Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2402/3728 Дата решения 08.10.2025 Инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый UL IFUN ION L UNIVERS L O LEX
Source ID c4a05bb4-c371-4d10-bfa2-38ccd4a494ba Claim ID PDF Hash 6dff953ba5fec5c3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 221-моддаси нинг 221 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2402/3728-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – З.Раджабов Кассация инстанциясида маърузачи судья – А.Сувонқулов Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – Б.Исаков СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 8 октябр Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Рахимов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Матмуратов ва Б.Исаковлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шомуродованинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили М.Игамназаров (2025 йил 3 январдаги ишончнома асосида), жавобгар “ UL IFUN ION L UNIVERS L O LEX” МЧЖ рахбари Ш.Қурбонов иштирокида, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 11 сентябрдаги қарорига нисбатан “ UL IFUN ION L UNIVERS L O LEX” МЧЖ томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикояти асосида иш ҳужжатлари билан биргаликда, Сирдарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ UL IFUN ION L UNIVERS L O LEX” МЧЖга нисбатан 1 824 725 325 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарори билан ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 364 945 065 сўм молиявий жарима қўлланилган. Кассация инстанциясининг 2025 йил 11 сентябрдаги қарори билан жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар томонидан тафтиш тартибида шикоят келтирилиб, унда шартномага асосан ўтказилган пул маблағлари Қозоғистон Республикасида ўзлаштирилиб талон-тарож қилинганлиги ҳамда ушбу ишлар учун жиноят иши қўзғатилиб қонуний чора кўрилганлиги кўрсатилиб, суд қарорларини бекор қилиш сўралган. 1 Тафтиш инстанцияси суд мажлисида иштирок этган жавобгар МЧЖ рахбари тафтиш тартибидаги шикоятини қувватлаб, унда келтирилган важларини такрорлаб, суд қарорларини бекор қилишни ва аризани рад этишни сўради. Тафтиш инстанцияси суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили тафтиш тартибидаги шикоятга эътироз билдириб, шикоятни рад этишни ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда кўрсатиб ўтилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва кассация инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига биноан “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли”. Ишдаги мавжуд ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йил 10 октябрдаги №13-27/363-хдфу-сонли хати билан тақдим этилган маълумотга асосан 2024 йил 1 октябр ҳолатига жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги аниқланган. Унга кўра, жавобгар чет эллик ҳамкори билан импорт шартномаси асосида муносабатга киришиб, экспорт ва импорт мажбуриятлари бўйича товарлар ҳақи (маблағлар)ни қайтариш чораларини кўрмаганлиги натижасида жами 285 000 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлик вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки маблағларнинг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатларда таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунининг (кейинги ўринларда “Қонун” деб юритилади) 111-моддасида белгиланган жаримани тўлайдилар. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади)нинг 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли қарорининг 1банди “в” кичик бандига асосан импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ-192-сонли қарорининг 1-бандида 2023 йил 1 июнь ҳолатига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммасини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг таклифига розилик берилиб, солиқ қўмитаси ва мажбурий ижро бюросига жарималарни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилишини таъминлаш юклатилган. Шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Қонуннинг 111-моддасига асосан норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайдилар. Аризачи жавобгар томонидан экспорт шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли жавобгарнинг шахсий кабинетига муддати ўтган дебиторлик қарздорлик учун бюджетга жарима тўланганлиги ёки муддати ўтган дебиторлик қарздорлик бартараф этилганлиги ёхуд жарима тўлашни рад этиш тўғрисидаги тасдиқловчи маълумотларни тақдим этиш юзасидан талабнома юборган. Бироқ, жавобгар томонидан талабномада белгиланган муддатда аризачига асослантирилган эътирозларини, дебитор қарз ундирилганлиги ёки ҳисобланган 3 жарима ихтиёрий тўланганлигини ёхуд асослантирилган бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган. Шунга кўра, аризачи жавобгарга 1 824 725 325 сўм миқдорида молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлашни сўраб, талабнома билан мурожаат қилган, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилгандан сўнг, жавобгарга нисбатан 1 824 725 325 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарга импорт контракти бўйича Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2203/964-сонли иши бўйича 2022 йил 14 июндаги ҳал қилув қарорига асосан 154 401 742,50 сўм миқдорида молиявий жарима ва Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2203/4175-сонли иши бўйича 2023 йил 24 январдаги ҳал қилув қарорига асосан 1 124 691 225 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилганлиги аниқланган. Шу сабабдан биринчи инстанция суди томонидан аризани қисман қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан муддати ўтган дебитор қарздорлик бўйича жами 10 фоиз миқдорида 364 945 065 сўм молиявий жарима қўллаш, аризанинг қолган қисми бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ҳулосага келинган ҳамда кассация инстанцияси томонидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келинган. Жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятида келтирилган важларига биринчи ва кассация инстанцияси судлари томонидан ҳам ҳуқуқий бахо берилган бўлиб, жавобгар томонидан суд қарорларини бекор қилиш бўйича бирон бир далилларни тақдим этмади. Бинобарин, ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга асосан биринчи ва кассация инстанцияси суди томонидан қонуний қарор қабул қилинган. ИПК 3247-моддасининг биринчи қисми 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПК 118-моддаси талаби доирасида суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдиришни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 3247, 3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: “ UL IFUN ION L UNIVERS L O LEX” МЧЖнинг тафтиш тартибидаги шикояти қаноатлантиришдан рад этилсин. 4 Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2025 йил 11 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин. Раислик қилувчи А.Рахимов ҳайъат аъзолари И.Матмуратов Б.Исаков 5