← Назад
Решение #2886760 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
судья ****
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
****5 йил 9 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодийсудисудьяси **** раислигида, судья
ёрдамчиси **** котибалигида, даъвогар вакили юрисконсульт **** (**** йил 3
январь кунги ****-сонли ишончнома) нинг иштирокида, Давлат мулки
объектларидан самарали фойдаланиш маркази **** Республикаси ҳудудий
бошқармасининг “MAHORATLI KASBLAR” масъулияти чекланган жамияти
билан
тузилган
**** йил 1 ноябрдаги ****-сонли ижара шартномасини бекор қилишни ва беш
кун ичида ижара объектини топшириш **** юклашни ҳамда ****,**** ижара
тўлови ҳамда ****,**** пеня ундиришни сўраган даъво аризасига асосан
қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ****
Республикаси ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) жавобгар “MAHORATLI KASBLAR” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) билан тузилган ****
йил 1 ноябрдаги ****-сонли ижара шартномасини бекор қилишни ва беш кун
ичида ижара объектини топшириш **** юклашни ҳамда ****,**** ижара тўлови
ҳамда ****,**** пеня ундиришни сўраган.
Суднинг **** йил 29 августдаги **** билан ишга Амударё тумани
мухандислик технологиялари техникуми (бундан буён матнда – учинчи шахс деб
юритилади) низонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд **** иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар билан келишувга эришилмаганлигини, жавобгар томонидан
шартнома **** **** таъкидлаб, шартномани бекор қилишни ва жавобгарга ижара
объектини топшириш **** юклашни ҳамда ****,**** ижара тўлови ва
****,**** пеня ундиришни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд **** қатнашмади ва ўзларининг
ёзма фикрларини судга **** қилмади.
Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг **** ва жойи ****
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) **** ва ****моддаларига мувофиқ уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК)
нинг 8 ва ****-моддаларига асосан, **** шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг **** давлат кўчмас мулкини ижарага бериш
шартномасидан келиб чиққан.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида **** йил
1 ноябрда ****-сонли давлат кўчмас мулкини ижарага бериш шартномаси
тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан жавобгарга Амударё тумани,
Янгиобод МФЙ Гурлан шох кўчасида жойлашган учинчи шахснинг балансидаги
бўш турган хонасининг ****,5 кв.м майдони ижарага берилган.
Ушбу шартномага асосан тузилган **** йил 27 февралдагиқўшимча
келишувга асосан **** йил учун жами **** сўм ижара тўловини тўлаш
белгиланган.
Жавобгар томонидан ижара тўловлари кечиктирилганлиги сабабли
даъвогарнинг даъво аризаси асосида Беруний туманлараро иқтисодий суди
томонидан
****-сонли
иқтисодий
иш
кўриб
чиқилиб,
суднинг
**** йил 17 июнь кунги ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига
****,**** асосий қарз, ****,**** пеня ундирилган.
Жавобгар томонидан **** йил учун белгиланган ижара тўловларининг
қолган қисми ҳам тўланмасдан қолган.
Ўзбекистон
****ҳкамасининг
****
йил
14 декабрдаги ****-сон қарорига илова ҳисобланган “Давлат мулкини ижарага
бериш тартиби тўғрисида” ги Низом (бундан буён матнда – Низом) нинг
68-бандида ижарага берувчи ижара шартномаси амал қиладиган муддат
мобайнида ижарага олувчи томонидан зиммасига олинган **** лозим **** ****
назорат қилиб бориши белгиланган.
Низом 55-бандининг иккинчи хатбошиси ва тарафлар ўртасидаги тузилган
шартноманинг 5.4 ва 7.1 бандларига асосан, ижара тўлови ижара шартномасида
кўрсатилган муддатларда навбатдаги давр (чорак ёки ой) учун **** фоиз
олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади деб белгиланган.
Ижара шартномасининг 7.4-бандига асосан, шартноманинг амал қилиш
муддати кейинги йилга ўтганди ёки узайтирилганда, ижара **** миқдорини
ўзгартириш **** келишув (шартнома) тузилиб, унда ижара **** тўлови миқдори
ижара **** ставкаларининг энг кам миқдори ўзгарганига мутонасиб тарзда
ўзгартирилади.
Жавобгар томонидан **** йил учун белгиланган ижара тўловлари тўлиқ
тўланмаган.
Бироқ, жавобгар томонидан ижара объекти балансда **** бугунги кунгача
топширилмаган.
Шу сабабли мазкур низо келиб чиққан.
Даъвогар томонидан жавобгар ва учинчи шахсга ижара шартномасини бекор
қилиш бўйича **** йил 19 май кунги ****-сонли таклиф юборилган.
Жавобгар ва учинчи шахс томонидан таклифга жавоб қайтарилмаган.
ФК ****-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар ушбу
Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ****
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1)иккинчитарафшартномани жиддий равишда бузса;
2)ушбуКодекс,бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
ФКнинг ****-моддасига асосан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан
бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш **** таклифга иккинчи
тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд
қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида
эса – ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш
ёки бекор қилиш **** талабни судга **** этиши мумкин.
ФКнинг ****-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига **** эвазига мол-мулкни **** эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш **** олади.
ФК ****-модда биринчи қисмига асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун **** ўз **** тўлаб туриши шарт.
ФК ****-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига асосан,
шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб,
мол-мулкдан фойдаланганлик учун **** тўламаса, мулк ижараси шартномаси
ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор
қилиниши мумкин.
Ушбу ҳолатда суд жавобгар томонидан ижара шартномаси шартларида
келтирилган тўлов муддати кетма-кет икки мартадан ортиқ бузилиб
келинганлиги сабабли шартнома даъвогарнинг талаби билан бекор қилиниши
мумкин деб ҳисоблайди.
Ушбу ҳолатда суд ижара шартномасини бекор қилиш **** хулосага
келганлиги сабабли жавобгарга ижара объектини топшириш **** юклаш лозим
деб ҳисоблайди.
ИПК ****-моддасига асосан, пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни
топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш ****
юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни
амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш
жойи ва муддатини кўрсатади.
Даъвогар жавобгардан ****,**** ижара тўловини ундиришни сўраган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги шартнома, қўшимча келишув, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг кўрсатмалари ва бошқа да ҳужжатлар билан тасдиқланади.
ФКнинг ****-моддасига мувофиқ **** **** шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим **** **** керак.
Шу боис, суд даъвогарнинг ****,**** ижара тўловини ундириш тўғрисидаги
талаби асосли деб ҳисоблаб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан ****,**** пеня
ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг ушбу талабини ҳам асосли ва тўғри ҳисоб-китоб қилинган
деб ҳисоблайди.
Чунки, шартноманинг 9.2-бандида ижарага олувчи ижара тўловини ўз
муддатида ва миқдорида тўламаганлиги учун ижарага берувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
ФК ****-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган ****
**** **** ёки лозим **** **** учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг **** йил
15 июндаги “**** **** ёки лозим **** **** учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
****”ги ****-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг ****-моддасига мувофиқ,
суд қарздор томонидан **** **** ****, **** иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга **** эканлиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг ****-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини судлар эътиборга олишлари
лозимлиги **** тушунтириш берилган.Суд, қарздор томонидан **** **** ****,
пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига таъсир
кўрсатишини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб, ****,****
пеняни
20
фоизга,
яъни
****,****га қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
Бундан ташқари, ИПК ****-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
мувофиқ суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд **** ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган
бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан **** сўм почта **** тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига **** сўм почта ****,
республика бюджетига **** сўм давлат божи ҳамда суд ****
видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига **** сўм суд ****
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг ****, ****-моддаларини қўллаб, суд
Қ А РОРҚ И Л Д И :
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ****
Республикаси ҳудудий бошқармаси ва “MAHORATLI KASBLAR” масъулияти
чекланган
жамияти
билан
тузилган
**** йил 1 ноябрдаги ****-сонли ижара шартномаси бекор қилинсин.
Жавобгар “MAHORATLI KASBLAR” масъулияти чекланган жамиятига ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг беш кун муддат ичида Амударё
тумани, Янгиобод МФЙ Гурлан шох кўчасида жойлашган бўш турган
хонасининг ****,5 кв.м майдонини даъвогарга топшириш **** юклансин.
Жавобгар “MAHORATLI KASBLAR” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар **** мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ****
Республикаси
ҳудудий
бошқармасининг
фойдасига
****,**** ижара тўлови, ****,**** пеня ҳамда **** сўм почта **** ундирилсин.
Жавобгар “MAHORATLI KASBLAR” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига **** сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “MAHORATLI KASBLAR” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига **** сўм суд
**** видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ суд ****
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро **** берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали **** Республикаси судига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Ж.Ж.Аманиязов