Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/12498 Дата решения 09.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение О,Турдиев Ответчик / Подсудимый О,Турдиев
Source ID ee985a61-2532-4717-bfda-ce4b2380b37c Claim ID PDF Hash 0b79551e635f218a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПК 163-моддаси ИПК 163 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12498-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Гулистон шаҳри 2025 йил 9 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсупов раислигида, Ж.Эгамованинг суд мажлиси котибалигида, жавобгар вакили О,Турдиев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “О,Турдиев ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “О,Турдиев ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 350 000 000 сўм асосий қарз, 78 470 000 сўм фоиз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар “О,Турдиев ” масъулияти чекланган жамияти О,Турдиев туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар “О,Турдиев ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 350 000 000 сўм асосий қарз, 78 470 000 сўм фоиз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган танаффусдан аввал даъвогар ва жавобгар вакили низо юзасидан тарафлар ўртасида ўзаро медиатив келишувга эришилганлигини маълум қилиб, бу ҳақида медиатив келишувни тақдим қилишиб, медиатив келишув инобатга олишни сўрашди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида” Қонуннинг 15-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра, медиация тарафларнинг хоҳишистаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 53-бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Тарафлар профессионал тартибда ҳаракат қилувчи медиатор Рисқулов Олимжон Абдуназаровични танлаб олишган ва унинг иштирокида мазкур иқтисодий ишини медиация тартибида ҳал этилганлигини тасдиқлашган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарорини 32-бандига кўра, ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 8-бандигамувофиқ судья тарафларни келиштириш чораларини кўради. Судлар низонинг характеридан келиб чиққан ҳолда ишни келишув битими ёки медиатив келишув тузиш йўли билан тамомлашга кўмаклашишлари лозим. Низони келишув битими ёки медиатив келишув тузиш билан ҳал этиш имконияти ишни суд муҳокамасига тайёрлаш пайтида ҳам (ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 8-банди, 1631-моддаси биринчи қисмининг 3-банди), суд муҳокамаси жараёнида ҳам (ИПКнинг 16-боби) аниқланиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, тарафлар томонидан тақдим этилган 2025 йил 7 октябрдаги медиатив тартиб таомилини амалга ошириш тўғрисида битим ва медиатив келишув ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, палатанинг даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлигини инобатга олиб инобатга олиб, давлат божини бюджетдан қайтаришни, олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 118, 130, 131, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримнинг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали О,Турдиев вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ажрим устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов