Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/5054 Дата решения 10.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый NAVQIRON FAROVON
Source ID 3d31a6d0-001c-498d-a622-714d953bdff1 Claim ID PDF Hash a863564f5ba48243... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилда МЖТКнинг 65-моддаси йилда МЖТК 65 law
рисидаги кодекснинг 65-моддаси рисидаги кодекс 65 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 2 code_article
ини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддаси ини тугатиш ушбу Кодекс 24 code_article
ЕКнинг 24-моддаси ЕКнинг 24 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 6 code_article
ЕКнинг 40-моддаси ЕКнинг 40 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5054-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 10 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сирдарё туман ҳокимлигининг жавобгар “NAVQIRON FAROVON” фермер хўжалиги билан тузилган 12.02.2019 йилдаги 142-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов (09.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Г.Маманов, Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили А.Абдуқодиров (ишончнома асосида), Сирдарё туман Фермерлар кенгаши вакили С.Худайшукуров (ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили А.Галаев (ишончнома асосида), Сирдарё тумани прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво киритиб, “NAVQIRON FAROVON” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 12.02.2019 йилдаги 142-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 16 сентябрдаги ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё туман фермерлар кенгаши жалб қилинган. Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ишга жалб қилиниб, бошқарма зиммасига Сирдарё туман Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги лойиҳа офиси раҳбари Н.Абдумажидовнинг суд мажлисида иштирокини таъминлаш мажбурияти юклатилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ишда Сирдарё туман Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги лойиҳа офиси раҳбарини ишда иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд ишни ушбу шахс иштирокисиз кўришни лозим топади. Судда иштирок этган даъвогар вакили Сирдарё туман ҳокимининг 21.02.2019 йилдаги 1219-сонли қарори билан Ж.Маманов ҳудудидаги 166q, 213 контурлардан 12,5 гектар ер майдони боғдорчилик-узумчилик йўналишида фойдаланиш учун 49 йил муддатга жавобгарга ажратиб берилганлигини, даъвогар ва жавобгар ўртасида 12.12.2019 йилда 142-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги, 15.08.2024 йилда жавобгарга қарашли ер майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар 8,5 гектар ер майдонига полиз экинлари экканлиги аниқланганлиги, жавобгар 2024 йилда МЖТКнинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, 25.07.2025 йилда жавобгар ер майдонида қайта ўрганиш ўтказилганлиги, жавобгар томонидан 8,5 гектар ер майдонига беда экканлиги аниқланганлигини, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлиги, жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш юзасидан таклиф юборилганлиги, таклиф хатига жавобгар томонидан муносабат билдирилмаганлиги сабабли ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво киритилганлигини, биринчи суд мажлисида жавобгар томонидан даъвога эътироз билдирилганлиги, ер майдонида боғ мавжудлигини айтганидан кейин, жавобгар манзилида боғ-бор ёки йўқлигига аниқлик киритиш учун борганлигини, ҳақиқатан ҳам жавобгарнинг 12 гектар ер майдонида боғ ташкил қилинганлигини, барча ер майдонида кўчатлар мавжудлигини, айрим кўчатлар унча яхши ривожланмаганлиги учун 2025 йилда ўтказилган мониторингда экилган беда орасида кўринмай қолган бўлишлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъво талаби асоссизлигини, фермер хўжалигига қарашли барча ер майдонида боғ мавжудлигини, 2023 йил қиш мавсумида аномал совуқда боғнинг 4 гектар қисми яроқсиз ҳолатга келиб қолганлигини, бу бўйича масъул шахслар томонидан далолатнома расмийлаш ишларини эътиборсиз қолдирганлигини, 2023 йилда 4 гектар боғ яроқсиз ҳолга келиб қолгандан кейин ер майдонига Туркия давлатидан 4000 дона ёнғоқ дарахтини ўз ҳисобидан олиб келганлигии, бироқ улар ҳам бизнинг иқлимга мос келмаганлигини, шундан кейин ер майдонининг 4 гектар қисмига полиз экини экканлигини, агроинспекция томонидан маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин мавжуд барча ер майдонига мевали дарахт кўчатлари экканини, ер майдонининг ярмидаги дарахтлар кўкарганлигини, қолган қисми яхши ривожланмаган бўлса-да, дарахт кўчатлари мавжудлигини, боғ орасига 2025 йилда беда экини экилганлигини, амалдаги қонунчиликка кўра, боғ орасига турли мақбул экинлар экилишига рухсат берилганлигини, бундан ташқари, 2025 йил бешинчи март куни ерга бўлган ижара ҳуқуқини нотариал тартибда сотганлигини, ушбу шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун туман ҳокимининг ҳам розилиги олинган бўлиши кераклиги, 4 ойдан бери туман ҳокими томонидан шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик олиш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилмаганлиги, судга даъво киритилгандан кейин, туман ҳокимлиги томонидан жавобгарнинг ижара ҳуқуқини сотиш тўғрисидаги шартномасини давлат рўйхатидан ўтказишга розилиги олинганлигини, мазкур шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр бўлимига ариза тақдим қилинганлигини, бироқ, бугунга қадар ер майдонига бўлган ижара ҳуқуқини сотганлик тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли амалдаги қонунчиликка кўра фермер хўжалиги ер майдонининг эгаси ҳисобланишини билдириб, даъво талаби асоссизлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер ижара шартномаси 12.12.2019 йилда тузилганлигини, "Узкад" тизими дастуридан 2021 йил 26 сентябрда ўтказилганини, кеча жавобгарнинг 2025 йилда 05 мартдаги нотариал тартибда расмийлаштирилган ер ижара ҳуқуқини сотиш ҳақидаги шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ариза келиб тушганлигини, ушбу шартнома бўйича ер ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш асос бўлган ҳужжатлар ўрганилаётганлигини билдирди. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили жавобгар раҳбари 28.10.2024 йилда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили аввалдан жавобгар фермер хўжалигида боғ мавжуд бўлганлигини, жавобгар майдонининг дарахтлар қуриб қолган қисмига 2024 йилда полиз экини экилганлиги, ҳозирда ер майдонида қайтатдан боғ ташкил қилинганлигини, судга даъво киритилган пайтда ҳам жавобгарга тегишли ер майдонида боғ мавжуд бўлганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси, жавобгарга қарашли ер майдонида бугунги кунда боғ мавжудлигини, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири эканлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисидаги фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда “ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорининг 1-банди “б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларидан бири ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, 2019 йил 21 февралда декабрда Сирдарё туман ҳокимининг 1219-сонли қарори билан жавобгар фермер хўжалигига боғдорчилик-узумчилик йўналишида 49 йил муддатга ижара учун 12,5 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 12.12.2019 йилда 142-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Ж.Маманов массивида жойлашган 12,5 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган. Шартноманинг 2-бандида ер участкаси боғдорчилик-узумчилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган. Шартноманинг 3-бандида жавобгар ер участкасида 12,5 гектар боғ жойлашганлиги қайд қилинган. Шартноманинг 9-бандида ер участкасидан ушбу шартноманинг 2бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш кераклиги белгиланган. Жавобгарга қарашли ер майдонида 15.08.2024 йилда ўтказилган мониторингда жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, мавжуд 12,5 гектар ер майдонида боғ ташкил қилинмасдан полиз экини экилганлиги аниқланган ва далолатнома расмийлаштирилган. Жавобгар раҳбарига нисбатан 28.10.2024 йилда агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Сирдарё туман фермерлар кенгашининг 2024 йил 18 ноябрдаги хулосасида жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво ариза киритилиши юзасидан хулоса берилган. Сирдарё туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан жавобгар фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича хулоса берилган, 2025 йил 28 мартдаги халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгаши қарорида жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилишга розилик берилган. Даъвогар 2025 йил 19 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф хатига жавобгар муносабат билдирмаган. Шундан сўнг, даъвогар судга даъво киритиб, жавобгар билан ўрталарида тузилган 12.02.20219 йилдаги 142-сонли ер участкасини бекор қилишни сўраган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2023 йилгача жавобгарга қарашли ер барча ер майдонида боғ мавжуд бўлган. 2023 йилда жавобгарга тегишли 4 гектар ер майдонидаги боғ аномал совуқ натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган. Мавжуд ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштиришга эътибор қаратилмаган. Шундан кейин 2024 йил учун жавобгар томонидан яроқсиз боғ ҳолига келиб қолган 4 гектар ер майдонига экилган. Қолган мавжуд боғ орасига ҳам полиз экини экилган. Яроқсиз ҳолга келиб қолган 4 гектар ер майдонида боғ ташкил қилмасдан полиз экини экканлиги учун жавобгар Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими томонидан 05.11.2025 йилда маъмурий жавобгарликка тортилган. Жавобгар 4 гектар ер майдонида полиз экиб, мақсадли фойдаланмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин ўзига қарашли 12,5 гектар ер майдонига мевали дарахт кўчатларини экиб боғ ташкил қилган. Боғ орасига эса, беда экини экилган. ЕКнинг 40-моддасида ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ушбу модданинг биринчи қисми 12 бандида ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори асосий экинларнинг ривожланишига салбий таъсири бўлмаган ҳолларда боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига даромад келтириши мумкин бўлган мақбул экинлар экилишини таъминлаши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида” қонуннинг 17-моддасида ҳам фермер хўжалигини ушбу мажбурияти белгилаб қўйилган. Суд, жавобгарга қарашли 12,5 гектар майдонда боғ барпо қилинганлиги, кейинчалик аномал совуқ уриши туфайли боғ муайян қисми яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин жавобгар томонидан ер майдонида қайтадан боғ барпо қилинганлиги, боғ орасига экин экилганлиги қонунбузилиш эмас, балки ердан самарали фойдаланиш бўйича фермернинг мажбуриятларидан бири ҳисобланиши, судга даъво киритилган пайтда жавобгар ер майдонида кўчатлар экилган ҳолатда бўлганлигини, қоидабузарлик жавобгар томонидан бартараф этилганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Суд даъвогарнинг даъвоси қаноатлантиришдан рад этилганлиги сабабли, даъвогардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлигининг “NAVQIRON FAROVON” фермер хўжалиги билан тузилган 12.02.2019 йилдаги 142-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Сирдарё туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати Сирдарё туман ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья judgecode Х.У. Сулайманбекова