Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/2190 Дата решения 08.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q LTIN EDIK L Ответчик / Подсудимый Оқолтин туман Тиббиёт бирлашмаси
Source ID 80361ee3-90f9-460f-bd14-6b2c7ece39cf Claim ID PDF Hash b17a3d3cf36b5bed... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2190-сонли иш ОҚОЛТИН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 08 октябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Мирзаев (раҳбар), жавобгар вакили М.Нурматов (ишончнома асосида), Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ Q LTIN EDIK L” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган, жавобгар Оқолтин туман Тиббиёт бирлашмасига нисбатан 819.700.894 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “ Q LTIN EDIK L” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар Оқолтин туман Тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан 819.700.894 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Давлат Тиббий суғурта жамҳармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Палата судга ёзма равишда мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Давлат Тиббий суғурта жамғармаси суд мажлисига келмади. ИПКнинг 170-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК)нинг 127, 128, 170,172-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Давлат Тиббий суғурта жамҳармаси вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада кўрсатилган важларини қўллаб-қувватлаб, 819.700.894 сўм асосий қарзни ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили тарафлар ўртасида тузилган даъвонинг асоси сифатида қайд қилинган шартнома бўйича тўловлар даъвогарнинг ҳисоб-рақамига тўлиқ ўтказиб берилганлигини, ушбу шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмаганлигини, шу сабабли даъвогарнинг даъво аризасини рад этишни сўради. Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан судга даъво аризада даъвонинг асоси сифатида келтирилган 2024 йил16 апрель куни тузилган 597-9-122-ТВ/2024-сонли аутсорсинг шартлари асосида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар учун жавобгарга ушбу шартномада кўрсатилган 363.000.000 сўм миқдоридаги лабаратория хизматлари ҳақи тўлиқ тўлаб берилганлиги тўғрисида ёзма маълумотнома тақдим этилди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар (бажарувчи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида 2024 йил 16 апрель куни тузилган 597-9-122-ТВ/2024-сонли аутсорсинг шартлари асосида лабаратория хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартномалар шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмаси бўйича шартноманинг 1.1-бандида кўрсатиб ўтилган лабаратория хизматларини кўрсатиши, жавобгар буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олган. 2 Даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган асос (важи)и бўйича жавобгарга шартномаларда назарда тутилган ишлар бажарилган ва бу ҳақда ҳисобварақ-фактуралари расмийлаштирилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан судга тақдим қилинган 2025 йил 28 мартдаги ёзма маълумотномага кўра даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган юқорида қайд этилган шартнома бўйича даъвогарга тўловлар тўлиқ амалга оширилганлиги маълум қилинган. Шунингдек, ушбу шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмаган. Шунга асосан, бугунги кунда даъвонинг асоси сифатида даъвода қайд қилинган даъвогар (бажарувчи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида 2024 йил 16 апрель куни тузилган 597-9-122-ТВ/2024-сонли аутсорсинг шартлари асосида лабаратория хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд эмас. Бундай ҳолларда, даъвогарнинг даъвони асоси сифатида келтирилаётган шартнома бўйича 819.700.894 сўм миқдорида асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли деб ҳисоблаб бўлмайди, шу сабабли суд даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддасига асосан 16.394.018 сўм миқдоридаги давлат божини ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатини олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 116, 118, 170,176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ Q LTIN EDIK L” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 16.394.018 сўм миқдоридаги давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Даъвогар “ Q LTIN EDIK L” масъулияти чекланган жамияти томонидан 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Олламов 3