← Назад
Решение #2888082 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| онун | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онун | 5 | — | law | |
| онун | 46 | — | law | |
| ИПКнинг | 281 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12499-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда судида
ажрим чиқарган судья –
М.Холиков
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – И.Матмуратов
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Гулистон шаҳри
ҚАРОРИ
2025 йил 8 октябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
А.Сувонқулов раислигида, ҳайъат аъзолари – судьялар Н.Сангиров ва
И.Матмуратовлардан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
Ж.Эгамбердиевнинг котиблигида, “PETROL E LUSIVE UTO” масъулияти
чекланган жамияти вакили Ш.Рамазанов (2025 йил 3 январдаги 5-сонли
ишончнома) иштирокида, “PETROL E LUSIVE
UTO” масъулияти
чекланган жамияти томонидан Гулистон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 22 августдаги ажримига нисбатан берилган апелляция шикоятини,
иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида, видеоконференцалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи “PETROL E LUSIVE UTO” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги матнларда - аризачи) судга ариза билан мурожаат қилиб, “NOV
SIF T OIL” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги матнларда - қарздор)
нисбатан тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш ҳамда банкрот деб
топишни сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 августдаги
ажрими билан аризани иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Аризачи судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда қарздор
билан тузилган шартнома бўйича мажбуриятни бажариш вақтини
шартноманинг 4.1-бандидан (шартнома тузилган кундан бошлаб 5 иш кунида
маҳсулот қийматининг 100%ни сотувчи аризачига тўлаб бериши лозим) келиб
чиқиб белгилаш лозим эканлигини, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида
аризачи қарздорга нисбатан умумий тартибда, тўловга қобилиятсиз деб топиш
бўйича ариза бериши учун олдин ижро ҳужжатини ижро қилишлиги
лозимлиги назарда тутилмаганлиги ҳақидаги важларни келтириб, биринчи
инстанция судининг ажримини бекор қилишни сўраган.
Қарздор иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда,
шу жумладан, телефон орқали ҳам хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил
(лар)и суд мажлисига келмади, шунингдек апелляция шикояти юзасидан ўз
фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
1
Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнларда - ИПК) 274-моддасининг тўртинчи
қисми талаби доирасида, иш (шикоят)ни қарздор (вакили) иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили апелляция шикоятини
қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, суд томонидан тарафлар
ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандидан келиб чиқиб, муддатларни
ҳисоблаш лозимлигини, бу ҳолатда қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз
аломатлари мавжудлигидан далолат беришини, қарздор томонидан
10 000 000 сўм миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилганлигини, тўловга
қобилиятсиз деб топиш юзасидан ариза бериши учун олдин ижро ҳужжатини
ижро қилиши лозимлиги белгиланмаганлигини баён қилиб, суднинг
ажримини бекор қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, аризачининг апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 21 апрелда
144-07/25-сонли “нефть маҳсулотини етказиб бериш тўғрисида” шартнома
тузилган. Ушбу шартномага асосан аризачи қарздорга 2025 йил 21 апрелдаги
ҳисобварақ-фактураларга асосан 229 484 251 сўмлик маҳсулотларни етказиб
берган.
Етказиб берилган 229 484 251 сўмлик маҳсулотлари учун тўловлар
амалга оширилмаганлиги боис, аризачи Тошкент туманлараро иқтисодий
судига мурожаат қилиб, жавобгардан 229 484 251 сўм асосий қарз ва
11 861 442 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 22 июлдаги ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан
аризачи фойдасига 229 484 251 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня, 37 500 сўм
почта харажати, жами 233 521 751 сўм ундирилган.
Шу боис, аризачи қарздор томонидан қарздорлик вужудга келганига
қарийб 4 ой бўлган бўлишига қарамасдан, қарздор томонидан қарздорлик
тўланмасдан келаётганлиги асослар билан судга мурожаат қилиб, қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш ҳамда банкрот деб
топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуннинг (кейинги матнларда - Қонун) 5-моддасига мувофиқ, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
2
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонун 37-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин,
бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 21 апрелда 144-07/25-сонли “нефть
маҳсулотини етказиб бериш тўғрисида” шартноманинг 4-бўлимида ҳисобкитоб тартиби белгиланиб, 4.1-бандида шартнома имзоланган вақтдан бошлаб
5 кун ичида Етказиб берувчининг ҳисоб-рақамига олдиндан 100% миқдорида
пул маблағини ўтказиш йўли билан тўловни амалга ошириш; 4.2-бандида эса
агар маҳсулот олдиндан тўловсиз амалга оширилган бўлса Сотиб олувчи
Етказиб берувчи маҳсулотни олганлигини тасдиқловчи қабул қилиш
далолатномаси (акт приема-передачи) имзолангандан вақтдан бошлаб
маҳсулот учун тўловни 60 кун давомида тўловни амалга ошириш мажбурлиги
белгиланган.
Аризада кўрсатилишича ва апелляция шикоятига илова қилинган
2025 йил 21 апрелдаги 566 ва 563-сонли ҳисобварақ-фактуралар билан аризачи
томонидан маҳсулотлар қарздорга юборилган, қарздор томонидан 2025 йил
23 апрелда қабул қилинган. Ушбу маҳсулотлар 2025 йил 23 апрелда қабул
қилиб олинганлиги ҳақида юк хатлари ҳам мавжуд.
Шунингдек, аризачи томонидан тақдим этилган қарздор томонидан
2025 йил 21 апрелдаги 144-07/25-сонли шартномага асосан нефть
маҳсулотлари хариди учун 2025 йил 21 апрелдаги 10 000 000 сўмлик тўлов
амалга оширилганлиги ҳақидаги 4-сонли тўлов топшириқномаси мавжуд.
Юқорида қайд этилганидек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
4.2-бандига асосланган ҳолда Сотиб олувчи Етказиб берувчи маҳсулотни
олганлигини тасдиқловчи қабул қилиш далолатномаси (акт приема-передачи)
имзолангандан вақтдан бошлаб маҳсулот учун тўловни 60 кун давомида
тўловни амалга ошириш белгиланганлиги боис, маҳсулот қабул қилинган
санадан 60 кун муддат 2025 йил 23 июнь санасига қадар ҳисобланади. Ушбу
3
ҳолатда қарздорнинг тегишли мажбуриятлари юзага келган сана, яъни
2025 йил 24 июндан эътиборан уч ой ўтмаган.
Тегишлича қарздорда Қонун 5-моддасида белгиланган вақтинча
қобилиятсизлик аломати мавжуд эмас ва шунга кўра, аризачида қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик деб топиш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат (ариза судга топширилган кунида) қилиш ҳуқуқи бўлмаган.
Қонун 46-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар ушбу Қонун
37-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган шарт бузилган бўлса,
судья қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этади.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ажрим
чиқарилишида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилмаганлиги
инобатга олиниб, биринчи инстанция судининг аризани иш юритишга қабул
қилиш рад этилиш ҳақидаги ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли
тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати аризачининг тафтиш тартибидаги шикоятида ва суд
мажлисида билдирилган важларини муҳокама қилиб, ушбу важлар суднинг
ажримини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос эмас деб ҳисоблайди.
Хусусан, суд томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
4.1-бандидан келиб чиқиб муддатларни ҳисоблаш лозимлигини, бу эса
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз аломатлари мавжудлигидан далолат
беришини, қарздор томонидан 10 000 000 сўм миқдорида олдиндан тўлов
амалга оширилганлигини ҳақидаги важлар келтирилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида шартнома
имзоланган вақтдан бошлаб 5 кун ичида Етказиб берувчининг ҳисоб-рақамига
олдиндан 100% миқдорида пул маблағини ўтказиш йўли билан тўловни амалга
ошириш белгиланган. Бироқ, қарздор томонидан олдиндан 100% миқдорида
тўлов амалга оширилмаган. Аризачи томонидан тақдим этилган 2025 йил
21 апрелдаги 10 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги
4-сонли тўлов топшириқномаси олдиндан 100% миқдоридаги тўлов деб
ҳисоблаб бўлмайди, чунки, шартнома суммаси ушбу суммадан кўп.
Қолаверса, тақдим этилган тўлов топшириқномасида 10 000 000 сўм
миқдордаги пул маблағи олдиндан тўлов сифатида эмас, балки 2025 йил
21 апрелдаги 144-07/25-сонли шартномага асосан нефть маҳсулотлари хариди
учун тўлов ҳисобланади.
Шу боис, ушбу ҳолатда шартноманинг 4.2-бандига ҳавола қилинган
ҳолда, яъни “маҳсулот олдиндан тўловсиз амалга оширилган бўлса Сотиб
олувчи Етказиб берувчи маҳсулотни олганлигини тасдиқловчи қабул қилиш
далолатномаси (акт приема-передачи) имзолангандан вақтдан бошлаб
маҳсулот учун тўловни 60 кун давомида тўловни амалга ошириш
мажбурлиги”ни инобатга олган ҳолда қарздорнинг тегишли мажбуриятлари
юзага келиш санасидан келиб чиқилиши лозим.
Баён этилганлардан келиб чиқадики, аризачининг апелляция шикоятида
келтирилган важлари асоссиз бўлиб, ўз исботини топмаган.
4
Шу сабабли судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан
моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб,
биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Бинобарин, ИПКнинг 281-моддасига асосан, биринчи инстанция
судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда
белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу
бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини
(протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси
суди томонидан кўрилади.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори,
ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари
бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, биринчи инстанция
судининг ажримини ўзгаришсиз, аризачининг апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПКнинг 118-моддаси талаби
доирасида суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, ишни
апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ аризачи томонидан олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, ишни
видеоконференцалоқа режимида кўрганлик учун 103 000 сўм харажатини
Олий суд депозит ҳисоб варағига аризачидан ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 274, 278 ва 280, 281-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“PETROL E LUSIVE UTO” масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 августдаги
ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
“PETROL E LUSIVE
UTO” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати Олий суди депозит
ҳисоб варағига ундирилсин.
Ижро варақа берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик этувчи
А.Сувонқулов
ҳайъат аъзолари
Н.Сангиров
5
И.Матмуратов