← Назад
Решение #2886037 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/770-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 10 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг
жавобгар "O sis-KRB" МЧЖ ҳисобидан 118.316.660 сўм асосий қарз ва
11.896.314 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган
ҳужжатларни даъвогар вакили Ш.Махмудов (2024 йил 16 декабрдаги 4-сонли
ишончномага асосан) иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
"O sis-KRB" МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
118.316.660 сўм асосий қарз ва 11.896.314 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили
иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан жавобгар
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, судга даъво ариза киритилганидан сўнг жавобгар
томонидан асосий қарздорлик қисман бартараф қилганлигини билдириб,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ишдаги
мавжуд
ҳужжатлардан
аниқланишича,
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик
(меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён
матнда Низом деб юритилади)нинг 4-бандига мувофиқ, вазирликка тақдим
қилинган маълумотларга мувофиқ ўтган ой мобайнида уларга тушган
туристик (меҳмонхона) йиғимни, тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус
ҳисобварағига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга
мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари
шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини
жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш
натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб бериши белгиланган.
Низомнинг 7-бандида эса, вазирлик Жамғарманинг махсус
ҳисобварағига туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ тушишини таъминлаш
мақсадида туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорликни ва
Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаган
туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори учун пеняларни ундириш бўйича
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради.
Низомнинг 8-бандига кўра, жойлаштириш воситалари ва даволаш
муассасалари ундирадиган, уларнинг махсус ҳисобварағига тушган туристик
(меҳмонхона) йиғим миқдори жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш
муассасаларининг тушуми (фойдаси) ҳисобланмайди, улардан фойда солиғи
(айланмадан олинадиган солиқ, қўшилган қиймат солиғи), бошқа мажбурий
йиғимлар ҳамда тўловлар олинмайди.
“Туризм тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига кўра, туризм
соҳасининг ривожланишини молиявий жиҳатдан қўшимча таъминлаш
мақсадида ваколатли давлат органи ҳузурида бюджетдан ташқари Туризм
соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиши мумкин.
Ваколатли давлат органи ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм
соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси:
туристик
йиғимлардан
тушган
тушумлар,
халқаро
молия
институтларининг, хорижий донорларнинг грантлари, юридик ва жисмоний
шахсларнинг хайриялари, Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини
депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар бўйича тушумлар
ҳамда қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
шакллантирилади;
маблағларни туризм соҳасининг ва туристик индустриянинг
ривожлантирилишини қўллаб-қувватлашга, туристик бозорларда Ўзбекистон
Республикасининг туристик маҳсулотларини ҳамда туризм соҳасидаги
миллий танитиш белгисини тарғиб қилиш учун йўналтиради.
Даъвогар томонидан жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг
ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастуридан ( m hm n) олинган маълумотлар асосида амалга оширилган ҳисоб-китобларга
кўра, жавобгарга қарашли меҳмонхонасида яшаган маҳаллий ва хорижий
фуқарларга ҳисобланган туристик йиғимдан 2025 йил 01 август ҳолатига
118.316.660 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 01-12-18-01-84-сонли, такроран 2024
йил 23 июль кунги 01-12-18-01-4598-сонли ҳамда 2025 йил 28 июль кунги 0110-18-01-6930-сонли талабномалар юборилган, бироқ ушбу талабномалар
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатлари ишдаги мавжуд далиллар ва тараф вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Суд даъвогарнинг 118.316.660 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги
даъво талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ, жавобгар томонидан асосий
қарз қисман сўндирилганлиги, яъни 118.316.660 сўмнинг 45.000.000 сўми
тўланганлиги, қолган 73.316.660 сўм асосий қарз бугунги кунга қадар
тўланмаганлиги ва ушбу ҳолат даъвогар томонидан судга тақдим қилинган
маълумотнома билан ўз тасдиғини (исботини) топади, шу боис, суд даъво
талабининг асосий қарз қисмини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгар ҳисобидан
11.896.314 сўм пеня ундиришни сўраган.
Низомнинг 6-бандида эса, туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори
Жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун
жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир
кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи,
бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда
пеня тўлайдилар деб белгиланган.
Суд, даъвонинг пеня ундириш талабини муҳокама этар экан, жавобгар
томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, сўралган пеня миқдори
мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблиги ва бажарилмаган
мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда талаб қилинганлигини
назарда тутиб, суд мазкур талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд юқоридаги Қонун нормаларидан келиб чиққан ҳолда, даъвогарнинг
даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "O sis-KRB"МЧЖ ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фойдасига 73.316.660 сўм асосий қарз
ва 11.896.314 сўм пеня ҳамда 2.604.260 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар "O sis-KRB" МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Олий суд депозити ҳисобига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ 103. 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов