← Назад
Решение #2888078 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| рисидаги кодекси | 65 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| ФК | 384 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5230-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025йил 08 октябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, даъвогар
Сирдарё туман ҳокимиятининг жавобгар “Iskandar Malik invest” фермер
хўжалиги билан тузилган 2021 йил 21 майдаги 147-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиштўғрисидаги
даъво аризасива илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили А.Ғайратов
(09.09.2025 йилдаги 1/11/3342-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари
З.Маликов, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё
туман бўлими вакили А.Абдуқодиров (ишончнома асосида) Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили А.Галаев (26.09.2025 йилдаги
6825-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими
вакили Ш.Атаметов (2025 йил 22 январдаги 119-сонли ишончномага
асосан)ларнинг
иштирокида
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судинингбиносидаочиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Сирдарё туман ҳокимияти (бундан кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади)нинг жавобгар “Iskandar Malik invest” фермер
хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида
2021 йил 21 майдаги 147-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан Сирдарё туман қишлоқ
хўжалиги бўлими, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Кенгаши, Давлат кадастр палатаси Сирдарё вилоят
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс Сирдарё туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Сирдарё туман прокурори суд мажлисига
келмади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Судда жавобгар хўжалик раҳбари даъвони рад этишни сўради.
Судда Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили жавобгар
ихтисослигидан четга чиққан ҳолда шоли экини экканлигини маълум қилди.
Судда Давлат Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили
жавобгар пахта-ғаллачилик йўналиши ихтисослик бўйича ер ижара
шартномаси ўзгартирилмаганлигини билдирди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига
асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари,
бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг
халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга
оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида
назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш
ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг
ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга
ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарори нинг 1-банди
“б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза
қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Ушбу қарор билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 3-бобида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни
муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати амалга оширувчи давлат
органларининг вазифалари қайд қилинган бўлиб, мазкур бобнинг 12-банди
ўнинчи хатбошида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда
тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини тўлиқ
ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни унумдорлигининг пасайиш ҳолатлари ҳақида
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар киритиш ҳуқуқи
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, 2020йил 16 апрелдаги 524-сонли Сирдарё туман
ҳокимининг қарори билан жавобгарга Ж.Маманов СИУ ҳудудидаги
108,151,152,153,154-сонли контурдан жами 52.9 гектар, шундан 45.9 гектар
экин майдон, 2.6 гектар тутзор, 2.9 гектар мелиоратив холти тайёрлаш
босқичида ерлар, 1.4 гектар сув ости ер, 0.1 гектар йўл ва йўлаклар учун
майдонлари ажратилган.
Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 2021 йил 21 майда 147-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Кичик сохил
массивида жойлашган 14,9 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси чорвачилик қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 3-бандида суғориладиган ҳайдалма ерлар 45,9 гектарни
ташкил қилиши қайд қилинган.
Сирдарё вилоят хокимининг 2024 йил 20 мартдаги “Вилоятда мавжуд
майдонлардан самарали фойдаланиш ва 2024 йил хосили учун қишлоқ
хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисда”ги 84-9-0-Q-24-сонли
Арори ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё туман ҳокимининг 2024 йил
15 апрелда 110-9-128-Q/24-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарор билан
жавобгарга тегишли 108 контурга 13.3 гектар бошоқли дон, 152-конрурга
16.5 гектар пахта, 153-контурга 16.1 гектар пахта экин режалаштирилган.
Бироқ, жавобгар томонидан 2025 йил хосили учун 152-контурга пахта
экини экмай, жавобгар томонидан ушбу майдонга шоли экини экан. Ушбу
холат жавобгар дала майдонида мутахассислар томонидан ўтказилган
ўрганиш далолатномалари билан тасдиқланган.
Мазкур ҳолатда пахтачилик-ғаллачилик йўналишида фаолият олиб
бориб, ўз ихтисослиги бўйича пахта экиш мажбурияти бўлган ҳолда жавобгар
томонидан шоли экини экканлик ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз исботини
топади.
Бундан ташқари, жавобгар раҳбари тегишли огоҳлантиришларга
қарамай, 2025 йил ҳосили учун ҳам жавобгар ихтисослигидан
ташқари 108,152-контурларга 29.8 гектар шоли экини экканлиги аниқланган
ва бу ҳақда 2025 йил 14 июлда мониторинг маълумотномаси
расмийлаштирилган.
Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг
17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан
давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган
қишлоқ хўжалиги экинларини экканда, шартнома бекор қилиниши
белгиланган.
Жавобгарга қарашли ер майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар
томонидан
ер
ижара
шартномасининг
ихтисослиги
бузилиб,
2024-2025 йилларда шоли экини экканлиги аниқланган.
Шунингдек, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сирдарё туман бўлими томонидан 2024 йил 03 июнда ва 2025 йил 17 июлда
фермер хўжалиги раҳбари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 65-моддаси учинчи қисмида назарда
тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва икки марта маъмурий
жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид
низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли қарорининг
26-бандида судлар фермер хўжаликлари билан ер участкаси ижара
шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ишларни кўришда Фуқаролик
кодексининг 384-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган
“Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш
тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)
талабларига риоя қилинганлигини текширишлари лозимлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Даъвогар 2025 йил 15 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат
қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган.
Даъвогар томонидан судга даъво тақдим қилишда Фуқаролик
кодексининг 384-моддаси ҳамда Низом талабларига риоя қилинган. Ушбу
ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд туман қишлоқ хўжалиги бўлими
тақдимномаси, агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сирдарё туман бўлимининг тақдимномаси, халқ депутатлари Сирдарё туман
Кенгашининг қарори, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашининг хулосаси, далолатнома, туман ҳокимининг ер
участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида фермер
хўжалиги раҳбарига таклифи билан тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган, худди
шундай қоида шартноманинг 16-бандида ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан
бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ
тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши
белгиланган.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг
6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига
номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш
ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер
участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган.
Жавобгарнинг
томонидан
пахта
ва
дон
экишга
мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган
экин
майдонларидан
бошқа
мақсадларда
фойдаланиш ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳолади,
бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг
36-моддаси,Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра фермер
хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини
бекор қилиш учун асос бўлади.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
“Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги
суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини
ошириш
тўғрисида”ги
2004
йил
12
мартдаги
Қарорининг
7-бандида тушунтириш берилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг
суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер майдонидан
белгилангандан бошқа мақсадларда (рухсат этилган фойдаланишнинг турига
номувофиқ фойдаланилганлиги) фойдаланганлиги исботини топганлиги боис
суд даъво талабини қаноатлантириб, ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини бекор қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи
ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш
миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим.
Суд даъво талаби асосли бўлганлиги боис суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 41 200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлигининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Сирдарё туман ҳокимлиги ва “Iskandar Malik invest” фермер хўжалиги
билан тузилган 21.05.2021 йилдаги 147-сонли “Ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномаси” бекор қилинсин.
“Iskandar Malik invest” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи, Сирдарё туман ҳокимлиги фойдасига
эса 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов