← Назад
Решение #2886212 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йилда МЖТК | 65 | — | law | |
| рисидаги кодекс | 65 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 6 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 40 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5052-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025йил 10 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сирдарё туман
ҳокимлигининг жавобгар “NIGORA JAVLONBEK” фермер хўжалиги билан
тузилган 08.06.2021 йилдаги 267-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов
(09.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ж.Бахриев,
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов, Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили
А.Абдуқодиров (ишончнома асосида), Сирдарё туман Фермерлар кенгаши
вакили С.Худайшукуров (ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили А.Галаев (ишончнома асосида),
Сирдарё
тумани
прокурори
катта
ёрдамчиси
А.ДжайнаровиштирокидаСирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво киритиб, “NIGORA JAVLONBEK” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 08.06.2021
йилдаги 267-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 16 сентябрдаги ажрими билан ишга низони
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё туман фермерлар
кенгаши жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё вилоят қишлоқ
хўжалиги бошқармаси ишга жалб қилиниб, бошқарма зиммасига Сирдарё
туман Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
лойиҳа офиси раҳбари Н.Абдумажидовнинг суд мажлисида иштирокини
таъминлаш мажбурияти юклатилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ишда Сирдарё
туман Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
лойиҳа офиси раҳбарини ишда иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда
суд ишни ушбу шахс иштирокисиз кўришни лозим топади.
Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
Сирдарё туман ҳокимининг 21.02.2019 йилдаги 1207-сонли қарори билан
Малик ҳудудидаги 305, 306,328q контурлардаги 12,7 гектар ер
майдони боғдорчилик-узумчилик йўналишида фойдаланиш учун 49 йил
муддатга жавобгарга ажратиб берилганлигини, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 08.06.2021 йилда 267-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномаси тузилганлиги, 16.08.2024 йилда жавобгарга қарашли ер
майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар 12,7 гектар ер майдонига
маккажўҳори экканлиги аниқланганлиги, жавобгар 2024 йилда МЖТКнинг
65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини,
25.07.2025 йилда жавобгар ер майдонида қайта ўрганиш ўтказилганлиги,
жавобгар томонидан 11,7 гектар ер майдонига ғалла экканлиги
аниқланганлигини, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлиги,
жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш
юзасидан таклиф юборилганлиги, таклиф хатига жавобгар томонидан
муносабат билдирилмаганлиги сабабли ер ижара шартномасини бекор қилиш
бўйича судга даъво киритилганлигини, биринчи суд мажлисида жавобгар
томонидан даъвога эътироз билдирилганлиги, ер майдонида боғ
мавжудлигини айтганидан кейин, жавобгар манзилида боғ-бор ёки йўқлигига
аниқлик киритиш учун борганлигини, ҳақиқатан ҳам жавобгарнинг 12 гектар
ер майдонида боғ ташкил қилинганлигини, барча ер майдонида кўчатлар
мавжудлигини, айрим кўчатлар унча яхши ривожланмаганлиги учун 2025
йилда ўтказилган мониторингда экилган ғалла орасида кўринмай қолган
бўлишлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари фермер хўжалигига қарашли барча ер
майдонида боғ ташкил қилганлигини, 2022-2023 йил қиш мавсумида аномал
совуқда боғ яроқсиз ҳолатга келиб қолганлигини, бу бўйича масъул шахслар
томонидан далолатнома расмийлаш ишларини эътиборсиз қолдирганлигини,
2023 йилда боғ яроқсиз ҳолга келиб қолгандан кейин ер майдонига
маккажўхори экини экканлигини, агроинспекция томонидан маъмурий
жавобгарликка тортилгандан кейин мавжуд ер майдонига мевали дарахт
кўчатлари экканини, ер майдонининг ярмидаги дарахтлар кўкарганлигини,
қолган қисми яхши ривожланмаган бўлса-да, дарахт кўчатлари
мавжудлигини, боғ орасига 2025 йилда ғалла экини экилганлигини, амалдаги
қонунчиликка кўра, боғ орасига турли мақбул экинлар экилишига рухсат
берилганлигини, боғ орасига ғалла экини экилиши қонунчиликка
зидмаслигини, ғалла экини экилганлиги боғ йўқлигини билдирмаслигини,
билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер
ижара шартномаси 08.06.2021 йилда тузилганлигини, "Узкад" тизими
дастуридан 2021 йил 17 июлда давлат рўйхатидан ўтказилганини билдирди.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими вакили жавобгар раҳбари 05.11.2024 йилда Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий
жавобгарликка тортилганлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
авваллари жавобгар фермер хўжалигида боғ мавжуд бўлганлигини, 2024
йилда жавобгар майдонига макка жўхори эккан бўлганлигини, ҳозирда ер
майдонида қайтатдан боғ ташкил қилинганлигини билдириб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси, жавобгарга
қарашли ер майдонида бугунги кунда боғ мавжудлигини, жавобгар
хатосидан тўғри хулоса чиқарганлигини инобатга олиб, шунингдек,
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг
устувор вазифаларидан бири эканлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни
рад қилишни сўради.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини, прокурорнинг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш
тўғрисидаги фикрини тинглаб,ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига
асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари,
бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг
халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари
ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда
биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига
бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли
билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12,
13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган
тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан
амалга оширилиши белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи
қисмида, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин
бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган
тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга
ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарори нинг 1-банди
“б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза
қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат
назоратини амалга ошириш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ер
муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларидан бири
ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2019 йил 21 февралда декабрда Сирдарё туман
ҳокимининг 1207-сонли қарори билан жавобгар фермер хўжалигига
боғдорчилик-узумчилик йўналишида 49 йил муддатга ижара учун 12,7 гектар
ер майдони ажратилган. Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 08.06.2021
йилда 267-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Малик
массивида жойлашган 13,5 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси боғдорчилик-узумчилик қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 3-бандида жавобгар ер участкасида 12,7 гектар боғ
жойлашганлиги қайд қилинган.
Шартноманинг 9-бандида ер участкасидан ушбу шартноманинг 2бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш кераклиги белгиланган.
Жавобгарга қарашли ер майдонида 16.08.2024 йилда ўтказилган
мониторингда жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг шартлари
лозим даражада бажарилмаганлиги, мавжуд 12,7 гектар ер майдонида боғ
ташкил қилинмасдан маккажўхори экилганлиги аниқланган ва далолатнома
расмийлаштирилган.
Жавобгар раҳбарига нисбатан 05.11.2024 йилда агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими томонидан
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Сирдарё туман фермерлар кенгашининг 2024 йил 18 ноябрдаги
хулосасида жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш
бўйича судга даъво ариза киритилиши юзасидан хулоса берилган.
Сирдарё туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан жавобгар фермер
хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича
хулоса берилган, 2025 йил 28 мартдаги халқ депутатлари Сирдарё тумани
кенгаши қарорида жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор
қилишга розилик берилган.
Даъвогар 2025 йил 19 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат
қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф
хатига жавобгар муносабат билдирмаган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво киритиб, жавобгар билан
ўрталарида тузилган 08.06.2021 йилдаги 267-сонли ер участкасини бекор
қилишни сўраган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2023 йилгача жавобгар ер
майдонида боғ мавжуд бўлган.
2023 йилда жавобгарга тегишли ер майдонидаги боғ аномал
совуқ натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган. Мавжуд ҳолат юзасидан
далолатнома расмийлаштиришга эътибор қаратилмаган.
Шундан кейин 2024 йил учун жавобгар томонидан ер майдонига
маккажўхори экилган.
Жавобгар ер майдонида боғ ташкил қилмасдан маккажўхори экканлиги
учун Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё
туман бўлими томонидан 05.11.2025 йилда маъмурий жавобгарликка
тортилган.
Жавобгар
ер
майдонида
маккажўхори
экиб,
мақсадли
фойдаланмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин
ўзига қарашли 12 гектар ер майдонига дарахт кўчатларини экиб боғ ташкил
қилган.
Боғ орасига эса, ғалла экилган.
ЕКнинг 40-моддасида ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер
участкаси мулкдорининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ушбу
модданинг биринчи қисми 12 бандида ер эгаси, ердан фойдаланувчи,
ижарачи ва ер участкаси мулкдори асосий экинларнинг ривожланишига
салбий таъсири бўлмаган ҳолларда боғлар ва токзорларнинг қатор ораларига
даромад келтириши мумкин бўлган мақбул экинлар экилишини таъминлаши
шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”
қонуннинг 17-моддасида ҳам фермер хўжалигини ушбу мажбурияти
белгилаб қўйилган.
Суд, жавобгарга қарашли 12,7 гектар майдонда боғ барпо
қилинганлиги, кейинчалик аномал совуқ уриши туфайли боғ яроқсиз ҳолатга
келиб қолганлиги, маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин жавобгар
томонидан ер майдонида қайтадан боғ барпо қилинганлиги, боғ орасига
экин экилганлиги қонунбузилиш эмас, балки ердан самарали фойдаланиш
бўйича фермернинг мажбуриятларидан бири ҳисобланиши, судга даъво
киритилган пайтда жавобгар ер майдонида кўчатлар экилган ҳолатда
бўлганлигини,
қоидабузарлик
жавобгар
томонидан
бартараф
этилганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгар билан тузилган ер
ижара шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 118-моддаси саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра,
суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд муҳокамаси давомида жавобгар давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни сўраган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар
юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат
божи ундирилиши лозим.
Суд жавобгарнинг давлат божини жавобгар зиммасига юклаш
тўғрисидаги илтимосини инобатга олган ҳолда жавобгардан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлигининг “NIGORA JAVLONBEK” фермер
хўжалиги билан тузилган 08.06.2021 йилдаги 267-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги
даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
“NIGORA JAVLONBEK” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати Сирдарё туман
ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида,
апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова