← Назад
Решение #2887341 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 144 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| тисодий Процессуал кодекси | 74 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5004-сонлииқтисодийиш
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 09 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар
“KARINASTANDART AMKOR” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг жавобгар “S lih St nd rtTuhf si” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 198 150 000 сўм асосий қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар
иштирокисиз, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1202-2504/4822сонли иқтисодий иши бўйича 05.06.2025 йилда қабул қилинган ҳал қилув
қарори билан “KARINASTANDART AMKOR” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир
иш юритиш бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Д.Ахмедова
номзоди тасдиқланган.
“KARINASTANDART AMKOR” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга
даъво киритиб, “S lih St nd rtTuhf si” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 198 150 000 сўм
асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган тарафлар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Тугатиш бошқарувчи томонидан судга илтимоснома тақдим қилиниб,
ишни унинг иштирокизи кўришни сўраган.
Ушбу ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига кўра ишни тарафлар
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Тақдим қилинган ҳужжатлардан кўринишича, тугатиш бошқарувчиси
томонидан даъвогарнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, даъвогарнинг
банкдаги ҳисобрақамидаги айланма маблағлар ва кирувчи ҳисоб-фактуралар
маълумотлари ўрганилганда, “KARINA STANDART AMKOR” масъулияти
чекланган жамияти томонидан “S lih St nd rt Tuhf si” масъулияти
чекланган жамиятининг ҳисоб рақамига 4 та ҳолатда жами 201 500 000 сўм
пул маблағлари молиявий ёрдам сифатида ўтказилган, жавобгар томонидан 1
та ҳолатда 2 950 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, натижада
жавобгарнинг 198 150 000қарздорлиги юзага келганлиги учун тугатиш
бошқарувчи томонидан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво ариза
киритилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 144-моддасида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг учинчи
шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган
чораларни кўриши шартлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 198 150 000 сўм асосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд, ишдаги мавжуд ва судга тақдим этилган мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришдан рад этишни, давлат божини қаноатлантириш рад этилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига асосан, мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши
лозим.
Бироқ, даъвогар томонидан даъвони асословчи, бирламчи хужжатлар
тақдим қилинмаган ва суд муҳокамалари давомида ҳам даъво талабини
асословчи далиллар тақдим қилинмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг
74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб,
уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга
эмас.Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси
билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган
ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган
тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро
бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида
аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас.
Бироқ, даъвогар даъво талабига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
ишда судга очиб бермади ҳамда даъво талабини исботлай олмади.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогар суд бошқарувчисининг
жавобгардан 198 150 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат
божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган
давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво
талабининг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда
3 963 000сўм давлат божи харажатини даъвогар зиммасига юклашни ва
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 116, 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“KARINASTANDART AMKOR” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “S lih St nd rtTuhf si” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 198 150 000 сўм асосий қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати
“KARINASTANDART AMKOR” масъулияти чекланган жамиятининг
зиммасида қолдирилсин.
“KARINASTANDART AMKOR” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 3 963 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида
ёки у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова