← Назад
Решение #2887606 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 418 | — | law | |
| ини ушбу Кодекс | 356 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2503/1701-сонли иқтисодий иш
1
судья Ж.Ж.Аманиязов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 9 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Аманиязовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, даъвогар вакили
Р.Уснатдинов (2025 йил 16 сентябрдаги 60-сонли ишончнома) нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармасининг даъвогар “DUR BLE
ON RETE”
масъулияти чекланган жамиятининг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига
жавобгар “BOG'YOP NASL CHORVA” фермер хўжалигидан 87 124 408 сўм
асосий қарз ва 43 562 204 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасига
асосан қўзғатилган иқтисодий ишни судининг ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
“DUR BLE ON RETE” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) нинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига
жавобгар “BOG'YOP NASL CHORVA” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) дан 87 124 408 сўм асосий қарз ва 43 562
204 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Палата ва жавобгар суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини
судга тақдим қилмади.
Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига
мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
2
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар
“Сотиб олувчи” ўртасида 2023 й л 4 январда №162-сонл шартнома
(бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, мазкур шартнома билан сотувчи сотиб
олувчига белгиланган тартибда шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган
менерал ўғитни сотиш, сотиб олувчи эса уруғликни қабул қилиб олиш ва
унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 418-моддаси 1-қисмига кўра, сотиб олувчи товар ҳақини ушбу
Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши,
шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган
талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни
ўз ҳисобидан бажариши лозим.
Даъвогар “Сотувчи” томонидан жавобгар “Сотиб олувчи” га маҳсулот
етказиб берилган.
Жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун тўловни тўлиқ амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 87 124 408 сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этишни сўраб
юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирган.
Шу сабабли ССП даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
ФК 236-моддаси талабларига асосан, мажбурият мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, жавобгар судга мурожаат қилинганидан сўнг қарзидан 19 909 000
сўмини тўлаган.
Шу боис суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини 67 215 408 сўмга
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Тарафлар ўрталарида тузилган шартноманинг 3.2-бандига асосан
жавобгар шартнома имзолангандан кейин 5 кун муддатда тўловни амалга
ошириши лозим бўлган.
Даъвогар даъво аризасида жавобгардан 43 562 204 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли ва тўғри ҳисобкитоб ва қилинган деб ҳисоблайди.
Чунки, томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида товар
қийматини тўлашни кечиктирган ҳар бир кун учун сотиб олувчи сотувчига
унинг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ пенянинг умумий суммаси
етказиб берилган товар қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги назарда
тутилган.
3
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Суд, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир
кўрсатиши мумкинлигини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга
олиб, 43 562 204 сўм пенянинг 30 фоизини, яъни 13 068 661,20 сўмга
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасининг биринчи, иккинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларига
мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ўзғартириш
киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022
йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво
аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида
почта харажати тўланиши кўрсатилган.
4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Бундай ҳолатда суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ва республика бюджетига 2 613 732,24 сўм давлат божи ундиришни
лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “BOG'YOP NASL CHORVA” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “DUR BLE ON RETE” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
67 215 408 сўм асосий қарз, 13 068 661,20 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “BOG'YOP NASL CHORVA” фермер хўжалиги ҳисобидан
республика бюджетига 2 613 732,24 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
Ж.Ж.Аманиязов