Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2501/1933 Дата решения 10.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a4975d80-fa45-4700-8830-4198ccc2a052 Claim ID PDF Hash 864a55c9ec20c236... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2501/***-сонли иқтисодий иш судья *** Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани *** йил 10 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси *** раислигида, ***нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси чет эл капитали иштирокидаги “***” акциядорлик тижорат банкининг «***» масъулияти чекланган жамиятидан 15 937 857,03 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 7 794 336,86 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 53 001,54 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси чет эл капитали иштирокидаги “***” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «***» масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 15 937 857,03 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 7 794 336,86 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 53 001,54 сўм пеня ундиришни сўраган. Аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 08 октябрь куни 1580-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 400 000 000 сўм кредит ажратилган. Даъвогар вакили ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок қилмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-170-моддаларига мувофиқ тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФКнинг 738-моддасига асосан қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 261-моддасига асосан неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 08 октябрь куни 264-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан банк қарз олувчига (жавобгар) 400 000 000 сўм кредит ажратиш мажбуриятини, қарз олувчи (жавобгар) эса ўз навбатида олинган кредитни белгиланган муддатда қайтариш ва кредит фоизларини тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига асосан жавобгарга 400 000 000 сўм кредит ажратилган. Шунингдек, кредит шартномасининг 8.3-бандида кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганда қарз олувчи банкга ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз ватиқда қайтарилмаган кредит ва унга ҳисобланган фоиз суммасининг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўлаши, пеня умумий суммаси кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланган. Жавобгарнинг 15 937 857,03 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 7 794 336,86 сўм муддати ўтган кредит фоизи карздорлиги ва 53 001,54 сўм пеня қарздорлиги мавжудлиги ишдаги кредит шартномаси, тўлов жадвали, банк маълумотномалари билан тасдиқланади. Лекин, даъвогарнинг судга тақдим қилган 10.10.2025 йилги 4220/11-031068-сонли маълумотномасида жавобгар томонидан қарзини тўлиқ бартараф қилганлиги кўрсатилган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини, ҳамда республика бюджетига 475 703,90 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар «***» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “***” акциядорлик тижорат банкининг фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «***» масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига республика бюджетига 475 703,90 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***