Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/4994 Дата решения 09.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый OQ-QIZIL MUSKAT
Source ID 989e6473-5c67-4ddd-90d7-bff40b99ad72 Claim ID PDF Hash 45fdce7ccd0b7d91... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисидаги кодекснинг 65-моддаси рисидаги кодекс 65 code_article
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4994-сонли иқтисодий иш Сирдарё туманлараро иқтисодий суди АЖРИМИ (даъвогарнинг даъводан тўлиқ воз кечишини қабул қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) Сирдарё тумани 2025 йил 09 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, С.Сайданов суд мажлиси котиблигида, Сирдарё туман ҳокимлигининг жавобгар “OQ-QIZIL MUSKAT” фермер хўжалиги билан тузилган 14.01.2020 йилдаги 168-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов (09.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Мирзаахмедов, Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили А.Абдуқодиров (ишончнома асосида), Сирдарё туман Фермерлар кенгаши вакили С.Худайшукуров (ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили Ш.Тургунов (23.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), Кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси вакили А.Галаев (2025 йил 26 сентябрдаги 6825-сонли ишончномага асосан) туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Сирдарё туман ҳокимлиги (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, “OQ-QIZIL MUSKAT” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида тузилган 14.01.2020 йилдаги 168-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъводан воз кечишини маълум қилиб, бу ҳақда илтимоснома тақдим қилиб, даъводан воз кечишни қабул қилишни ва даъво аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишда иштирок этган Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили жавобгар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини билдирди. Сирдарё туман фермерлар кенгаши вакили жавобгар Фермерлар кенгашига аъзо эмаслигини, аъзолик шартномаси тузилмаганлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвогар даъводан воз кечганлиги сабабли иш юритишни тугатишни сўради. Суд, ишда иштирок этган шахсларинг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилишни ва даъво аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 157моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 13-банди ҳам тушунтириш берилган. ИПК 110-моддасининг 6-бандида даъвогар даъвосидан воз кечса ва у суд томонидан қабул қилинса, ушбу ҳолат иш юритишни тугатиш учун асос бўлиши белгиланган. Суд, воз кечишнинг қонунийлиги ва бошқа шахсларнинг манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, воз кечган шахснинг ваколатларини текшириб, даъводан воз кечишни қабул қилишни ва иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.12.2020 йилдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 18-банди биринчи хатбошида даъвогар (аризачи) арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан қопланмайди, деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд ҳисобланган 4 120 000 сўм давлат божини даъвогардан республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 157, 195-196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Сирдарё туман ҳокимлигининг жавобгар “OQ-QIZIL MUSKAT” фермер хўжалиги билан тузилган 14.01.2020 йилдаги 168-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъвосидан воз кечиши қабул қилинсин ҳамда даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1202-2504/4994-сонли иқтисодий ишбўйича иш юритиш тугатилсин. Сирдарё туман ҳокимлиги ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин Мазкур ажрим устидан қонунчиликда белгиланган тартибда апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтириши) мумкин. Судья judgecode Х.У. Сулайманбекова