Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2304-2504/920 Дата решения 09.10.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья XASANOVA ZULFIYA XASANOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9609b9a5-a8b9-424a-8cc6-703be75442a3 Claim ID PDF Hash 8cec67bf72c9441b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандида ФКнинг 357-моддаси бандида ФК 357 law
нинг 274-моддаси нинг 274 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2304-2504/920-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья- З.Хасанова Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Г.Зарипова ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Нукус шаҳри 2025 йил 9 октябрь Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Г.Зарипованинг раислигида, ҳайъат аъзолари У.Сабиров ва А.Аяповлардан иборат таркибда, А.Ажибековнинг котиблигида, Нукус шаҳар прокурорининг ёрдамчиси А.Арзымуратов, даъвогар вакили –А.Ж (2025 йил 11 февраль кунги 5-сонли ишончнома ва 2025 йил 14 февраль кунги 1-сонли ордер асосида) иштирокида, даъвогар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Кегейли тумани ёшлар ишлари бўлимидан 2 886 000 сўм асосий қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 август кунги ҳал қилув қарорига даъвогар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг берган апелляция шикоятини иқтисодий иши билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси суди биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Кегейли тумани ёшлар ишлари бўлими (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 2 886 000 сўм қарзини ундиришни сўраган. Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июлдаги ажрими билан ишга Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси буйича Ғазначилик бошкармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 18 август ҳал қилув қарори билан даъво аризани қаноатлантириш рад қилинган. Ҳал қилув қарорига норози бўлиб даъвогар апелляция тартибида шикоят берган. Шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Унга асос қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги 2 нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 11бандида давлат руйхатидан ўтказилмаган шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 8-бандида эса тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги, 9бандида ФКнинг 357-моддасигамувофиқ шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга кириши ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолиши тушунтирилганлигини келтирган. Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятида билдирган важларини қўллаб-қувватлаб, шартномани руйхатдан ўтказиш жавобгарнинг мажбурияти эканлигини, хизмат кўрсатилганлиги ҳужжатлар билан далилланганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Прокурор фикрида шартнома тегишли тартибда руйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли тузилмаган деб ҳисобланишини, кучга кирмаган шартномага асос қарздорликни ундиришга асос йўқлигини билдириб, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Жавобгар вакили ва учинчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабадор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли, судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил февралда 87/2024- QR-сонли ва 2024 йилда санаси кўрсатилмаган 121/2024- QR-сонли шартномалар тузилган. Шартномаларнинг ҳар бирининг баҳоси 1 443 000 сўм деб белгиланган. Шартномаларнинг 1.1-бандида даъвогар (ижрочи) жавобгарнинг (буюртмачининг) буюртмасига биноан жавобгарнинг ходимларини ўзбек адабий тили меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси, давлат тилида иш юритиш асослари бўйича ўқитиш ва малакасини ошириш хизматларин кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар ҳақисини тўлаш мажбуриятини олган. 3 Шартномаларнинг 2.2 ва 2.3-бандларида жавобгар шартнома умумий баҳосининг 30 фоизини шартнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидаги Ғазначилик хизмати кўмитасида руйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 10 кун муддатда олдиндан ўтказиши, қолган 70 фоизини даъвогар томонидан ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар ҳақидаги далолатнома берилган кундан бошлаб 10 кун муддатда ўтказиб бериши белгиланган. Аммо, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ғазначилик бўлимида руйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594 сонли қароринг 6-бандида, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган. Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар тузилмаган деб ҳисобланганлиги сабабли тузилмаган шартномаларга асосан қарздорликни ундиришга асос йўқ. Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида тўғри қарорга келган. Судлов ҳайъати, даъвогарнинг апелляция шикоятида билдирган важлари билан келиша олмайди. Даъвогар апелляция шикоятида асосланган Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203сонли қарорининг 8-бандида тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги тушунтирилган. Аммо, мазкур ҳолатда даъвогар даъво талабида жавобгардан кўрсатилган хизматлар қийматини эмас, балки тузилмаган шартномага асосан қарздорликни ундиришни сўраган. ИПК 278-моддасининг биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. 4 Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, даъвогарнинг апелляция шикоят беришда тўлаган 187 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, апелляция инстанцияси суди ҚАРОР ҚИЛДИ: Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 август кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Қарорга асосан ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарорга норози тараф қарор устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига тафтиш тартибида шикоят қилишга (прокурор протест келтиришга) ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Зарипова Ҳайъат аъзолари: У.Сабиров А.Аяпов