← Назад
Решение #2887521 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 295 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5247-сон иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 09 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, тугатиш бошқарувчиси
Б.Мавляновнинг «S rb nt ks» масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар « uxitdin sif t b r k » масъулияти чекланган жамиятидан
558 800 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни тугатиш бошқарувчиси Б.Мавлянов иштирокида ўз биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Тугатиш бошқарувчиси Б.Мавлянов «S rb nt ks» масъулияти чекланган
жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, « uxitdin sif t b r k » масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан
558 800 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида тугатиш бошқарувчиси «S rb nt ks» масъулияти
чекланган жамияти банкрот деб топилиб, тугатиш ишлари олиб борилиб,
жавобгар учун даъво миқдорида маблағ ўтказилгани, лекин ушбу маблағ
эвазига товар берилмагани ёки маблағ қайтарилмаганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва сабаби судга маълум
қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (ИПК)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг №
4-1201-2402/1291-сонли иқтисодий иш доирасида 2024 йил 13 июндаги ҳал
қилув қарори билан «S rb nt ks» масъулияти чекланган жамияти банкрот деб
топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланиб, Б.Мавлянов тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинланган.
Тугатишга доир иш юритиш таомили давомида аниқланишича даъвогар
18.10.2022-24.10.2022 йилда кафиллик шартномасига асосан жавобгарнинг
кредит қарзи учун жами 558 800 000 сўм пул маблағини ўтказиб берган.
Қарздорликни ундириш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаган ва
қарздорлик тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 293-моддасига
асосан, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди.
ФК 295-моддасига асосан мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг
ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида
кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча
ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади ва кафил кредиторга
тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати
билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон
қарорининг 32-бандида тушунтириш берилган.
Даъвонинг кафиллик шартномасига асосан жавобгарнинг кредит қарзи
учун жами 558 800 000 сўм пул маблағи ўтказиб берганлиги тўғрисидаги
важлар банк ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган.
Суд, тугатиш бошқарувчисининг важларини асосли ва ҳужжатлар
асосида ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 558 800 000 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм
почта харажати ундиришни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда 11 176 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар
зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тугатиш бошқарувчиси Б.Мавляновнинг даъвогар «S rb nt ks»
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар « uxitdin sif t b r k »
масъулияти чекланган жамиятидан 558 800 000 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар « uxitdin sif t b r k » масъулияти чекланган жамиятидан,
даъвогар «S rb nt ks» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
558 800 000 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар « uxitdin sif t b r k » масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 11 176 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев