← Назад
Решение #2888415 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| Кодекси | 257 | — | code_article | |
| йича мажбурият ушбу Кодекс | 313 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/10190-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья – М.Холиков
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Н.Сангиров
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 8 октябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья И.Матмуратов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Сувонқулов ва
Н.Сангировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Боирбековнинг
суд мажлиси котиблигида, жавобгар “QOBILZOD KO IL OJI” фермер
хўжалиги манфаатида Сирдарё вилояти фермерлар Кенгаши томонидан
томонидан Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 июлдаги
ҳал қилув қарорига нисбатан берилган апелляция шикоятини, иш ҳужжатлари
билан биргаликда, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“GULISTON G` LL
KL STER” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш суд бошқарувчиси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “QOBILZOD KO IL OJI”
фермер хўжалигидан (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)
6 456 172 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда “биринчи
инстанция суди” деб юритилади) 2025 йил 11 июлдаги ажрими билан ишга
Гулистон туман фермерлар Кенгаши низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 5 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
6 456 172 сўм асосий қарз ундирилган.
Гулистон тумани фермерлар Кенгаши жавобгар манфаатида судга
апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанцияси судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш
юзасидан янги қарор қабул қилишни сўраган.
Даъвогар, жавобгар ва Кенгаш суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)
1
274-моддаси тўртинчи қисми талаби доирасида, тарафлар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Дастлабки суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз
билдириб, шикоятни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўраган.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция
шикоятини қувватлаб, даъвогардан маҳсулотлар олганлигини, бироқ,
7 800 000 сўмлик аралаш ўғитларни олмаганлигини, ҳисобварақ-фактура
жавобгарнинг ҳисобчисининг айби туфайли тасдиқланиб қолганлиги, бироқ
ушбу ҳисобварақ-фактурага тузатиш киритиш ёки бекор қилиш чорасини
кўрмаганлиги, қарздорлик мавжуд эмаслиги билдириб, ҳал қилув қарорини
бекор қилишни ва даъвони рад этишни сўраган.
Судлов ҳайъати, апелляция шикоятида келтирилган важларни ишдаги
мавжуд ва суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда
муҳокама
қилиб,
қуйидагиларга
кўра,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришдан рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи
қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
Аниқланишича, даъвогар суднинг 4-1201-2403/2550-сонли иш юзасидан
2024 йил 7 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб
топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш (суд)
бошқарувчиси этиб А.Эшонқулов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида тасдиқланган 2021 йил
6 декабрдаги 44-сонли, 2022 йил 30 мартдаги 54-сонли, 2022 йил 30 майдаги
178-сонли, 2022 йил 16 июндаги 220-сонли, 2022 йил 22 июлдаги 296-сонли
ҳисобварақ-фактураларга асосан асосан даъвогар жавобгарга жами
39 594 172 сўмлик маҳсулотлар берганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги
аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддаси (Солиқ
кодекси) биринчи ва иккинчи қисмига асосан товарларни (хизматларни)
реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар
мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг
ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги
“Ўзаро
ҳисоб-китоблар
тизимида
электрон
шаклдаги
ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
2
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ
солиқ
маъмурчилигини
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи
томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган
ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда
тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган
ҳисобланиши қайд этилган.
Солиқ Кодекси 257-моддасига кўра, солиқ тўловчида солиқ базасига
тузатиш киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;
3) битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан жўнатилган товарларнинг,
кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;
4) товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан чегирмалар берилганда.
Ушбу бандда назарда тутилган тузатиш киритиш, агар сийловлар бериш
шартлари шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатида
назарда тутилган бўлса, илгари амалга оширилган товарларни (хизматларни)
етказиб бериш бўйича солиқ базасини камайтиради. Бундай шартлар товарлар
етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг муайян шартларини
харидор томонидан бажаришни, шу жумладан товарларнинг (хизматларнинг)
муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин ҳақ тўлашни назарда тутиши
мумкин.
Солиқ базасига уни камайтириш ёки кўпайтириш тарафга тузатиш
киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар
(хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади.
Солиқ тўловчида солиқ базасига тузатиш киритиш товарларга
(хизматларга)
ҳақ
тўлаш
бўйича
мажбурият
ушбу
Кодекснинг
313-моддасига мувофиқ умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф
этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда ҳам амалга
оширилади. Бундай ҳолда тузатиш киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Солиқ базасига тузатиш киритиш (салбий ёки ижобий) қўшимча
ҳисобварақ-фактура ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган
ҳолатлар юзага келганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида ва ушбу
3
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар рўй берган солиқ даврида
амалга оширилади.
Солиқ базаси хатоларни тузатиш натижасида ўзгартирилган тақдирда,
шунингдек илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактурага ўзгартиш ва (ёки)
қўшимчалар киритиш зарур бўлганда ушбу модданинг қоидалари
қўлланилмайди. Бундай ҳолда илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактура бекор
қилинади ва унинг ўрнига қонунчиликда белгиланган тартибда тузатилган
ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.
Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан солиқ базасига
тузатиш киритиш амалга оширилаётганда, харидор етказиб берувчи томонидан
расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида илгари ўзи ҳисобга
олиш учун қабул қилган солиқ суммасига тегишли тарзда тузатиш киритади
(кўпайтиради ёки камайтиради).
Бироқ, жавобгар томонидан 2 йил 6 ойдан ортиқ давр мобайнида Солиқ
Кодексининг 257-моддасида белгиланган муддат ва тартибда ҳисобварақфактураларга ўзгартиш киритиш чораси кўрилмаган.
Шу сабабли судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан
даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Судлов ҳайъати, жавобгар томонидан шикоятда келтирилган важлар ўз
исботини топмаганлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ
нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас, деб
ҳисоблайди.
ИПК 278-моддасининг биринчи бандига асосан апелляция инстанцияси
суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, кенгашнинг жавобгар
манфаатидаги апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, ишни апелляция инстанциясида кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат
божини жавобгар зиммасига юклашни, бироқ Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон қарори 3-бандига асосан давлат божи
4
тўловини ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 273, 274, 278 ва 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“QOBILZOD KO IL OJI” фермер хўжалиги манфаатида Сирдарё
вилояти фермерлар Кенгашининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад
этилсин.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 июлдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибидаги шикоят берилиши мумкин.
Раислик этувчи
И.Матмуратов
ҳайъат аъзолари
А.Сувонқулов
Н.Сангиров
5