← Назад
Решение #2887959 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4999-сонлииқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025йил08 октябрь
тумани
Сирдарё
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайдановсуд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг "BS
GAZOBETON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
–“MARG’ILON TA’MIR” масъулияти чекланган жамиятидан 33 680 000 сўм
асосий қарз, 6 736 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Норкузиева (ишончнома
асосида) иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда палата деб юритилади) “BS GAZOBETON”масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатидасудга даъво киритиб, “MARG’ILON TA’MIR”масъулияти чекланган
жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 33 680 000 сўм асосий
қарз, 6 736 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд муҳокамасига келмади, бироқ палата ишни унинг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан палата ва жавобгар
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан шартномавий
мажбурият лозим даражада бажарилмасдан қарздорлик вужудга келганлигини
сабабли 33 680 000 сўм асосий қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво
киритилганлигини, судга даъво киритилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан
қарздорлик қопланмаганлиги билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро
этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра,
Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2025 йил 21 февралда тарафлар ўртасида
қиймати 33 680 000 сўм бўлган қурилиш материаллари (ёғоч таглик-паддон,
клей, ва бошқалар)ни етказиб бериш бўйича 22-сонли шартнома тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга шартномадан назарда тутилган
маҳсулотларни етказиб беришни, жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб
олиши ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан, жавобгарга жами 33 680 000 сўмлик қурилиш
материаллари (ёғоч таглик-паддон, газоболок ва пенаблок учун клей) етказиб
берилган.
Бажарилган ишлар бўйича 24.02.2025 йилдаги 885-сонли ҳисобварақфактура жавобгар томондан эътирозсиз қабул қилиб олинган.
Даъво талабидаги 33 680 000 сўм қарздорликнинг асослилиги
шартнома, ҳисобварақ фактура, бир тарафлама тасдиқланган солиштирматаққослаш далолатнома, тараф кўрсатмалари ва бошқалар билан ўз
тасдиғини топди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан жавобгардан 33 680 000 сзм асосий
қарздорликни ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 6 736 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Даъвогар
жавобгардан
тўловлар
кечиктирилган
кечиктирилган
қарздорликнинг 20% миқдорида, яъни 6 736 000 сўм миқдорида пеня ундиришни
сўраган.
Шартноманинг 4.2 бандида тараф тўловларни ўз вақтида амалга
оширилмаган тақдирда етказиб берувчига кечиктирилган тўловлар ҳар бир куни
учун 0,4% миқдорида пеня тўлаши, бунда пеня миқдори кечиктирилган тўловнинг
20%идан ошмаслиги кераклиги белгиланган.
Даъвогар эса ҳисобланган пеня миқдори кечиктирилган тўловнинг
20 фоизидан ошиб кетганлиги сабабли,33 680 000 сўм асосий қарздорликнинг 20
фоизи миқдорида пеняни ҳисоблаган.
Ушбу ҳолатда, суд 6 736 000 сўм пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорида ҳам
тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, суд, жавобгардан 6 736 000 сўм пеняни тўлиқ
ундириш жавобгарнинг мулкий ҳолатга, тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир
қилиши мумкинлигини инобатга олиб, жавобгардан 4 000 000 сўм пеня
ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат
божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган
давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ,
ҳисобланган
808 320 сўм давлат божини даъвогардан республика бюджетига ундиришни,
41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг
“BS GAZOBETON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
–“MARG’ILON TA’MIR” масъулияти чекланган жамиятидан 33 680 000 сўм
асосий қарз, 6 736 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
"MARG’ILON TA’MIR" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “BS
GAZOBETON” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 33 680 000 сўм
асосий қарз, 4 000 000сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
"MARG’ILON TA’MIR"масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 808 320 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция
ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова