Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4993 Дата решения 08.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение APK BEKOBOD Ответчик / Подсудимый ALISHER-G
Source ID c97df1ac-f879-4b5b-83d0-8154a4a171bb Claim ID PDF Hash 6932bbffef9f0cb0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
ФКнинг 154-моддаси ФКнинг 154 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4993-сонлииқтисодийиш Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 08 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар “APK BEKOBOD” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “ALISHER-G’ANISHER HAMKOR” фермер хўжалиги ҳисобидан 74 204 747,99 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Нурмухаммедова, жавобгар вакили И.Жонмахмедов (ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 4-1106-2401/206 сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил 04 апрелдаги ажрими билан Б.Нуруллаев “APK BEKOBOD” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. “APK BEKOBOD” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво киритиб, “ALISHER-G’ANISHER HAMKOR” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 74 204 747,99 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси даъво талабини қувватлаб, тарафлар ўртасида 09.03.2022 йилда маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлигини, шартномага кўра, жавобгарга жами 74 204 747,99 сўмлик азотли ўғит етказиб берилганлигини, етказилган маҳсулот учун жавобгар томондан бугунга қадар ҳақ тўланмаганлигини, жавобгарга 74 204 747,99 сўм қарздорликни қайтариш бўйича талабнома юборилганлигини, бироқ талабномага жавоб берилмаганлигини, шундан сўнг судга даъво киритилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида даъвогар томонидан даъво талаби асоссизлигини, даъвогардан қарзи йўқлигини билдириб, умумий даъво муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони рад этишни сўради ва бу ҳақда илтимоснома берди. Тақдим қилинган ҳужжатлардан кўринишича, тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганда тарафлар ўртасидаги 09.03.2022 йилдаги маҳсулот етказиб бериш шартномасига кўра, жавобгарга 74 204 747,99 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан маҳсулот ҳақи тўланмаганлиги аниқланиб, судга ушбу қарздорликни ундириш тўғрисида даъво ариза киритилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 144-моддасида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши шартлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 74 204 747,99 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 150-моддасига кўра умумий даъво муддати - уч йил. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 153-моддасига кўра бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилиниши белгиланган. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. ФКнинг 154-моддасида даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлаши белгиланган. Иш ҳужжатлари кўздан кечирилганда, шартномага асосан, жавобгарга 26.04.2022 йилда 74 204 747,99 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Шундан келиб чиқиб, тугатиш бошқарувчи 74 204 747,99 сўм қарздорликни жавобгардан даъвогарга ундиришни сўраган, бу ҳолатда даъво муддати ўтиб бўлган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги 282сонли қарор (кейинги ўринларда “Қарор” деб юритилади)ининг 10-бандида даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши ҳақида тушунтириш берилган. Қарорнинг 8-банди иккинчи хатбошисида Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Мазкур қарорнинг 8.1 бандида даъво аризаси юзасидан берилган фикрмулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида қабул қилиш лозим, деб тушунтириш берилган. Қарорнинг 11.2 банди иккинчи хатбошида тугатилаётган юридик шахснинг тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) томонидан билдирилган талаблар бўйича даъво муддати, тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) тайинланган кундан эмас, балки тугатилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди, деб кўрсатилган. Қайд этилганларга кўра, суд даъво муддати даъвогар томонидан узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлиги боис жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасига асосан даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Демак, даъво рад этилганлиги боис суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд даъвогардан республика бюджетига 1 484 094,96 сўм давлат божини, Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 176-180- ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: “ALISHER-G’ANISHER HAMKOR” фермер хўжалигининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин. Даъво муддати қўллансин ва “APK BEKOBOD” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “ALISHER-G’ANISHER HAMKOR” фермер хўжалиги ҳисобидан 74 204 747,99 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати “APK BEKOBOD” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин. “APK BEKOBOD" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 484 094,96 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья judgecode Х.У. Сулайманбекова