← Назад
Решение #2885453 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5235-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 10 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - АТ “Халқ
банки” манфаатида жавобгар – “ХАМРОБОЙ-ХАЙИТГУЛ” фермер
хўжалигидан 31 876 121 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи,
кредитга ҳисобланган 1 815 772 сўм миқдорида фоиз қарзи жами
33 691 893 сўм миқдорида кредит қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишини даъвогар вакили – У.Атабеков (2024 йил
02 декабрдаги 11/92-сонли ишончномага асосан), иштирокида, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар - АТ “Халқ банки” (бундан кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар – “ХАМРОБОЙ-ХАЙИТГУЛ” фермер хўжалиги (бундан
кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 31 876 121 сўм
миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи, кредитга ҳисобланган
1 815 772 сўм миқдорида фоиз қарзи жами 33 691 893 сўммиқдорида кредит
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини кўллабқувватлаб уни қаноатлантиришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар
асосида жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар
манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра,
фуқаролар
фаровонлигини
оширишга
қаратилган
Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга
олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Сирдарё шахар филиали ва
жавобгар ўртасида 2024 йил 12 февралда Р24432/24-сонли кредит шартномаси
тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарздор”га пахта
хосилини етиштириш учун кредит (қарз) бериш, жавобгар эса олинган
кредитни ушбу шартномада белгиланган муддатда қайтариш ва кредитдан
фойдаланганлиги учун фоизлар тўловларини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.1 бандига кўра кредит миқдори 79 326 000 сўм
миқдорида бўлиб, шартноманинг 2.2-бандига кўра тарафлар ўзаро кредитдан
фойдаланганлик учун йиллик фоиз миқдори 10 фоиз тўлашга келишишган.
Шартноманинг 2.3-бандига кўра, пахта хосилини етиштириш учун
кредит маблағи “қарз олувчи”га 2025 йил 1 апрелга қадар тўлиқ қайтариш
шарти билан ажратилиши, шу муддатда жавобгар кредитга ҳисобланган
фоизларни ҳам тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига
31 876 121 сўм миқдорида муддати ўтган кредит қарзи ва кредитга
ҳисобланган 1 815 772 сўм фоиз қарздорлиги жами 33 691 893 сўм миқдорида
кредит қарздорлиги мавжуд бўлган.
ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогарнинг Сирдарё шаҳар филиали шартнома шартларини бажариб,
жавобгарга пахта ҳосилини етиштириш учун 2024йил 1 сентябригақадар
79 326 000 сўм сўм миқдорида кредит (қарз) берган. Бироқ, жавобгар ўз
зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит
шартномасида белгиланган тўлов графиги бўйича асосий кредит қарзи ва унга
ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Тарафлар ўртасидаги тузилган кредит шартномаси бўйича, жавобгар
кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 12 санасига
қадар даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан 31 876 121сўм миқдорида муддати ўтган
кредит қарзи ва кредитга ҳисобланган 1 815 772сўм фоиз қарздорлиги
шартномага илова қилинган график жадвал асосида тўлаб берилмаган.
Даъвогар жавобгарга кредит қарзини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш
хати юбориб, кредит қарздорлигини тўлашни, акс холда иқтисодий судга
даъво ариза киритилиб, кредит қарзини ундиришни билдирган.
Даъво талаби асосли чунки, жавобгарнинг қарздорлиги суд мажлисида
иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмаларида ҳамда ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан ўз исботини ва тасдиғини топди.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида
тушунтириш берилган.
Суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан
муддати ўтган 31 876 121 сўм миқдорида асосий кредит қарзи, кредитга
ҳисобланган 1 815 772сўм миқдорида фоиз қарзни ундиришни, қолган даъво
талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасига мувофиқ, даъво талабининг икки фоизи
миқдорида, жавобгар ҳисобидан 673 837,86сўм давлат божини Республика
бюджетига ундириб, почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Юқоридагиларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 65, 130-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорини, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 234, 236, 735,
738, 744-моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 127-129, 170, 176, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар - АТ “Халқ банки” манфаатида жавобгар –
“ХАМРОБОЙ-ХАЙИТГУЛ” фермер хўжалигидан 31 876 121 сўм миқдорида
муддати ўтган асосий кредит қарзи, кредитга ҳисобланган 1 815 772 сўм
миқдорида фоиз қарзи жами 33 691 893 сўм миқдорида кредит қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар – АТ “Халқ банки” фойдасига жавобгар - “ХАМРОБОЙХАЙИТГУЛ” фермер хўжалигидан 31 876 121 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарзи, кредитга ҳисобланган 1 815 772 сўм миқдорида фоиз қарзи ва
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар – “ХАМРОБОЙ-ХАЙИТГУЛ” фермер хўжалигидан
Республика бюджетига 673 837,86 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат муддат ичида шу суд
орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда
кассация шикояти беришга ҳақли.
Судья
judgecode
У.Р. Курбанов