← Назад
Решение #2886008 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2301/***-сонли иш
Беруний тумани
судья ***
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 10 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***нинг раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Юсупованинг котибалигида, даъвогар вакили
***(10.09.2025 йилги 1-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар «***» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «***» фермер
хўжалигидан 55 000 000 сўм асосий қарзини, 1 700 000 сӯм адвокат учун
тӯланган харажати, иш бӯйича тӯланган 567 000 сӯм давлат божи ва почта
ҳаражатларини ундиришни сўраган даъво аризасини суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар «***» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади), иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар «***» фермер хўжалиги(бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 55 000 000 сўм асосий қарзини, 1 700 000 сӯм адвокат учун
тӯланган харажати, иш бӯйича тӯланган 567 000 сӯм давлат божи ва почта
ҳаражатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб
қўвватлаб,
жавобгарнинг
асосий
қарздорлиги
қисман
бартараф
қилганлигини, бугунги кун ҳолатига 31 352 999 сўм қарздорлик
мавжудлигини билдириб, даъво аризасни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини
судга тақдим қилмади.
Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 128 ва 170моддаларига мувофиқ жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
2
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар қонун
ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини
муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни
сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини
берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
2023 йил 04 август куни тузилган умумий қиймати 55 000 000 сўмлик
0508/01-сонли олди-сотди шартномаларига биноан даъвогар жавобгарга
қуяш станцияси (солнечная станция)ни сотиш, жавобгар эса уларни қабул
қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 04 августдаги 0508/01-сонли
шартнома бўйича 01.11.2023 йилдаги 0508/01-сонли ҳисоб-варақ фактурага
асосан 55 000 000 сўмлик қуяш станцияси (солнечная станция) етказиб
берилган ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
2025 йил 11 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
55 000 000 сӯм қарздорлик юзага келган ва шу кунга қадар тўлаб берилмаган.
Даъвогар жавобгарга қарзини тӯлаш юзасидан 2024 йил 13 январь куни
талабнома юборилган. Бироқ жавобгар томонидан ушбу талабнома жавобсиз
қолдирилган ва қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг ушбу талаблари ишдаги шартномалар, ишончномалар,
ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома,
талабнома ва
маълумотнома билан тасдиқланади.
ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Лекин жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаган.
Даъвогар томонидан судга тақдим қилган маълумотномасида 2025 йил
10 октябрь куни ҳолатига шартнома бўйича асосий қарздорлик қисман
тўланганлигини, бугунги кун ҳолатига 31 352 999 сўм қарздорлик
мавжудлиги кўрсатилган.
Шунга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан 55 000 000 сӯм асосий
қарзини ундиришни сӯраган талабини 31 352 999 сўмга қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини
тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
3
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 2025 йил 11 сентябрдаги
тўлов топшириқномаси билан 567 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати тўланган.
Шунингдек, даъвогар иш бӯйича 2025 йил 09 сентябрь куни “U-LEGAL”
адвокатлик бюроси билан юридик ёрдам кӯрсатиш тӯғрисида 1/2025-сонли
битим тузилган. Ушбу битимга асосан даъвогар “U-LEGAL” адвокатлик
бюросига 2025 йил 10 сентябрдаги тӯлов топшириқномаларига асосан жами
1 700 000 сӯм тӯланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 567 000 сўм давлат божи,
1 700 000 сӯм адвокат учун тӯланган харажати ва 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113-118,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «***» фермер хўжалигидан даъвогар «***» масъулияти
чекланган жамиятининг фойдасига 31 352 999 сўм асосий қарзи, 567 000 сўм
давлат божи, 1 700 000 сӯм адвокат учун тӯланган харажати ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон
Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
***