← Назад
Решение #2888446 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 363 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4811-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 08 октябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, даъвогар “NEFT TE N
GR UP” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Ховос туман
йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасасига нисбатан тарафлар
ўртасида rid.uz .uz сайти орқали 2024 йил 25 декабрь куни юкларни ташиш
хизмати учун 2889845, 2889841, 2889834, 2888780, 2888727 ва 2888735-сонли
электрон расмийлаштирилган шартномаларга нисбатан битимнинг ҳақиқий
эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгар “Ховос туман йўллардан
фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси ҳисобидан қўшимча қиймат
солиғи (ҚҚС) билан 235.779.449,57 сўм миқдоридаги пул маблағини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакиллари
Б.Джураев (ишончнома асосида), Ш.Хасанов (ишончнома асосида) ва
С.Умиров (ордер асосида), жавобгар вакили А.Бурханов (ишончнома асосида)
ва Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобилов, шунингдек ишга гувоҳ
сифатида чақиртирилган Ғ.Саидназаров ва А.Юлдашевлар иштирокида, ўз
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Даъвогар “NEFT TE N GR UP” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда - даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “Ховос туман
йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси (кейинги ўринларда жавобгар)га нисбатан тарафлар ўртасида rid.uz .uz сайти орқали 2024 йил
25 декабрь куни юкларни ташиш хизмати учун 2889845, 2889841, 2889834,
2888780, 2888727 ва 2888735-сонли электрон расмийлаштирилган
шартномалар (кейинги ўринларда - шартномалар)га нисбатан битимнинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгар ҳисобидан қўшимча қиймат
солиғи (ҚҚС) билан 235.779.449,57 сўм миқдоридаги пул маблағини
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят
иқтисодиёт ва молия бошқармаси иштирок этмади ва иштирок этмаслик
сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризада
келтирилган важларини қувватлаб, тарафлар ўртасида
rid.uz .uz сайти
орқали 2024 йил 25 декабрь куни тош (шебен) ва асфаль маҳсулотларини
ташиш тўғрисида 2889845, 2889841, 2889834, 2888780, 2888727 ва 2888735сонли электрон расмийлаштирилган шартномалар бўйича давлат харидлари
тўғрисидаги қонун талабларига асосан танлов (тендер, электрон дўкон ва
аукцион) савдолари ўтказилмасдан шартномалар тузилганлигини, тарафлар
ўртасида тузилган ушбу шартномалар ғазначилик органларида ҳам рўйхатдан
ўтказилмаганлигини билдириб, мазкур шартномаларга нисбатан битимнинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгар ҳисобидан қўшимча қиймат
солиғи (ҚҚС) билан 235.779.449,57 сўм миқдоридаги пул маблағини
ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида
rid.uz .uz сайти орқали 2024 йил 25 декабрь куни юкларни ташиш хизмати
тўғрисида 2889845, 2889841, 2889834, 2888780, 2888727 ва 2888735-сонли
электрон расмийлаштирилган шартномалар бўйича давлат харидлари
тўғрисидаги қонун талабларига асосан танлов (тендер, электрон дўкон ва
аукцион) савдолари ўтказилмасдан шартномалар тузилганлигини, тарафлар
ўртасида тузилган ушбу шартномалар ғазначилик органларида ҳам рўйхатдан
ўтказилмаганлигини билдириб, даъво бўйича қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурратура вакили ишда мавжуд
ҳужжатларга асосан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ва
жавобгар томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка амал
қилинмаганлиги учун прокуратура органларига тегишли чораларни кўриш
учун хусусий ажрим чиқаришни сўради.
Суд мажлисида гувоҳ сифатида кўрсатув берган юкларни транспортда
ташиган ҳайдовчи Ғ.Саидназаров ва ўша вақтда жавобгарнинг раҳбари
ўринбосари лавозимида ишлаган А.Юлдашевлар даъвогар томонидан
ҳақиқатан ҳам тош (шебен) ва асфаль маҳсулотларини ташиб етказиб
берилганлигини, ушбу маҳсулотлар жавобгарнинг ходимлари томонидан
қабул қилиб олинганлигини билдириб ўтди.
Судга ғазначилик органи томонидан даъво аризада кўрсатилган
шартномалар давлат ғазначилик органларида рўйхатдан ўтмаганлиги
тўғрисида ёзма маълумотнома тақдим этилди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари,
гувоҳларнинг кўрсатувлари ва прокурор фикрини иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида rid.uz .uz сайти орқали
2024 йил 25 декабрь куни 2889845, 2889841, 2889834, 2888780, 2888727 ва
2888735-сонли электрон шартномалар имзоланган, бироқ давлат харидлари
тўғрисидаги қонун талабларига асосан танлов (тендер, электрон дўкон ва
аукцион) савдолари ўтказилмасдан шартномалар тузилган ҳамда ушбу
шартномалар ғазначилик органларида ҳам рўйхатдан ўтказилмаган
(ғазначилик органи маълумотномасида 2024 йил 25 декабрь куни ҳолатига
шартномалар бекор қилинганлиги, яъни “аннулирован” ҳолатида эканлиги
билдирилган).
Тарафлар ўртасидаги юқоридаги шартноманинг матни (предмети)
маҳсулот етказиб бериш сифатида қайд этилган, бироқ тарафларнинг
шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳақийи ҳоҳиш-иродаси
транспортда юк ташиш хизматларини кўрсатишга қаратилган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг 363-моддасига кўра, суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги
сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти
аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун
шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар
шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий
умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда
аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома
тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро
муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари,
тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади.
Шу сабабли суд, тарафлар ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар
транспортда юк ташишга қаратилган деб ҳисоблайди.
Даъвогар жавобгар буюртмачининг буюртмасига асосан 235.779.449,57
сўмлик тош (шебен) ва асфаль маҳсулотларини ташиб етказиб
берилганлигини, ушбу маҳсулотлар жавобгарнинг вакиллари томонидан
тегишли бухгалтерия ҳужжатларига асосан қабул қилиб олинганлигини, бироқ
тарафлар ўртасидаги шартномалар тўғридан-тўғри тузилганлиги ва ғазначилик
органларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги учун жавобгар томонидан
тўловлар амалга оширилмасдан келинаётганлиги сабабли суддан тарафлар
ўртасида тузилган юқоридаги шартномаларга нисбатан битимнинг ҳақиқий
эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгар “Ховос туман йўллардан
фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси ҳисобидан қўшимча қиймат
солиғи (ҚҚС) билан 235.779.449,57 сўм миқдоридаги пул маблағини
ундиришни сўраган.
Суд, даъвогарниг юқоридаги важларини асосли деб ҳисоблайди, чунки
тарафлар тош (шебен) ва асфаль маҳсулотларини ташиш тўғрисидаги
шартномалар имзоланиб, кўрсатилган хизматлар жавобгар томонидан харид
қилинган, бироқ шартномалар бўйича давлат харидлари тўғрисидаги қонун
талабларига асосан танлов (тендер, электрон дўкон ва аукцион) савдолари
ўтказилмасдан шартномалар тузилганлигини, тарафлар ўртасида тузилган
ушбу шартномалар ғазначилик органларида ҳам рўйхатдан ўтказилмаган.
Натижада, тарафлар ўртасида тўғридан-тўғри шартномалар имзоланиб,
тендер ўтказиш ва шартномаларни ғазначиликдан рўйхатдан ўтказиш
тартибига риоя қилинмасдан хизматлар кўрсатиб келинган.
Даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлиги 235.779.449,57 сўмни ташкил этган.
Мазкур қарздорлик бугунги кунгача жавобгар томонидан тўланмасдан
қолган.
Жавобгарнинг фаолияти бюджет маблағлари хисобига амалга
оширилсада Қонунлар талаби бўйича даъвода кўрсатилган шартномалар
бўйича танлов (тендер, электрон дўкон ва аукцион) савдолари ўтказилмаган ва
улар ўртасида имзоланган шартномалар ғазначиликдан рўйхатга олинмаган ва
ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган.
Даъвода қарздорлик юзага келишига асос бўлган тарафлар ўртасида
rid.uz .uz сайти орқали 2024 йил 25 декабрь куни юкларни ташиш хизмати
тўғрисида 2889845, 2889841, 2889834, 2888780, 2888727 ва 2888735-сонли
электрон расмийлаштирилган шартномаларга асосан кўрсатилган хизматлар
қиймати жами 235.779.449,57 сўмни ташкил этиб, ушбу шартномалар бўйича
танлов (тендер, электрон дўкон ва аукцион) савдолари ўтказилмагани,
жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул маблағи йўқлиги сабабли юқоридаги
шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмасдан қолиши натижасида,
ушбу шартномалар ҳақиқий эмаслиги сабабли, ҳақиқий эмаслик оқибатини
қўллаб жавобгардан 235.779.449,57 сўм миқдоридаги пул маблағини ундириш
сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва
учинчи қисмларига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2022 йил 24 июндаги
345-сонли қарори ва қарор билан тасдиқланган Низом талабида хам жавобгар
билан боғлиқ битимлар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилиши назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК) 112-116-моддаларига асосан битимнинг давлат рўйхатидан ўтказиш
талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради
ва бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди, ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
ФКнинг 1023-моддаси талабига асосан қонунчиликда ёки битимда
белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан молмулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз
эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган
бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган мажбурият,
шунингдек мол-мулкни эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш асоси кейинчалик
бекор бўлганда ҳам юзага келади.
Ушбу бобнинг қоидалари асоссиз бойлик орттириш қўлга
киритувчининг, жабрланувчининг ўзининг, учинчи шахсларнинг хулқ-атвори
натижаси бўлганлигидан ёки уларнинг иродасидан ташқари содир
бўлганлигидан қатъи назар қўлланилади.
Бюджет
маблағлари
ҳисобидан
молиялаштириладиган
давлат
ташкилотлари билан битимлар имзолашда Ўзбекистон Республикасининг
2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 64моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 03 июлдаги “Рақобат
тўғрисида”ги
Қонунига
асосан
тендер
ўтказилиши,
Ўзбекистон
Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2022 йил 24 июндаги 345-сонли қарори
билан тасдиқланган Низом талабига асосан битим Ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
28.11.2014 йилдаги 269-сонли қарорининг 7-8, 20, 24-бандларида низоли
бўлган битимни ҳақиқий эмас деб топиш, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган
битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисида тушунтириш
берилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги 17-сонли қарорининг 9-бандида хам тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга асосан суд, низонинг вужудга келишига асос бўлган
танлов (тендер, электрон дўкон ва аукцион) савдолари ҳақиқий бўлмаганлиги
сабабли, тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма
нарсани қайтариб бериши лозим ва олинган нарсани аслича қайтариб бериш
мумкин бўлмаганида, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари
қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт
деб ҳисоблаб, тарафлар ўртасида имзоланган юқоридаги шартномалар ўзўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли, битимнинг ҳақиқий эмаслик
оқибатини даъвогар манфаатида қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига
235.779.449,57 сўм миқдоридаги пул маблағини ундиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 4.715.590 сўм
миқдоридаги давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан
тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатини жавобгардан даъвогар
фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “NEFT TE N GR UP” масъулияти чекланган жамиятининг
даъво талаби қаноатлантирилсин.
Тарафлар ўртасида rid.uz .uz сайти орқали 2024 йил 25 декабрь куни
юкларни ташиш хизмати учун 2889845, 2889841, 2889834, 2888780, 2888727 ва
2888735-сонли электрон расмийлаштирилган шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаганлиги сабабли, битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибати даъвогар
манфаатига қўлланилиб, даъвогар “NEFT TE N
GR UP” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига жавобгар “Ховос туман йўллардан фойдаланиш
корхонаси” давлат муассасаси ҳисобидан 235.779.449,57 сўм миқдоридаги пул
маблағи ва 41.200 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Ховос туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат
муассасасидан Республика бюджетига 4.715.590 сўм миқдоридаги давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар белгиланган муддатда шу суд
орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов