← Назад
Решение #2887090 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3917-сон иш
Ховос тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 09 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки
обьектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг
жавобгар
Боёвут
туман
тиббиёт
бирлашмасидан
35 776 357,70 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов,
даъвогар вакили Б.Донобоев (11.08.2025 йилдаги №779/01-03-сонли ишончнома
асосида), Молия бўлими вакили Н.Исмоилов (09.10.2025 йилдаги №01-35/20сонли ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки обьектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё
вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда «даъвогар»деб юритилади) судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси
(кейинги матнларда «жавобгар»деб юритилади) дан 35 776 357,70 сўм ижара
ҳақини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят
Ғазначилиги ҳамда Боёвут туман иқтисодиёт ва молия бўлими низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важаларини қувватлаб,
жавобгар ижара шартномаси тузмасдан ўзига тегишли бинонинг 1,0 кв.м,
120,0 кв.м ва 156,25 кв.метр майдонларини бошқа шахсларга 01.01.2025 йилдан
20.08.2025 йилгача фойдаланишга берганлиги аниқланганлиги сабабли ижара
тўловлари икки баравар оширилган ҳолда ҳисобланганлигини билдириб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида ўзини жавобгар вакили деб таништирган фуқаро Ўринбоев
Умиджон суд мажлиси вақти ҳақида кечрок хабар топганлиги, 2025 йил октябрдан
бош ҳисобчи лавозимига ишга ўтганлигини билдириб, иш ҳолатидан тўлиқ хабари
йўқлиги ва қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида молия органи вакили иш бўйича қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъво ариза важлари ҳужжатлар асосида
тасдиқланганлиги сабабли қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида Ғазначилик вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик
сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 128, 170-моддаларига асосан уларнинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди.
Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 01 июлдаги №4771сонли қарорининг 2-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 14 декабрдаги №660-сонли қарорига асосан, Боёвут туман “Учтургон”
МФЙ, қирғоқ бўйи кўчаси манзилида жойлашган Боёвут туман тиббиёт
бирлашмасида биноларида хатлов ўтказилган.
Хатловда жавобгар ўзига тегишли бинонинг 1,0 кв.м.майдонини Халқ
банкига банкомат ўрнатишга, 120,0 кв.м.майдонини “Озиқ овқат барака таъминот”
МЧЖга умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланиш ва 156,25 кв.метр
майдонини “Сифатли оутсорсинг” МЧЖга маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш
тури (кимёвий тозалаш) фаолияти билан шуғулланишга иижара шартномаси
тузмасдан фойдаланишга берганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги
№660-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 58-бандида Давлат мулкини
(унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара
шартномасига киритмасдан ижарага бериш, ижарага берувчи қонун бузилиши
ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда
давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари
миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни
балансда сақловчига тақдим этади ва ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида
ихтиёрий тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади деб
кўрсатилган.
Жавобгар ўзига тегишли бўлган давлат мулки обьектларини
ижара
шартномаси имзоламасдан бошқа шахсларга фойдаланишга берганлиги сабабли,
ижара тўловлари қайта ҳисоб қилиниб, 35 776 357,70 сўм ижара тўловини
ихтиёрий тўлаш таклиф қилинган, лекин жавобгар ижара тўловларини тўламаган
ёки асослантирилган эътироз билдирилмаган, натижада қайта ҳисобланган ижара
тўловини ундиришни сўраб, судга даъво ариза билан мурожаат қилинган.
Баён этилганларга кўра суд, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб,
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига
юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги хузуридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки обьектларидан самарали фойдаланиш
маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг Боёвут туман тиббиёт
бирлашмасидан 35 776 357,70 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво
талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Боёвут туман тиббиёт бирлашмасидан даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги хузуридаги Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки
обьектларидан самарали фойдаланиш
маркази Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси фойдасига 35 776 357,70 сўм ижара ҳақи ва 41 200 сўм почта
харажаит ундирилсин.
Жавобгар Боёвут туман тиббиёт бирлашмасидан Республика Бюджетига
715 527,15 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят
(протест келтирилиши) берилиши мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев