← Назад
Решение #2885916 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| ИПК | 108 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2502/9657-сонли иқтисодий иш
СИРДАРЁ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
АЖРИМИ
(даъвогарнинг даъводан тўлиқ воз кечишини қабул қилиш ва ишни
кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Сирдарё тумани
2025 йил 10 октябрь
Сирдарётуманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайдановнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо- саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг “BAHTLI
BINO QURULISH” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
“Ўзмиллийбанк” АЖга нисбатан даъво киритиб, қўшимча жавобгар“ISLOMJON ANORBOY”хусусий корхонасига тегишли бўлган умумий
майдони 160,4 кв.метр бўлган Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани Камолот
маҳалласи ҳудудида жойлашган нотурар жой биноси ҳамда иншоотлари ва
“Тош майдалаш ускуналари жамламалари”ни такрорий кимошди савдоси
амалга ошмаган деб эълон қилингандан кейин бир ой ичида гаровга қўйилган
мол-мулкни ўзида қолдириш ҳуқуқидан фойдаланмаганлиги сабабли,
гаровдан чиқариш тўғрисида “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамиятига
мажбурият юклаш тўғрисидаги даъвоси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни тарафлар иштирокисиз Сирдарётуманлараро иқтисодий судибиносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
“BAHTLI BINO QURULISH” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар “Ўзмиллийбанк” АЖга нисбатан даъво киритиб, қўшимча
жавобгар-“ISLOMJON ANORBOY”хусусий корхонасига тегишли бўлган
умумий майдони 160,4 кв.метр бўлган Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани
Камолот маҳалласи ҳудудида жойлашган нотурар жой биноси ҳамда
иншоотлари ва “Тош майдалаш ускуналари жамламалари”ни такрорий
кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилингандан кейин бир ой
ичида гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳуқуқидан
фойдаланмаганлиги сабабли, гаровдан чиқариш тўғрисида “Ўзмиллийбанк”
акциядорлик жамиятига мажбурият юклашнисўраган.
Ушбу иқтисодий иш юзасидан Жиззах туманлараро иқтисодий судининг
судьяси Н.Джураев томонидан 2025 йил 29 июль куни ни даъво аризасини
иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқарилган.
Судья Н.Джураев томонидан 2025 йил 05 сентябрда ажрим чиқарилиб,
4-1301-2502/9657-сонли иқтисодий иш судловга тегишлилигига кўра Сирдарё
туманлараро иқтисодий судида кўриш учун ўтказилган.
Судининг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрим билан мазкур иқтисодий иш
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг иш юритувига қабул қилинган.
Суд мажлиси вақти ва тойи тўғрисида хабардор қилинган суд мажлиси
иштирокчилари судда иштирок этмадилар. Бироқ, даъвогар томонидан судга
илтимоснома тақдим қилиниб, 4-1301-2502/9657-сони иқтисодий иш бўйича
даъво талабидан воз кечишини, даъводан воз кечиш тўғрисидаги
илтимосномани иш юритувига қабул қилишни сўраган.
Суд, тарафлар тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул
қилишни ва даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси 8-бандига кўра,
даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс
томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво
аризани кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 24.05.2019 йилдаги
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли
қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг
мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини
тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107-моддасида
кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати
тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл
қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим
чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши керак,
деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра,
даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд
инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
ИПК 108-моддаси 8-бандида даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб
прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан
даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради, деб
белгиланган..
Юқоридаги ҳуқуқ нормаларига кўра, суд даъвогар-“BAHTLI BINO
QURULISH” масъулияти чекланган жамиятининг даъводан воз кечиш
тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, воз кечишнинг қонунийлиги ва бошқа
шахсларнинг манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, воз кечган
шахснинг ваколатларини текшириб, даъводан воз кечишни қабул қилишни,
4-1301-2502/9657-сонли иқтисодий иш бўйича даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, мазкур иқтисодий иш
бўйича 4 120 000 сўм давлат божини даъвогардан ундиришни, олдиндан
тўланган 41 200 почта харажати даъвогар томонидан тўланганлигини
инобатга олишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
кодексининг 107, 118, 157, 195-196-моддаларига асосланиб, суд
процессуал
АЖРИМ ҚИЛДИ:
“BAHTLI BINO QURULISH” Масъулияти чекланган жамиятининг
даъводан воз кечиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг “BAHTLI BINO QURULISH” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида қўшимча жавобгар-“ISLOMJON ANORBOY”хусусий
корхонасига тегишли бўлган умумий майдони 160,4 кв.метр бўлган Сирдарё
вилояти, Сирдарё тумани Камолот маҳалласи ҳудудида жойлашган нотурар
жой биноси ҳамда иншоотлари ва “Тош майдалаш ускуналари
жамламалари”ни такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон
қилингандан кейин бир ой ичида гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида
қолдириш ҳуқуқидан фойдаланмаганлиги сабабли, гаровдан чиқариш
тўғрисида “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамиятига мажбурият юклаш
тўғрисидаги
даъво
аризаси
асосида
қўзғатилган
4-1301-2502/9657-сонли иқтисодий иш бўйича даъво ариза кўрмасдан
қолдирилсин.
“BAHTLI BINO QURULISH” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм ундирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажати “BAHTLI BINO QURULISH”
масъулияти чекланган жамияти давлат муассасаси зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори, агар унинг устидан апелляция тартибида шикоят
қилинмаган (протест келтирилмаган) бўлса, у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали белгиланган тартибда
апелляция ёки кассация шикояти бериши мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова