← Назад
Решение #2888435 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 221 | — | code_article | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2401/3588-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – У.Курбанов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Н.Сангиров
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 8 октябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья Б.Исаков раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Сувонқулов ва
Н.Сангировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Боирбековнинг
суд мажлиси котиблигида, аризачи Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси вакили
М.Игамназаров (ишончнома асосида), жавобгар “ s k
t rs Int rn ti n l”
масъулияти чекланган жамияти вакили Г.Алимбаев (ишончнома асосида)
иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 13 декабрдаги
ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “ s k
t rs Int rn ti n l” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари
билан биргаликда, суднинг биносида, видеоконференцалока режими орқали
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ирдарё вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “ s k
t rs Int rn ti n l”
масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб
юритилади) нисбатан 29 862 608 312 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
ирдарё туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда “биринчи
инстанция суди” деб юритилади) 2024 йил 15 ноябрдаги ажрими билан ишга
Сирдарё вилоят Божхона бошқармаси ва АТ “ si Аlli n b nk” низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Кейинчалик, ишни суд мажлисида кўриш жараёнида аризачи Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда
“ИПК” деб юритилади) 157-моддасига асосан судга ариза тақдим этиб,
жавобгарга 10 552 193 261 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаб,
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2024 йил 13 декабрдаги ажрими билан
аризачининг ариза талабини 10 552 193 261 сўм камайтириш ҳақидаги аризаси
иш юритишга қабул қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2024 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан жавобгарга нисбатан 10 552 193 261 сўм молиявий жарима қўлланилган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 13 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг 2025 йил 19 июндаги қарори билан суд ҳужжатлари
ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги қарори билан
жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикояти қисман қаноатлантирилиб,
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 13 февралдаги қарори ва Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил
19 июндаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан апелляция инстанцияси судида
кўриш учун Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
юборилган.
Аниқланишича, биринчи инстанция суди аризачининг жавобгарга
нисбатан молиявий жарима қўллаш талабини муҳокама қилиб, молиявий
жаримани ундириш талабини муҳокама қилмаган ва тегишли қарор қабул
қилмаган.
ИПКнинг 279-моддаси бешинчи қисмининг 6-бандига кўра, билдирилган
талаб бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги ишни
биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш учун
асос бўлади.
Шу сабабли судлов ҳайъатининг 2025 йил 25 сентябрдаги ажрими билан
ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга
ўтилган.
Ишда иштирок этишга жалб этилган низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Сирдарё вилоят
Божхона бошқармаси ва “ si
lli n
b nk” АТ банки вакиллари суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)
274-моддаси тўртинчи қисми талаби доирасида, ишни учинчи шахс вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, биринчи интанция суди аризани
10 552 193 261 сўмга қаноатлантириш бўйича ҳулосага келганлигини, бироқ
жавобгардан молиявий жаримани ундириш талабини муҳокама қилмасдан,
тегишли қарор қабул қилинмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармонига асосан мораторий эълон қилинганлиги сабабли
аризачининг жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш ва ундириш
ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиш сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
2
Судлов ҳайъати тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб ва
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ва аризанинг
жарима ундириш ҳақидаги талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2024 йил 10 октябрдаги 13-27/363 dfu - сонли хати билан тақдим этилган
маълумотга асосан жавобгарнинг 2024 йил 1 октябрь ҳолатига муддати ўтган
дебитор қарздорликлари аниқланган.
Унга кўра, жавобгар чет эллик ҳамкори билан экспорт ва импорт
шартномалари асосида муносабатга киришиб, экспорт ва импорт
мажбуриятлари бўйича товарлар ҳақи (маблағлар)ни қайтариш ёки товарни
олиб кириш чораларини кўрмаганлиги натижасида жами 6 555 314 АҚШ
доллари миқдорида дебитор қарздорлик вужудга келган.
Хусусан, жавобгар ва Хитой давлатидаги хорижий ҳамкори “E EED
U
BILE
., L D” билан 06.01.2023 йилда
FS Y-2023- 000580сонли 207018693308255064230200012- ИДН рақамли, “E EED U
BILE
.,
L D”
билан
06.01.2023
йилда
E L- S I-1-сонли
207086151308255064230200001-ИДН рақамли, “G l
vt m bil Int rn ti n l
r r ti n” корхонаси билан 11.10.2022 йилда
UZI22001-сонли
207018693308255064220200016-ИДН
рақамли,
Италия
давлатининг
“
R RELLI S. . ” корхонаси билан 04.04.2022 йилда UZ/01/2022–сонли
2070186933082550642202000066-ИДН рақамли, Озарбайжон давлатининг
“Компания h n
t rs LL ” корхонаси билан 31.05.2022 йилда UZ/03/2022 сонли 207018693308255064220200008-ИДН рақамли, Хитой давлатининг
“Sh nd ng W iw i
w r N w En rg
hn l g
..ltd” корхонаси билан
24.03.2022 йилда 20220324001/2-сонли 207018693308255064220200005-ИДН
рақамли, Хитой давлатининг “Qingd
SD ut
nd Equi m nt
., Ltd.”
корхонаси
билан
23.08.2022
йилда
S D2022081916 -сонли
2070186933082550642202000095-ИДН рақамли, Хитой давлатининг “ h r
v rs s Inv stm nt
r r ti n” корхонаси билан 05.01.2023 йилда
2022F S-00014-сонли 207018693308255064230200007-ИДН рақамли, Сингапур
давлатининг “Y ngzh u
iz V hi l s
. Ltd” корхонаси билан 25.11.2021
йилда
2022-F- S-00014-сонли
201052301308255064210200002-ИДН
рақамли, Германия давлатининг “ EL U
BILE Gmb ” корхонаси
билан 01.04.2022 йилда рақамсиз 207018693308255064220200008-ИДН рақамли
импорт шартномалари имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандида (ҳал қилув қарори қабул қилинган санада
амалда бўлган таҳрири) “Товарларни республикага олиб кириш ва «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича
3
тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва
божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта
ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов
амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак” деб
белгиланган.
Шунга кўра, аризачи жавобгарга 29 862 608 312 сўм миқдорида молиявий
жаримани ихтиёрий равишда тўлашни сўраб, 2024 йил 18 октябрь куни
20-39505-сонли талабнома билан мурожаат қилган, бироқ, талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар
келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида
товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки маблағларнинг қайтарилишини)
мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган
муддатларда
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг
“Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунининг (кейинги ўринларда
“Қонун” деб юритилади) 111-моддасида белгиланган жаримани тўлайдилар.
ИПКнинг 217-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд қонун ҳужжатларига
мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин.
Мазкур кодекснинг 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик
ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа
ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари борйўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи
савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини
қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли қарорининг
1-банди “в” кичик бандига асосан импорт операциялари бўйича муддати
ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт
қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган
ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати
ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун
назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Қонуннинг 111-моддасига асосан норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан
қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи
4
савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган
резидентлар республика бюджети даромадига:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг
миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайдилар.
Аризачи жавобгар томонидан экспорт шартномаси бўйича муддати
ўтказиб юборилган дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли
бюджетга қўшимча жарима тўланганлиги ёки муддати ўтган дебиторлик
қарздорлик бартараф этилганлиги ёхуд жарима тўлашни рад этиш тўғрисидаги
тасдиқловчи маълумотларни тақдим этиш юзасидан талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар томонидан талабномада белгиланган муддатда аризачига
асослантирилган эътирозларини, дебитор қарз ундирилганлиги ёки ҳисобланган
жарима ихтиёрий тўланганлигини ёхуд асослантирилган бошқа тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим этмаган.
Шу сабабли, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан 10 552 193 261 сўм молиявий жарима қўллаб, ундиришни сўраган.
Аризачининг жавобгарга нисбатан импорт шартнома мажбуриятлари
бўйича муддати кечикканлиги сабабли 5, 10 ва 35 фоиз миқдорида
10 552 193 261 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни талаб қилиши
асосли ҳисобланади. Молиявий жариманинг асослилиги иш ҳужжатлари,
тарафлар вакилининг тушунтиришлари, Сирдарё вилоят божхона бошқармаси
томонидан тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини топади.
Бироқ, биринчи инстанция суди аризада жавобгардан молиявий
жаримани ундириш талаби ҳам қўйилганлигига эътибор қаратмаган. Ушбу
талабни муҳокама қилмаган ва тегишли қарор қабул қилмаган.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги
қарори билан талаб муҳокама қилинмасдан қолганлиги сабабли апелляция
инстанциясининг 2025 йил 13 февралдаги қарори ва тафтиш инстанциясининг
2025 йил 19 июндаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан апелляция
инстанцияси судида кўриш учун юборилган.
Апелляция инстанцияси суди томонидан ишни биринчи инстанция
судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриб чиқилди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2025
йил
19 августдаги ПФ-138-сонли фармонининг 3-бандида ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун устав капиталида
давлат улуши бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш ва
ундиришга 2027 йил 1 январга қадар мораторий эълон қилинган.
5
Жавобгар устав капиталида давлат улуши бўлмаган хўжалик юритувчи
субъект ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда, аризачининг молиявий жарима қўллаш ҳақидаги талаби
асоссиз ҳисобланади.
Шунингдек, аризанинг жаримани ундириш талаби судга тааллуқли
бўлмаганлиги сабабли, ушбу талаб бўйича иш юритиш тугатилиши лозим.
Зеро, ИПКнинг 110-моддаси 1-бандига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса,
суд иш юритишни тугатади.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман
бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПКнинг 279-моддаси тўртинчи қисми 6-бандида билдирилган талаб
бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги ҳал қилув
қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
Юқорида қайд этилганларга биноан, судлов ҳайъати, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг фармонига асосан мораторий эълон қилинганлигини инобатга
олиб, аризанинг жарима қўллаш талабини қаноатлантиришни рад этишни,
аризанинг жаримани ундириш талаби судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли,
ушбу талаб бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПК 118-моддаси талаби доирасида
суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси
19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга
олиб, давлат божини ундирувсиз қолдиришни ва почта харажатлари
тўланганлигини инобатга олишни ва ишни видеоконференцалоқа режими
орқали ўтказилиши билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2025 йил 19 августдаги ПФ-138-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ИПК 110, 118, 166, 215, 222, 278 ва 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“ s k
t rs Int rn ti n l” масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 13 декабрдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин:
Аризачи ирдарё вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар “ s k
t rs
Int rn ti n l” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 10 552 193 261 сўм
молиявий жарима қўллаш талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Аризанинг 10 552 193 261 сўм молиявий жарима ундириш талаби бўйича
иш юритиш тугатилсин.
6
“ s k
t rs Int rn ti n l” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа
режими орқали ўтказилиши билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Исаков
ҳайъат аъзолари:
А.Сувонқулов
Н.Сангиров
7