← Назад
Решение #2886613 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекс | 65 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 6 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| ФК | 384 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4995-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025йил 09 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сирдарё туман
ҳокимлигининг жавобгар “VIP 555” масъулияти чекланган жамияти билан
тузилган 08.06.2021 йилдаги 332-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов
(09.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ш.Аллаяров,
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов, Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили
А.Абдуқодиров (ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё
вилоят ҳудудий бошқармаси вакили А.Галаев (ишончнома асосида), туман
прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво киритиб, “VIP 555” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 08.06.2021
йилдаги 332-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 12 сентябрдаги ажрими билан ишга низони
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё вилоят қишлоқ
хўжалиги бошқармаси ишга жалб қилиниб, бошқарма зиммасига Сирдарё
туман Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
лойиҳа офиси раҳбари Н.Абдумажидовнинг суд мажлисида иштирокини
таъминлаш мажбурияти юклатилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ишда Сирдарё
туман Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
лойиҳа офиси раҳбарини ишда иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда
суд ишни ушбу шахс иштирокисиз кўришни лозим топади.
Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
Сирдарё туман ҳокимининг 11.03.2020 йилдаги 374-сонли қарори билан
С.Рахимов ҳудудидаги 82q, 109q контурдаги жами 8,6 гектар, шундан
8,2 гектар ер майдони боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун 49 йил
муддатга жавобгарга ажратиб берилганлигини, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 08.06.2021 йилда 332-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномаси тузилганлиги, 06.11.2024 йилда жавобгарга қарашли ер
майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар боғ ташкил қилиниши лозим
бўлган 8,2 гектар ер майдонидан боғдорчилик йўналишида фойдаланмасдан,
боғ ташкил қилмасдан, беда экини экканлигини, ердан мақсадсиз
фойдаланганлиги учун жавобгар маъмурий жавобгарликка тортилганлигини,
25.07.2025 йилда жавобгар ер майдонида қайта ўрганиш ўтказилганлиги,
ўтказилган мониторингда жавобгар боғдорчилик билан шуғулланмасдан, ер
майдонига беда экканлиги аниқланганлиги, ҳолат юзасидан далолатнома
расмийлаштирилганлиги, жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий
равишда бекор қилиш юзасидан таклиф юборилганлиги, таклиф
хатига жавобгар томонидан муносабат билдирилмаганлиги сабабли судга
даъво киритилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари ҳақиқатан ҳам масъулияти чекланган
жамиятига қарашли ер майдонида авваллари озроқ бўлса ҳам дарахт
кўчатлари бўлганлигини, кейинчалик улар қуриб кетганлигини, шундан
кейин ер майдонига беда экини экканлигини, оилавий муаммолари сабабли
МЧЖга қарашли ер майдонидан самарали фойдаланолмагани, бугунги кунда
ер майдонининг 2 гектар қисмини кўчат экиш учун тайёрлаганлигини, бироқ
ҳали ер қаттиқ бўлганлиги учун ер майдонининг катта қисмини кўчат экишга
тайёрлай олмаганлигини, октябрь ойи охири ноябрь ойларида албатта ер
майдонига кўчат экишини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер
ижара шартномаси 2021 йил 08 июнда тузилганлигини, "Узкад" тизими
дастуридан 2021 йил 21 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилганини
билдирди.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими вакили жавобгар раҳбари 2024 йилда Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий
жавобгарликка тортилганлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
жавобгар томонидан ер майдонида бугунга қадар боғ ташкил
қилинмаганлигини билдирди.
Ишда иштирок этган прокурор ёрдамчиси жавобгар томонидан
шартнома шартлари қўпол равишда бузилганлигини сабабли даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини, тинглаб ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига
асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари,
бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг
халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари
ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда
биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига
бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли
билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12,
13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган
тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан
амалга оширилиши белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи
қисмида, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин
бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган
тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга
ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорининг 1-банди
“б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза
қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат
назоратини амалга ошириш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ер
муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларидан бири
ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2020 йил 11 мартда Сирдарё туман ҳокимининг
374-сонли қарори билан жавобгар масъулияти чекланган жамиятига
боғдорчилик йўналишида 49 йил муддатга ижара учун ер майдони
ажратилган. Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 08.06.2021 йилда 332-
сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар С.Рахимов
массивида жойлашган 8,6 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси боғдорчилик қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 3-бандида 8,2 гектар ер майдонини боғлар ташкил
қилиши қайд қилинган.
Шартноманинг 9-бандида ер участкасидан ушбу шартноманинг
2-бандида кўрсатилган мақсадлар фойдаланиш кераклиги белгиланган.
Жавобгарга қарашли ер майдонида 13.08.2024 йилда ўтказилган
мониторингда жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг шартлари
лозим даражада бажарилмаганлиги, 8,2 ер майдонида боғ ташкили қилиниши
лозим бўлса-да, боғ ташкил қилинмасдан, беда экилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан жавобгар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.
Жавобгар раҳбарига нисбатан 18.09.2024 йилда агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими томонидан
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Даъвогар 2025 йил 07 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат
қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф
хатига жавобгар муносабат билдирмаган.
Жавобгар қарашли ер майдонида 25.07.2025 йилда қўшимча
ўрганишлар ўтказилганда жавобгарга қарашли ер майдонида ҳали ғам боғ
ташкил қилинмаганлиги, 8,2 ер майдонида боғ ташкили қилиниши лозим
бўлса-да, боғ ташкил қилинмасдан, беда экилганлиги, ердан белгиланган
мақсадда фойдаланилмаётганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво киритиб, жавобгар билан
ўрталарида тузилган 08.06.2021 йилдаги 332-сонли ер участкасини бекор
қилишни сўраган.
Даъвогар томонидан судга даъво тақдим қилишда Фуқаролик
кодексининг 384-моддаси талабларига риоя қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда
эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган, худди
шундай қоида шартноманинг 16-бандида ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ
тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи
тараф шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа
қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки
бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ
тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши
белгиланган.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад
жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг
6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига
номувофиқ фойдаланилганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига
эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи,
шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши
белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг
суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер майдонидан
белгилангандан бошқа мақсадларда (рухсат этилган фойдаланишнинг турига
номувофиқ фойдаланилганлиги) фойдаланганлиги исботини топганлиги боис
суд даъво талабини қаноатлантириб, ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини бекор қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар
юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат
божи ундирилиши лозим.
Суд даъво талаби асосли бўлганлиги боис суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 41 200 сўм почта ҳаражати
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Сирдарё
туман
ҳокимлигининг
даъво
аризаси
тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Сирдарё туман ҳокимлиги ва “VIP 555” масъулияти чекланган
жамияти билан тузилган 08.06.2021 йилдаги 332-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилинсин.
“VIP 555” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи, Сирдарё туман ҳокимлиги фойдасига
эса 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова