← Назад
Решение #2885964 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5233-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 10 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - АТ “Халқ
банки” манфаатида жавобгар – “ЮЛДАШЕВ МИРАЗИМ” фермер
хўжалигидан 33 141 465 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи,
кредитга ҳисобланган 1 000 237 сўм миқдорида фоиз қарзи жами
34 141 702 сўм миқдорида кредит қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишини даъвогар вакили – У.Атабеков (2021 йил
02 декабрдаги 11/92-сонли ишончномага асосан), жавобгар раҳбари
З.Юлдашевларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар - АТ “Халқ банки” (бундан кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар – “ЮЛДАШЕВ МИРАЗИМ” фермер хўжалиги (бундан
кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 33 141 465 сўм
миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи, кредитга ҳисобланган
1 000 237 сўм миқдорида фоиз қарзи жами 34 141 702 сўммиқдорида кредит
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини
таъминламади. Бироқ Палата даъво аризасида ишни иштирокисиз кўришни
сўраган.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар
асосида палата (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини кўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ўз кўрсатмаларини
бериб, даъво талабини тан олиб, қарздорликни тез кунларда бартараф
этишлигини таъкидлаб, даъво талаби бўйича қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакили ҳамда жавобгар
раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси
муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра,
фуқаролар
фаровонлигини
оширишга
қаратилган
Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга
олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Сирдарё шаҳар филиали ва
жавобгар ўртасида 2024 йил 13 февралда Р251-392/24-сонли кредит
шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар
“қарздор”га пахта ҳосилини етиштириш учун кредит (қарз) бериш, жавобгар
эса олинган кредитни ушбу шартномада белгиланган муддатда қайтариш ва
кредитдан фойдаланганлиги учун фоизлар тўловларини тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 1.1 бандига кўра кредит миқдори 108 248 400 сўм
миқдорида бўлиб, шартноманинг 2.2-бандига кўра тарафлар ўзаро кредитдан
фойдаланганлик учун йиллик фоиз миқдори 10 фоиз тўлашга келишишган.
Шартноманинг 2.3-бандига кўра, пахта ҳосилини етиштириш учун
кредит маблағи “қарз олувчи”га 2025 йил 1 апрелга қадар тўлиқ қайтариш
шарти билан ажратилиши, шу муддатда жавобгар кредитга ҳисобланган
фоизларни ҳам тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига
33 141 465 сўм миқдорида муддати ўтган кредит қарзи ва кредитга
ҳисобланган 1 000 237 сўм фоиз қарздорлиги жами 34 141 702 сўм миқдорида
кредит қарздорлиги мавжуд бўлган.
ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогарнинг Сирдарё шаҳар филиали шартнома шартларини бажариб,
жавобгарга пахта ҳосилини етиштириш учун 2024йил 1 сентябригақадар
108 248 400 сўм сўм миқдорида кредит (қарз) берган. Бироқ, жавобгар ўз
зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит
шартномасида белгиланган тўлов графиги бўйича асосий кредит қарзи ва унга
ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Тарафлар ўртасидаги тузилган кредит шартномаси бўйича, жавобгар
кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 13 санасига
қадар даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан 33 141 465 сўм миқдорида муддати ўтган
кредит қарзи ва кредитга ҳисобланган 1 000 237 сўм фоиз қарздорлиги
шартномага илова қилинган график жадвал асосида тўлаб берилмаган.
Даъвогар жавобгарга кредит қарзини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш
хати юбориб, кредит қарздорлигини тўлашни, акс холда иқтисодий судга
даъво ариза киритилиб, кредит қарзини ундиришни билдирган.
Даъво талаби асосли чунки, жавобгарнинг қарздорлиги суд мажлисида
иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмаларида ҳамда ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан ўз исботини ва тасдиғини топди.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида
тушунтириш берилган.
Суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан
муддати ўтган 33 141 465 сўм миқдорида асосий кредит қарзи, кредитга
ҳисобланган 1 000 237сўм миқдорида фоиз қарзни ундиришни, қолган даъво
талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасига мувофиқ, даъво талабининг икки фоизи
миқдорида, жавобгар ҳисобидан 682 834,04сўм давлат божини Республика
бюджетига ундириб, почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Юқоридагиларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 65, 130-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорини, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 234, 236, 735,
738, 744-моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 127-129, 170, 176, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар - АТ “Халқ банки” манфаатида жавобгар –
“ЮЛДАШЕВ МИРАЗИМ” фермер хўжалигидан 33 141 465 сўм миқдорида
муддати ўтган асосий кредит қарзи, кредитга ҳисобланган 1 000 237 сўм
миқдорида фоиз қарзи жами 34 141 702 сўм миқдорида кредит қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар – АТ “Халқ банки” фойдасига жавобгар - “ЮЛДАШЕВ
МИРАЗИМ” фермер хўжалигидан 33 141 465 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарзи, кредитга ҳисобланган 1 000 237 сўм миқдорида фоиз қарзи ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар – “ЮЛДАШЕВ МИРАЗИМ” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 682 834,04 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат муддат ичида шу суд
орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда
кассация шикояти беришга ҳақли.
Судья
judgecode
У.Р. Курбанов