← Назад
Решение #2888151 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| йилиши белгиланганлиги сабабли ФК | 384 | — | law | |
| ИПК | 114 | — | law | |
| онуни | 6 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12540-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 8 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон
шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, даъвогар вакили - юридик бўлим
бошлиғи О.Бердиев (2025 йил 7 январдаги 10-07/047-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Тошкент
шаҳар
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“ 'Z
LI
S LIZING” давлат унитар корхонаси манфаатида жавобгар
Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига нисбатан 2018 йил
1 августда тузилган 19/10-51i -сонли шартномани бекор қилиш ҳамда лизинг
объекти бўлган, 2016 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами 480188, кузов
рақами NS FVR33GFS000494, 20 763 V
давлат рақами бўлган
“ISUZU FVR 33 GLD” русумли KS 4574- автокран техникасини техник
жиҳатдан соз ҳолда қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, видеокконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси (палата) “ ’Z
LI
S LIZING” давлат унитар
корхонаси (даъвогар) манфаатида жавобгар Қуйи Сирдарё ирригация
тизимлари ҳавза бошқармасига (жавобгар) нисбатан судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, унда 2018 йил 1 августда тузилган
19/10-51i -сонли шартномани бекор қилиш ҳамда лизинг объекти бўлган,
2016 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами 480188, кузов рақами
NS FVR33GFS000494,
20 763 V
давлат
рақами
бўлган
“ISUZU FVR 33 GLD” русумли KS 4574- автокран техникасини техник
жиҳатдан соз ҳолда қайтаришни ва ишни палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 29 августдаги ажрими билан Сирдарё васинилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармасини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Жавобгар,Сирдарё васинилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда
Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакил (лар)и суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг 4-хатбошисига
биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали
ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар, Сирдарё васинилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар шартнома бўйича тўловларни қопламай келганлиги,
2025 йил 1 июль ҳолатига 22 815 037 сўм қарздорлик мавжуд бўлганлиги,
бироқ ушбу қарздорлик 2025 йил 3 октябрда сўндирилганлиги ҳақида важлар
келтириб. қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Ўтган суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага
эътироз билдириб, қарздорликни сўндириш чорасини кўраётганлигини баён
этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Аниқланишича, даъвогар ва “Шўрўзак-Сирдарё” ИТБ (ўтказувчи)
ўртасида 2017 йил 6 январда 16/10-51-сонли лизинг шартномаси тузилган
бўлиб, даъвогар “Шўрўзак-Сирдарё” масъулияти чекланган жамиятига
2016 йилда ишлаб чиқарилган, “ISUZU FVR 33 GLD” русумли KS 4574автокран техникасини ҳақ эвазига эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун
келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан берган.
Ддаъвогар
томонидан
ўтказувчига
2017
йил
6 январдаги
10-51-сонли топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан 2016 йилда
ишлаб
чиқарилган,
двигател
рақами
480188,
кузов
рақами
NS FVR33GFS000494,
20 763 V
давлат
рақами
бўлган
“ISUZU FVR 33 GLD” русумли KS 4574автокран техникаси техник
жиҳатдан соз ҳолатда топширилган.
Лизинг объектининг қиймати 426 000 000 сўм деб белгиланган.
Кейинчалик даъвогар, жавобгар ва ўтказувчи ўртасида 2017 йил
6 январда тузилган 19/10-51-сонли лизинг шартнома (лизинг шартнома)
бўйича 2018 йил 1 августда 19/10-51i -сонли барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни
бошқа юридик шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома (шартнома) тузилган.
Лизинг шартномасининг 4.4.1-бандига кўра, жавобгар лизинг
тўловларини шартномада белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар лизинг шартномаси бўйича ўзининг тўлов
мажбуриятларини лозим даражада бажармаган.
Шу сабабли, палата даъвогар манфаатида тарафлар ўртасида тузилган
шартномани бекор қилиш ва лизинг объектларини қайтариш тўғрисида даъво
ариза киритган.
Аниқланишич, 2025 йил 1 июль ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
шартнома бўйича 22 815 037 сўм асосий қарзи вужудга келган.
Шартномага кўра, мазкур шартномада назарда тутилмаган масалалар
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида тартибга
солиниши белгиланган.
Лизинг шартномасининг 10.2, 10.4, 10.5, 10.6-бандларида лизинг олувчи
ушбу шартноманинг 4.1 ва 4.2 бандларида келишилган муддатларда аванс
тўловини тўлиқ тўламаса ва суғурта полисини, кафиллик шартномаси ёки
гаров таъминотини тақдим этмаса, лизинг тўловларини ўз вақтида тўламаса
ҳамда лизинг берувчи томонидан ёзма равишда юборилган расмий
огоҳлантириш хати асосида берилган 30 кунлик вақт мобайнида ҳам ушбу
мажбуриятини бажармаса, у ҳолда лизинг берувчи шартномадан воз кечишга,
лизинг берувчи лизинг олувчини расмий огоҳлантиргани ҳолда унга хулоса
қилиш ва ўз мажбуриятини бажариш учун 30 (ўттиз) кунлик муддат беради,
шундан кейин ҳам лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаса, у
шартномани бекор қилинишини, техникани қайтарилишини, мавжуд
қарздорликни, қарздорлик бўйича ҳосил бўлган пеня ва лизинг объектига
етказилган зарар суммасини тўлаб берилишини талаб қилишга ҳақли бўлиши,
лизинг шартномаси лизинг берувчининг талабига мувофиқ ФКнинг 382 ва
551-моддаларида белгиланган ҳолатлар бўйича суд томонидан муддатидан
олдин ҳам бекор қилиниши мумкинлиги, лизинг шартномаси бекор
қилинганида лизинг олувчи лизинг объектини лизинг берувчидан қандай
олган бўлса, шундан ҳолатда, нормал эскириш ва ушбу шартномада
шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ягона номер белгиси билан
қайтариши шартлиги белгиланган.
ФКнинг 382-моддасига асосан агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФКнинг 384-моддасига асосан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан
бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилмаганлиги
сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 4 июлда 10-07/154-сонли
талабнома юборилган бўлиб, талабномада жавобгар лизинг шартномасидаги
бандларга амал қилмасдан, бир неча бор юборилган талабномаларга ўз вақтида
жавоб бермасдан эътиборсиз қолдираётганлиги, жавобгар билан тузилган
лизинг шартномасида, лизинг олувчи томонидан шартноманинг тўлов
графигида кўрсатилган тўловларни икки марта бузган ҳолда тўласа, шартнома
бир тарафлама бекор қилиниши ва техника олиб қўйилиши белгиланганлиги
сабабли ФКнинг 384-моддаси ва лизинг шартномаси талабларига мувофиқ
жавобгарга у билан тузилган шартномани бекор қилиш таклифи берилган.
Даъвогарнинг таклифи жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Бироқ, даъво ариза судга тақдим этилгандан сўнг, 2025 йил 3 октябрда
жавобгар томонидан 24 000 000 сўм тўлов амалга оширилиб, жавобгарнинг
даъвогар олдидаги 2025 йил 1 июль ҳолатидаги 22 815 037 сўм қарздорлиги
сўндирилган.
Шунингдек, лизинг объектининг қиймати 426 000 000 сўм бўлган бир
пайтда, даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотлардан кўринишича,
лизинг объектининг қолдиқ қиймати 61 038 002 сўмни ташкил этиши, бунда
объектнинг 364 961 998 сўм қисми амалда тўлаб бўлинганлиги аниқланди.
Ушбу
фактлар
иш
ҳужжатларида
мавжуд
шартномалар,
далолатномалар,
лизинг
тўловларининг
ҳисоб-китоблари,
таклиф,
солиштирма-далолатнома, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг суд
мажлисларида берган тушунтириши ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда, суд тарафлар ўртасида низо келиб чиқишига сабаб
бўлган 22 815 037 сўм қарздорлик даъво ариза судга тақдим этилгандан сўнг
сўндирилганлиги, лизинг техникаси қийматининг асосий қисми тўлаб
бўлинганлигини
инобатга
олиб,
палатанинг
даъво
аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 114-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан даъвонинг
баҳоси мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича - шу мол-
мулкнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Лизинг
муносабатларини тартибга солувчи қонунчилик нормаларини иқтисодий
судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 27
ноябрдаги 289-сонли қарорининг 8.1-бандида лизинг объектини қайтариш
тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, давлат божи қайтарилган
лизинг объектининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши ҳақида
тушунтириш берилган.
“Давлат божи тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
6-моддаси билан белгиланган “Давлат божи ставкалари”нинг миқдорларига
кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида
ундирилиши белгиланган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Бунда, гарчи палатанинг даъво талабларини қаноатлантириш рад
этилган бўлса-да, суд низо жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини
лозим даражада бажармаганлиги сабаб бўлагнлиги, тарафлар ўртасида низо
келиб чиқишига сабаб бўлган 22 815 037 сўм қарздорлик даъво ариза судга
тақдим этилгандан сўнг сўндирилганлиги ҳолатларини инобатга олиб, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
мулкий талаб бўйича, яъни 426 000 000 (лизинг объектининг қиймати)
сўмнинг 2 фоизи, 8 520 000 сўм, номулкий талаб бўйича 4 120 000 сўм, жами
12 640 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм харажатни ундиришни лозим топади.
Юқорида қайд этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар
Қуйи
Сирдарё
ирригация
тизимлари
ҳавза
бошқармасиҳисобидан:
- “ 'Z
LI
S LIZING” давлат унитар корхонаси фойдасига
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 12 640 000 сўм давлат божи,
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков