Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/5001 Дата решения 08.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение POLY TEX SIRDARYO Ответчик / Подсудимый
Source ID 3c2c8d58-dc1f-4e7c-95cc-7197bcc6efe2 Claim ID PDF Hash ac779d37d36173c3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5001-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 08 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сайхунобод туман фермерлар кенгашининг “SHOMIRZABOY” фермер хўжалиги манфаатида “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятидан 340 544 920 сўм асосий қарздорлик 76 622 607 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишнидаъвогар раҳбари М.Шомирзаев, даъвогар вакиллари М.Пирназаров (ишончнома асосида), Ш.Усмонов (ишончнома асосида) жавобгар вакили Ж.Хайдаров (ишончнома асосида) иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “SHOMIRZABOY” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) манфаатида Сайхунобод туман фермерлар кенгаши (кейинги ўринларда “Кенгаш” деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 340 544 920 сўм асосий қарздорлик ва 76 622 607 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиданган тартибда хабардор қилинган Кенгаш ҳамда “POLY TEX AGRO TA’MINOT” масъулияти чекланган жамияти ишда вакили иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра ишни Кенгаш ҳамда “POLY TEX AGRO TA’MINOT” масъулияти чекланган жамияти вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъвони қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2023 йил январь ойида бошоқли дон харид қилиш бўйича шартнома имзоланганлигини, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга жами 340 544 920 сўм буғдой маҳсулоти етиштириб топширганлигини, бироқ жавобгар етиштирилган маҳсулот ҳақини тўламаганлигини билдириб, асосий қарз ва фоиз қарздорликни ундириб беришни сўради. Судда қатнашган жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, тарафлар ўртасида ҳақиқатда 2023 йил январда бошоқли дон харид қилиш бўйича шартнома расмийлаштирилганлигини, ғалла ҳосили етиштириш учун жами даъвогарга 325 129 189 сўмлик маҳсулотлар етказилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлигини, маҳсулот етказиб берилганлиги бўйича ҳисобварақ фактуралар даъвогар томонидан эътирозсиз қабул қилинганлигини билдириб, даъво талабини рад қилишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа нормативҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 465-моддасининг биринчи қисмига биноан, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2023 йил 24 январда ғалла ҳосили етказиб бериш тўғрисида 45-сонли“Бошоқли дон харид қилиш бўйича” фьючерс шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар 2023 йил ғалла ҳосилидан 51 га ер майдонидан жами 142,8 тонна буғдой етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида даъвогарни бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага кўра, даъвогар 30.06.2023 йилдаги 19-сонли ҳисобварақ фактура билан 215 199 920 сўмлик, 10.09.2023 йилдаги 65С-сонли ҳисобварақ фактура билан 125 345 000 сўмлик, жами 340 544 920 сўмлик ғалла топширилган. Даъвогар ушбу ғалла учун жавобгар томонидан ҳақ тўланмаган деган важ билан 340 544 920 сўм қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво киритган. Суд мажлисида, жавобгар вакили 340 544 920 сўмлик ғалланинг ҳақи пул билан эмас, шартнома шартларига кўра, ғалла етиштириш учун турли хил минерал ўғитлар, буғдой уруғи етказиб берилиши, ортиқча етказилган ғалла ҳақ тўланиши белгиланганлиги, даъвогарга жами ғалла етиштириш учун 325 129 189 сўмлик маҳсулот, яъни, минерал ўғит, буғдой уруғи етказиб берилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги, ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилганлигини билдирган. Суд, судга жавобгар томонидан тақдим қилинган, тарафлар томонидан тасдиқланган умумий миқдори 315 163 998 сўмлик ҳисобварақ фактураларнинг 214 183 966 сўм қисми тарафлар ўртасидаги ғалла етиштириш шартномасидан келиб чиққан деб ҳисоблайди. Хусусан, 31.10.2022 йилдаги 27 321 840 сўмлик буғдой уруғи, 31.10.2022 йилдаги 62 389 563 сўмлик буғдой уруғи, 22.02.2023 йилдаги 39 552 000 сўмлик сульфат, 11.03.2023 йилдаги 36 900 000 сўмлик карбомид, 22.03.2023 йилдаги 465 080 сўмлик гербицид, 31.03.2023 йилдаги 4 804 800 сўмлик гербицид, 31.03.2023 йилдаги 4 069 999 сўмлик гуммат, 30.04.2023 йилдаги 2 279 200 сўмлик инсекдицит, 30.04.2023 йилдаги 3 600 000 сўмлик А-селитра, 28.02.2023 йилдаги 6 152 037 сўмлик дизтоплива, 01.043.2023 йилдаги 7 330 400 сўмлик дизтоплива, 01.04.2023 йилдаги 1 881 600 сўмлик дизтоплива, 01.05.2023 йилдаги 250 880 сўмлик дизтоплива, 01.06.2023 йилдаги 12 957 672 сўмлик дизтоплива маҳсулотлари, 31.07.2023 йилдаги 4 228 895 сўмлик қуритиш-тозалаш хизмати учун расмийлаштирилган жами 214 183 966 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар тарафлар ўртасидаги ғалла етиштириш шартномасидан келиб чиққан. Бироқ, 28.10.2022 йилда “POLY TEX AGRO TA’MINOT” масъулияти чекланган жамият томонидан даъвогарга етказилган 78 030 000 сўмлик аммофос 2023 йил 24 январдаги ғалла етиштириш шартномасидан келиб чиққанлигини асословчи далиллар судга тақдим қилинмади. Шунингдек, 06.01.2023 йилдаги 22 950 032 сўмлик кунжара ва ўсимлик ёғи учун расмийлаштирилган ҳисобварақ фактуралар тарафлар ўртасидаги ғалла маҳсулотини етиштириш учун молиялаштирилгани ўз тасдиғини топмади. Бундан ташқари, жавобгар даъвогарга 9 965 191 сўм маржо учун қарздорлик ҳисоблаган бўлса-да, ушлаб қолинган маржонинг ҳисоб-китобини судга тақдим қила олмади. Юқоридагилардан кўринадики, жавобгар ғалла етиштириш учун даъвогарга жами 214 183 966 сўмлик маҳсулот етказиб берган ва хизмат кўрсатган (ғалла ҳосилини молиялаштирган). Жавобгар эса, даъвогарга 340 544 920 сўмлик буғдой маҳсулотини етиштириб топширган. Даъвогар томонидан топширилган 340 544 920 сўмлик буғдой учун расмийлаштирилган ҳисобварақ фактуралар жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинган. Шунингдек, ғалла етиштириш учун даъвогарга етказилган 214 183 966 сўмлик маҳсулот ва хизматлар учун расмийлаштирилган ҳисобвараф-фактуралар даъвогар томонидан эътирозсиз қабул қилинган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 340 544 920 сўм қарздорликни ундириш талабининг 126 360 954 сўм (340 544 920214 183 966=126 360 954 сўм) қисмини асосли деб ҳисоблайди ҳамда жавобгардан 126 360 954 сўм қарздорликни ундиришни, асосий қарздорликни ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 76 622 607 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. ФКнинг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд жавобгардан даъво талабининг асосли деб топилган 126 360 954 сўм асосий қарздорликка мутаносиб равишда ҳисобланган 17 690 533 сўм фоиз қарздорликни ундиришни, банк фоизини ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 06 январдаги № 600сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-банднинг тўртинчи хатбошисида Фермерлар кенгашининг фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 17-бандида ҳам тушунтириш берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвонинг қаноатлантирилган қисмига нисбатан ҳисобланган 2 881 029,74 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, даъвонинг қаноатлантирилмаган қисмига нисбатан ҳисобланган 5 462 320,80 сўм давлат божини ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р ҚИ Л Д И: Сайхунобод туман фермерлар кенгашининг “SHOMIRZABOY” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятидан 340 544 920 сўм асосий қарздорлик 76 622 607 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятидан SHOMIRZABOY” фермер хўжалигига 126 360 954 сўм асосий қарздорлик, 17 690 533 сўм фоиз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятидан давлат бюджетига 2 881 029,74 сўм давлат божи ундирилсин. Давлат божининг қолган қисми ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья judgecode Х. . Сулайманбекова