← Назад
Решение #2885699 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/***-сонли иш
судья ***
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
*** йил 10 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди, судьяси *** раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Юсупованинг суд мажлиси котиблигида, Қорақалпоғистон ***
даъвогар "***" фермер хўжалигининг манфаатида жавобгар "***" МЧЖ
ҳисобидан 4 015 823,28 сўм қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни тарафлардан Кенгаш вакили *** (2025 йил 22 сентябрдаги 87сонли ишончномага асосан)нинг ва *** (2025 йил 22 сентябрдаги 86-сонли
ишончномага асосан)нинг иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар "***" фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва "***" МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2024 йил 30 октябрь куни 71440014/2-сонли теримни
рағбатлантириш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)
тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра тарафлар ўртасида
тузилган 2024 йил 17 сентябрь кунги 7144014-сонли фьючерс шартномасида
назарда тутилган пахта хомашёсини уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш
мақсадида, кластер корхонаси фермер хўжалигига 2024 йилнинг 9 октябрь
кунидан бошлаб фермер хўжалиги томонидан кластер корхонасига
топширилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун қўшимча равишда
500 сўмдан рағбатлантириш маблағини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.3-бандида кластер корхонаси ушбу шартноманинг
1.1 ва 1.2-бандларида кўрсатилган маблағларни фермер хўжалигидан пахта
хом ашёси қабул қилиб олинган кундан бошлаб учи ш кунидан
кечиктирмасдан тўлаб бериши белгиланган.
Бироқ, жавобгар шартномалар бўйича мажбуриятларини лозим
даражада бажармаган, яъни даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот
учун теримни рағбатлантириш тўловни амалга ошириши лозим бўлса-да,
тўловларни тўлиқ амалга оширмаганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар
олдида 3 857 500 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган.
Натижада
даъвогар
"***"
фермер
хўжалиги
манфаатида
Қорақалпоғистон *** (бундан буён матнда Фермерлар кенгаши деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "***" МЧЖ
ҳисобидан теримни рағбатлантириш бўйича 3 857 500 сўм ва транспорт
харажатлари бўйича 1 534 518,28 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 22 сентябрь кунги ажрими билан мазкур иш даъво
ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқиш учун ўтказилган.
Суд мажлисида Фермерлар кенгаши вакили ўз тушунтиришида даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар
ва жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакиллари иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай
ҳолатда
суд
ишни
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан уларнинг вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, Фермерлар кенгаши вакилининг суддаги кўрсатувини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва судга тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 449-моддаси биринчи қисми талабига кўра, сотиб олувчи
етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар
келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисобкитоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича
мажбуриятини бажариб, маҳсулотларни жавобгарга етказиб берганлиги,
бироқ, жавобгар шартномалар бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган маҳсулотлар учун теримни
рағбатлантириш тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 3 857 500 сўм миқдоридаги асосий қарздорлик
юзага келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилган
шартномалар, таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур қарздорлик ишда тақдим қилинган ҳужжатлар билан ҳамда суд
мажлисида Фермерлар кенгаши ва даъвогар томонидан берган кўрсатмаси
билан ўз тасдиғини (исботини) топганлиги сабабли даъвогарнинг теримни
рағбантлантириш шартномаси ҳисобидан қарзни ундириш ҳақидаги даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабларида жавобгар
томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги
муносабати билан шартноманинг 3.4-бандига асосланиб жавобгар ҳисобидан
1 534 518,28 сўм транспорт харажатларини ундиришни сўраган.
Томонлар ўртасидаги 2024 йил 17 сентябр кунги 7144014-сонли
шартноманинг 3.4-бандига кўра, сотучи тарафидан пахта даласидан терилган
хомашёсини ташиш сотиб олувчилар томонидан амалга оширилиши, бунда
сотувчи фьючерс шартномаси доирасида пахта хомашёсини харидорнинг
тегишли омборига махсулот етказиб бериш харажатларини харидор
томонидан қоплаш шарти билан етказиб бериши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур қарздорлик ишда тақдим қилинган ҳужжатлар билан ҳамда суд
мажлисида Фермерлар кенгаши ва даъвогар томонидан берган кўрсатмаси
билан ўз тасдиғини (исботини) топганлиги сабабли даъвогарнинг транспорт
харажатларини ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Суд юқоридаги Қонун нормалари ва Пленум қарори талабларидан келиб
чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини эса жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "***" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "***" фермер хўжалиги
фойдасига 4 015 823,28 сўм қарзи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар
"***"
МЧЖ
ҳисобидан
Республика
бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг
Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят берилиши (ёхуд прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
***