← Назад
Решение #2887170 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 127 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 128 | — | code_article | |
| шунингдек ушбу Кодекс | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| нинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| Суд ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/***-сонли иқтисодий иш
судья ***
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 09 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси *** раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котибалигида, даъвогар вакили *** (ишончнома
асосида)нинг ва *** (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ӯзбекистон ***
бошқармаси даъвогар «***» МЧЖнинг манфаатида жавобгар «***» фермер
хӯжалигидан 52 296 297 сўм асосий қарз ва 26 148 148,5 сўм пеняни даъвогар
фойдасига ундиришни сўраган даъво аризасини суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ӯзбекистон *** бошқармаси (бундан буён матнда - палата деб юритилади)
даъвогар «***» МЧЖ (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «***» ФХ (бундан буён
матнда - жавобгар деб юритилади)дан 52 296 297 сўм асосий қарз ва 26 148 148,5
сўм пеняни даъвогар фойдасига ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъво
аризада кӯрсатилган қарздорлик ишдаги ҳужжатлар билан тӯлиқ тасдиқланиши
билдириб, даъво аризани тӯлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади ҳамда ариза талаби
юзасидан ўз ёзма фикр ва мулоҳазаларини судга тақдим қилмади.
Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи шахслар суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор
қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали
юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор
қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Ушбу Кодекснинг 128-моддасига кӯра,
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади, шунингдек ушбу Кодекснинг 170-моддаси иккинчи
ва учунчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йӯқлигида кӯриш тӯғрисидаги аризаси бӯлган
тақдирда, шунингдек иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Юқорида қайд этилганларга кўра суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддаси иккинчи хатбошига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган бӯлса, 244-моддаси биринчи
хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб
бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, «***» МЧЖ ва «***»
фермер
хӯжалиги ўртасида 2023 йил 04 январь куни 62-сонли “Қишлоқ хўжалик
корхоналарига минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий биологик химоя қилиш
воситалари ва бошқа кимёвий махсулотларни етказиб бериш” шартнома
(кейинги ӯринларда матнда – “шартнома” деб юритилади)си тузилган бўлиб,
мазкур шартноманинг 1.1-бандига кӯра “Етказиб берувчи” («***» МЧЖ)
“Хӯжалик” («***» фермер хӯжалиги”)ка 1-иловаларда кӯрсатилган минерал
ӯғитлар, ӯсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа
кимёвий маҳсулотларни етказиб бериш мажбуриятини олади, хӯжалик эса
етказиб берилган хӯжалик ҳақини тӯлаш ва қабул қилиш мажбуриятини олган.
Шунингдек шартноманинг 1.2-бандига кӯра, етказиб берувчи томонидан етказиб
бериладиган Маҳсулот аниқ турлари, сифати, миқдори (ҳажмлари), баҳоси ва
етказиб бериш муддатлари мазкур шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган
1-иловада келтирилганлиги баён этилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 06.01.2023
йилдаги 7-сонли ҳисоб-варақ фактурага асосан 15 200 001 сўмлик ва 29.03.2023
йилдаги 130-сонли ҳисоб-варақ фактурага асосан 15 750 011,20 сўмлик жами
30 950 012,2 сӯмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Бироқ жавобгар томонидан
шартнома мажбуриятлари бажарилмаган, ушбу қарздорлик сӯммаси тӯланмаган
ва ҳозирги кунга қадар тӯлаш чоралари кӯрилмаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида 30 950 012,2 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги шартнома, солиштирма далолатнома, ҳисоб-варақ
фактура ва маълумотнома билан тасдиқланади.
Лекин даъвогар даъво аризасидан жавобгардан ҳисоб-варақ фактуралар
билан асосланмаган 52 296 297 сӯм қарздорликни ундириш учун судга мурожаат
қилган.
Бундай ҳолларда даъвогарнинг асосий қарздорлик суммасини ундириш
тўғрисидаги талабини асосли бўлган 30 950 012,2 сўмга қаноатлантирилиши,
қолган асоссиз қисми қаноатлантириш рад қилиниши лозим.
Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгардан 26 148 148,5 сӯм пеня ундириш
талабини ҳам асоссиз ҳисобланган деб ҳисоблайди.
Сабаби, жавобгарнинг асосланган қарздорлиги 30 950 012,2 сўм, шунга
асосан даъвогар жавобгардан 15 475 006,1 сўм пеня талаб қилиши
мумкин.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун (бундан буён
матнда – Қонун деб юритилади)нинг 7-моддасига асосан хӯжалик шартномаси
тарафлари тузилган хӯжалик шартномалари бӯйича зиммаларига олинган
мажбуриятларни ӯз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмида “Етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
(буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди”, - деб
белгиланган.
Шартноманинг 6.6-бандида “Шартномага мувофиқ етказиб бериладиган
махсулот учун маҳсулот учун ӯз вақтида ҳақ тӯланмаганда Хӯжалик етказиб
берувчига муддати кечиктирилган тӯлов сӯммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня
тӯлайди, бироқ бу кечиктирилган тӯлов сӯммасининг 50 фоизидан ортиқ
бӯлмаслиги керак”.
Даъвогарнинг бу талаблари ҳам иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирма
далолатнома, ҳисоб-варақ фактура ва пенянинг ҳисоб-китоби билан
тасдиқланади.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан
бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам
миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд ФКнинг 326-моддасига асос пеняни тўлиқ қўллаш жавобгарнинг
мулкий аҳволига оғир таъсирини инобатга олиб, даъвогар томонидан
ҳисобланган пеня миқдорини 3 000 000 сўмга қаноатлантиришни, қолган
қисмини рад қилишни лозим топди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи
миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 2025 йил 13 августдаги тӯлов
квитанцияси 41 200 сӯм почта харажати тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 928 500,36 сўм ва
даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек
даъвогардан республика бюджетига 640 388,55 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «***» фермер хӯжалигидан даъвогар «***» масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 30 950 012,2 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня
ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар «***» фермер хӯжалигидан Республика бюджетига 928 500,36
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар «***» масъулияти чекланган
жамиятидан Республика
бюджетига 640 388,55 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг Иқтисодий
ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган
ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(ёхуд прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
***