← Назад
Решение #2887274 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекс | 65 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 6 | — | code_article | |
| шартнома | 19 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5002-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 09 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сирдарё туман
ҳокимлигининг жавобгар “GULSHODA NAVBAHOR” фермер хўжалиги
билан тузилган 08.08.2019 йилдаги 83-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов
(09.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар раҳбари З.Зохидов,
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов, Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили
А.Абдуқодиров (ишончнома асосида), Сирдарё туман Фермерлар кенгаши
вакили С.Худайшукуров (ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили А.Галаев (ишончнома асосида),
Сирдарё
тумани
прокурори
катта
ёрдамчиси
А.Джайнаров
иштирокидаСирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво киритиб, “GULSHODA NAVBAHOR” фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган
08.08.2019 йилдаги 83-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 12 сентябрдаги ажрими билан ишга низони
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё туман фермерлар
кенгаши жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё вилоят қишлоқ
хўжалиги бошқармаси ишга жалб қилиниб, бошқарма зиммасига Сирдарё
туман Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
лойиҳа офиси раҳбари Н.Абдумажидовнинг суд мажлисида иштирокини
таъминлаш мажбурияти юклатилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ишда Сирдарё
туман Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
лойиҳа офиси раҳбарини ишда иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда
суд ишни ушбу шахс иштирокисиз кўришни лозим топади.
Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
Сирдарё туман ҳокимининг 21.02.2019 йилдаги 1223-сонли қарори билан
Ж.Маманов ҳудудидаги 204q, 141, 300, 16,3 контурдаги жами 20,3 гектар ер
майдони боғдорчилик-узумчилик йўналишида фойдаланиш учун 49 йил
муддатга жавобгарга ажратиб берилганлигини, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 08.08.2019 йилда 83-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномаси тузилганлиги, 13.08.2024 йилда жавобгарга қарашли ер
майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар жами ер майдонининг
14 гектар қисмида боғ ташкил қилганлигини, боғ ташкил қилиниши лозим
бўлган қолган 6 гектар ер майдонидан боғдорчилик йўналишида
фойдаланмасдан, боғ ташкил қилмасдан, беда экини экканлигини, жавобгар
маъмурий жавобгарликка тортилганлигини,10.12.2024 йилда ҳамда
25.07.2025 йилда жавобгар ер майдонида қайта ўрганиш ўтказилганлиги,
ўтказилган мониторингда жавобгар боғдорчилик билан шуғулланмасдан, ер
майдонига беда экканлиги аниқланганлиги, ҳолат юзасидан далолатнома
расмийлаштирилганлиги, жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий
равишда бекор қилиш юзасидан таклиф юборилганлиги, таклиф хатига
жавобгар томонидан муносабат билдирилмаганлиги сабабли ер ижара
шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво киритилганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари фермер хўжалигига қарашли барча ер
майдонида боғ ташкил қилганлигини, шундан, 6 гектар ер майдонидаги
дарахт кўчатлари қуриб қолганлигини, агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси томонидан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини,
шундан кейин, қуриб қолган кўчатлар ўрнига янгитдан дарахт кўчати
экканлигини, бироқ ушбу дарахтларнинг аксарият қисми қуриб
қолганлигини, мониторинг вақтида боғ орасига экилган беда мавжуд
бўлганлигини, ҳозирда ер майдони қайта текисланиб, кўчат экишга тайёр
ҳолатга келтирилганлигини, кузнинг охирида кўчат экиш мавсуми
бошланишини, хўжаликка қарашли ер майдонининг катта қисмида бир неча
йиллик боғ мавжудлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер
ижара шартномаси 2021 йил 08 августда тузилганлигини, “Узкад” тизими
дастуридан 2021 йил 01 июлда давлат рўйхатидан ўтказилганини билдирди.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман
бўлими вакили жавобгар раҳбари 2024 йилда Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий
жавобгарликка тортилганлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
жавобгарнинг 14 гектардан зиёдроқ майдонда боғи борлигини, ер
майдонининг қолган қисмида боғ мавжуд эмаслигини, бироқ боғ ташкил
қилишга тайёрлаб қўйилганлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси, жавобгарга
қарашли ер майдонининг катта қисмида боғ мавжудлигини, ушбу дарахтлар
фермер хўжалигига тегишли кўчмас мулк ҳисобланишини, қолган ер
майдони ҳам боғ ташкил қилишга тайёрланганлигини инобатга олиб,
тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг бош
мақсадларидан бири эканлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни
рад қилишни сўради.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини, тинглаб,ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўрадаъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига
асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари,
бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг
халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари
ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда
биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига
бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли
билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12,
13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган
тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан
амалга оширилиши белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи
қисмида, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин
бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган
тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга
ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарори нинг 1-банди
“б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза
қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат
назоратини амалга ошириш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ер
муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларидан бири
ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2019 йил 21 февралда Сирдарё туман
ҳокимининг 1223-сонли қарори билан жавобгар фермер хўжалигига
боғдорчилик йўналишида 49 йил муддатга ижара учун ер майдони
ажратилган. Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 08.08.2019 йилда 83сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Ж.Маманов,
Охунбобоев массивида жойлашган 20,3 гектар ер участкасини 49 йил
муддатга ижарага топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши
белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси боғдорчилик-узумчилик қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 3-бандида 20,3 гектар ер майдонини боғлар ташкил
қилиши қайд қилинган.
Шартноманинг 9-бандида ер участкасидан ушбу шартноманинг
2-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш кераклиги белгиланган.
Жавобгарга қарашли ер майдонида 13.08.2024 йилда ўтказилган
мониторингда жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг шартлари
лозим даражада бажарилмаганлиги, 12 гектар ер майдонида боғ ташкил
қилиниши лозим бўлса-да, боғ ташкил қилинмасдан, беда экилганлиги
юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги томонидан тақдим
қилинган маълумотномада жавобгар фермер хўжалиги 6.1 гектар
боғдорчилик учун ажратилган ер майдонида беда эканлиги аниқланганлиги
маълум қилинган
Жавобгар раҳбарига нисбатан 10.09.2024 йилда агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими томонидан
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Сирдарё туман фермерлар кенгаши томонидан жавобгар билан
тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво ариза
киритилиши юзасидан хулоса тақдим қилинган. Сирдарё туман ҳокимлиги
ишчи гуруҳи томонидан жавобгар фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара
шартномасини бекор қилиш бўйича хулоса берилган, 2025 йил 28 мартдаги
халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгаши қарори билан жавобгар билан
тузилган ер ижара шартномасини бекор қилишга розилик берилган.
Даъвогар 2025 йил 19 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат
қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф
хатига жавобгар муносабат билдирмаган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво киритиб, жавобгар билан
ўрталарида тузилган 08.08.2019 йилдаги 83-сонли ер участкасини бекор
қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ
тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи
тараф шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа
қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки
бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ
тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши
белгиланган.
Суд муҳокамаларида аниқланишича, жавобгарнинг жами 20,3 гектар ер
майдонининг 14,2 гектар қисмига боғ мавжуд, қолган ер майдонида ҳам
муқаддам боғ ташкил қилинган, бироқ, дарахт кўчатлари қуриб қолган.
Жавобгар раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин ҳам дарахт
мавжуд бўлмаган ер майдонига ниҳоллар эккан, бироқ, ушбу ниҳоллар
кўкармаган. Бугунги кунда ер майдони боғ ташкил қилишига тайёрланган.
Суд, жавобгарга қарашли ер майдонининг катта қисмида боғ
мавжудлиги, қуриган кўчатлар ўрнида янги боғ ташкил қилиш учун жавобгар
ҳаракат қилганлиги, бугунги кунда боғ мавжуд бўлмаган ер майдони боғ
ташкил қилиш учун тайёрланганлиги, жавобгар тадбиркорлик субъекти
эканлиги, тадбиркорлар фаолияти қувватлаш давлат сиёсатини устувор
мақсадларидан бири эканлиги, шартноманинг 19-моддасида бартараф
этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонунбузилиш шартноманинг бекор
қилинишига сабаб бўлмаслиги белгиланганлигини инобатга олиб, суд
даъвогарнинг жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 118-моддаси саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра,
суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд муҳокамаси давомида жавобгар давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни сўраган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар
юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат
божи ундирилиши лозим.
Суд жавобгарнинг давлат божини жавобгар зиммасига юклаш
тўғрисидаги илтимосини инобатга олган ҳолда жавобгардан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлигининг “GULSHODA NAVBAHOR” фермер
хўжалиги билан тузилган 08.08.2019 йилдаги 83-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги
даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
“GULSHODA NAVBAHOR” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида,
апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова