган дарахт кўчатлари ўрнига янги ниҳоллар
экилган. Экилган ниҳолларнинг айрим қисми кўкармаган.
Жавобгарга чегарадош ҳудудлар шоличикка ихтисослаштирилганидан
кейин жавобгар хўжаликда боғ кўкармаган ҳамда жавобгар 2024 йил ҳосили
учун шоли эккан. Хусусан, туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан тақдим
қилинган маълумотга кўра, жавобгарга чегарадош 560 гектар ер майдонида
2024, 2025 йилларда шоли экини экилган.
Жавобгар ер майдонида шоли экканлиги учун маъмурий жавобгарликка
тортилгандан кейин, атрофидаги чегарадош бўлган 560 гектар ер майдонига
шоли экилган бўлса-да, ўзига қарашли 4 гектар ер майдонига дарахт
кўчатларини экиб боғ ташкил қилган.
Боғ орасига эса, беда экилган.
ЕКнинг 40-моддасида ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер
участкаси мулкдорининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ушбу модданинг
биринчи қисми 12- бандида ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер
участкаси мулкдори асосий экинларнинг ривожланишига салбий таъсири
бўлмаган ҳолларда боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига даромад
келтириши мумкин бўлган мақбул экинлар экилишини таъминлаши шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”
қонуннинг 17-моддасида ҳам фермер хўжалигини ушбу мажбурияти белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Қишлоқ
хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги
суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини
ошириш тўғрисида”ги 12.03.2004 йилдаги 115-сонли қарорининг 6бандида ер ижараси билан боғлиқ низоларни ҳал этишда иқтисодий судлар
фермер
хўжалигига
берилаётган
ер
участкаси
бошқа
ердан
фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга
келтирмаслиги, фермер хўжаликлари томонидан ер участкалари ижарага
олинишида мазкур ҳудудда яшовчи шахслар бошқа тенг шароитларда устувор
ҳуқуқдан фойдаланишларини инобатга олсинлар. Шуни назарда тутиш
лозимки, ер участкаси фермер хўжалигига имкон борича ягона мавзе бўйича,
контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда берилиши, участка чегаралари
суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлар
бўйича белгиланиши, фермерларга узоқ муддатга ижарага бериладиган бу ер
участкалари қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжаликлари) балансидан
чиқарилиши шарт.
Фермер хўжалигига берилган ер участкаси бошқа ердан
фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга
келтирганлиги тўғрисидаги низоларни, жумладан пахта, ғалла етиштирувчи
фермер хўжаликлари ер участкаларига туташ, бошқа экинлар етиштиришга
ихтисослашган фермерлар ўртасида айнан шу асосда келиб чиққан низоларни
ҳал
этишда
иқтисодий
судлардан
тегишли
қишлоқ
хўжалик
мутахассисларининг хулосаларини олишлари талаб этилади, деб белгиланган.
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлим томонидан тақдим қилинган
маълумотномада жавобгар фермер хўжаликка чегарадош бўлган
ҳудудда“Янгийўл гуруч таъминот” МЧЖ томонидан 2024, 2025 йил ҳосили
учун 560 гектар ер майдонига шоли экилганлиги маълум қилинган.
Суд, жавобгарга қарашли 4 гектар майдонда боғ барпо қилинганлиги,
кейинчалик аномал совуқ уриши туфайли боғ яроқсиз ҳолатга келиб
қолганлиги, жавобгарга чегарадош бўлган 560 гектар ер майдони
шоличиликка ихтисослаштирилган бир пайтда, 4 гектар ер майдонида боғ
барпо қилиш мушкуллиги, шунга қарамай, маъмурий жавобгарликка
тортилгандан кейин жавобгар томонидан ер майдонида боғ барпо
қилинганлиги, судга даъво киритилган пайтда жавобгарнинг 4 гектар ер
майдонида дарахт кўчатлари экилган бўлганлиги, боғ орасига беда
экилганлиги қонунбузилиш эмас, балки ердан самарали фойдаланиш бўйича
фермернинг мажбуриятларидан бири бўлганлиги инобатга олиб, суд
даъвогарнинг жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 118-моддаси саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра,
суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд муҳокамаси давомида жавобгар давлат божини жавобгар зиммасига
юклашни сўраган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар
юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи
ундирилиши лозим.
Суд жавобгарнинг давлат божини жавобгар зиммасига юклаш
тўғрисидаги илтимосини инобатга олган ҳолда жавобгардан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлигининг “MU TOR ABDUMUROD” фермер
хўжалиги билан тузилган 10.02.2009 йилдаги 283-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги
даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
“MU TOR ABDUMUROD” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати Сирдарё туман
ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида,
апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова