← Назад
Решение #2886512 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2502/92520-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 9 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари
О,Турдиев (рахбар) вакили О,Турдиев (ордер ва ишончнома асосида), жавобгар
вакили
О,Турдиев
(ишончнома
асосида)
иштирокида,
даъвогар
“О,Турдиев ”МЧЖнинг жавобгар О,Турдиев шунингдек қўшимча жавобгарлар
О,Турдиев (филиали) ҳамда “О,Турдиев ” МЧЖга нисбатан тарафлар ўртасида
тузилган 2022 йил 28 декабрдаги 1-сонли кафиллик шартномаси бўйича кафиллик
бекор бўлганлиги ва ушбу бекор бўлганлиги ҳақида қарор қабул қилиш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар“О,Турдиев”МЧЖ (даъвогар/МЧЖ ёки кафил) ҳамда жавобгар
О,Турдиев АЖ (жавобгар, Банк ёки кредит берувчи) шунингдек қўшимча
жавобгарлар О,Турдиев нинг О,Турдиев (филиали) (қўшимча жавобгар, Банк
филиали) ҳамда “О,Турдиев” МЧЖга (қўшимча жавобгар ёки кредит олувчи)
ўртасида 2022 йил 28 декабрдаги 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб
унга кўра, кафил Банк ва кредит олувчи ўртасида тузилган 2019 йил 1 июндаги 54сонли кредит шартномаси бўйича 6 250 000 000 сўмлик кафиллик берган.
Даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган кафиллик шартномаси
талабларидан келиб чиққан ҳолда Банк ҳамда кредит олувчи кафилни хабардор
қилмаган ҳолда кредит шартномасига қўшимча келишув имзоланганлиги ҳамда
қўшимча келишув натижасида кредит шартномасининг муддати ва фоизи
ўзгарганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (ФК) 298моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кафиллик билан таъминланган мажбурият
бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг розилигисиз
жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб
келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлишини инобатга олган
ҳолда тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 28 декабрдаги 1-сонли кафиллик
шартномаси бўйича кафиллик бекор бўлганлиги ва ушбу бекор бўлганлиги ҳақида
қарор қабул қилишни сўраган.
Қўшимча жавобгар кредит олувчи суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
белгиланган тартибда огоҳлантирилган, аммо суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 170моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни кредит олувчи иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, ундаги
важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради ҳамда кредит олувчини
қўшимча равишда огоҳлантирганлигини маълум қилди.
Даъвогар рахбари даъвони қувватлаб, имзо ўзига тегишли эканлигини
билдирди.
Жавобгар вакили даъво талабини тан олмаслигини билдириб, қўшимча
келишувларни тасдиқлаш учун тегишли баённомалар асос бўлганлигини маълум
қилди ва даъвони рад этишни сўради.
ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар ҳамда жавобгар вакилининг
важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини рад этишни лозим
топди.
ФК 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб
чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Лекин, асосий кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бугунги кун
ҳолатига бажарилмаган.
ФК 298-моддасига мувофиқ кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор
бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг
ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда
ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлади.
Кафиллик билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга
ўтказилганида, агар кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга
розилик берган бўлмаса, шунингдек кафил таъминлаган мажбуриятни бажариш
муддати келганида кредитор қарздор ёки кафил таклиф қилган тегишли ижрони
қабул қилишдан бош тортса, кафиллик бекор бўлади.
Шартномада кўрсатилган кафиллик муддати ўтганидан кейин кафиллик
бекор бўлади. Агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, кредитор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажариш муддати келган кундан бошлаб бир йил
давомида кафилга даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Агар асосий
мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган
ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик
шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво
қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 25-бандида берилган
тушунтиришга кўра, ФК 382-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, бир тараф
шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёхуд тарафларнинг
келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки
ўзгартирилган ҳисобланади. Қонунчиликка мувофиқ, шартномани бажаришдан бир
тарафлама бош тортишга муайян шартлар мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади (ФК
422-моддасининг учинчи қисми, 746-моддасининг биринчи қисми ва ҳ.к.). Бундай
ҳолларда шартномани бекор қилиш талаб этилмайди. Шартномани бажаришдан бир
тарафлама бош тортиш учун бу ҳақда иккинчи тарафга хабар беришнинг ўзи
етарлидир.
Бундай холатда суд даъвогарнинг даъво аризасини юқоридаги асослардан
келиб чиққан ҳолда рад этишни ҳамда даъвонинг филиалга нисбатан қисми бўйича
иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
даъвогар зиммасига юклатилиши ҳамда ихтиёрий тўланганлиги сабабли
ундирмасликни амм, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
суд харажатлари ихтиёри йтўланмаганлиги сабабли ундиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвонинг қўшимча жавобгар О,Турдиев нинг О,Турдиев (филиали)ги
нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
“О,Турдиев ”МЧЖҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда
шу суд орқали О,Турдиев вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
judg
d
И.А. Юсупов