← Назад
Решение #2886603 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 127 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 128 | — | code_article | |
| шунингдек ушбу Кодекс | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/***-сонли иқтисодий иш
Беруний тумани
судья ***
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
*** йил 09 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси *** раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котибалигида, даъвогар вакили ***(ишончнома
асосида)нинг ва *** (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси ***нинг даъвогар *** МЧЖнинг манфаатини кўзлаб, унинг
фойдасига жавобгар *** фермер хўжалигидан 7 041 561 сўм асосий қарз ва
3 520 780,50 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ***(бундан буён матнда - палата деб
юритилади)нинг даъвогар *** МЧЖ(бундан буён матнда - даъвогар деб
юритилади)нинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар *** фермер
хўжалиги(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)дан
7 041 561 сўм асосий қарз ва 3 520 780,50 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризада кўрсатилган қарздорлик
жавобгар томонидан тўлиқ бартараф қилинганлигини билдириб, даъво аризани
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади ҳамда ариза талаби
юзасидан ўз ёзма фикр ва мулоҳазаларини судга тақдим қилмади.
Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи шахслар суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор
қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали
юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор
қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Ушбу Кодекснинг 128-моддасига кӯра,
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади, шунингдек ушбу Кодекснинг 170-моддаси иккинчи
ва учунчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йӯқлигида кӯриш тӯғрисидаги аризаси бӯлган
тақдирда, шунингдек иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Юқорида қайд этилганларга кўра суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддаси иккинчи хатбошига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган бӯлса, 244-моддаси биринчи
хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб
бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, *** МЧЖ ва «Абек Чупон» фермер
хӯжалиги ўртасида 2023 йил 04 январь куни 198-сонли “Қишлоқ хўжалик
корхоналарига минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий биологик химоя қилиш
воситалари ва бошқа кимёвий махсулотларни етказиб бериш” шартнома
(кейинги ӯринларда матнда – “шартнома” деб юритилади)си тузилган бўлиб,
мазкур шартноманинг 1.1-бандига кӯра “Етказиб берувчи” (*** МЧЖ)
“Хӯжалик” («Абек Чупон» фермер хӯжалиги”)ка 1-иловаларда кӯрсатилган
минерал ӯғитлар, ӯсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари
ва бошқа кимёвий маҳсулотларни етказиб бериш мажбуриятини олади, хӯжалик
эса етказиб берилган хӯжалик ҳақини тӯлаш ва қабул қилиш мажбуриятини
олган. Шунингдек шартноманинг 1.2-бандига кӯра, етказиб берувчи томонидан
етказиб бериладиган Маҳсулот аниқ турлари, сифати, миқдори (ҳажмлари),
баҳоси ва етказиб бериш муддатлари мазкур шартноманинг таркибий қисми
ҳисобланган 1-иловада келтирилганлиги баён этилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 500 000 000
сӯмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома
мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган, ушбу қарздорлик сӯммаси қисман
тўланган, қолган 7 041 561 сўм ҳозирги кунга қадар тӯлаш чоралари кӯрилмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 7 041 561 сўм қарздорлиги вужудга
келган. Шу боис, даъвогар томонидан 7 041 561 сӯм асосий қарздорлик ва
ҳисобланган 3 520 780,5 сўм пеня қарздорликни ундириш учун судга мурожаат
қилган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги шартнома, солиштирма далолатнома, ҳисоб-варақ
фактура ва маълумотнома билан тасдиқланади.
Лекин, даъвогарнинг судга тақдим қилинган 2025 йил 09 октябрь кунги
54-сонли маълумотномасида жавобгарнинг қарздорлигини тўлиқ бартараф
қилинганлиги кўрсатилган
Шунга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи
миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 2025 йил 13 августдаги тӯлов
квитанцияси 41 200 сӯм почта харажати тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар «***»
фермер хӯжалигидан даъвогар *** масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «***»
фермер хӯжалигидан Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг Иқтисодий
ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган
ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(ёхуд прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
***