← Назад
Решение #2888613 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 30 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 366 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2379-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 08 октябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакиллари С.Юнусов (раҳбар), А.Махаммадиев (ишончнома асосида),
жавобгар вакили М.Нурматов (ишончнома асосида) ва Оқолтин туман
прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида, даъвогар “S
RU
LIDER S VD ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Оқолтин
туман Тиббиёт бирлашмасига нисбатан 90.379.253 сўм миқдоридаги
қарздорлик ва 8.485.117,84 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “S
RU LIDER S VD ” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда - даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар Оқолтин
туман Тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан
90.379.253 сўм миқдоридаги қарздорлик ва 8.485.117,84 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси, Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғурта жамғармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабар этилган Сирдарё вилояти
ғазначилик хизмати бошқармаси, шунингдек Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий
суғурта жамғармаси вакиллари келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига асосан ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бу ҳолда суд, ишни унда мавжуд материаллар асосида Сирдарё вилояти
ғазначилик хизмати бошқармаси, Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғурта
жамғармаси иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, жавобгардан 90.379.253 сўм миқдоридаги
қарздорлик ва 8.485.117, 84 сўм миқдорида пеня ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ишдаги мавжуд
ҳужжатларга асосан суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили тарафлар ўртасида
тузилган шартнома бугунги кун ҳолатига кўра ғазначилик органидан
рўхатдан ўтмаганлигини билдириб, шу сабабли даъвони қисман
қаноатлантиришни, яъни пеня ундириш талабини рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини рад
қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 21
январда 2-сонли “Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил
этиш” тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда - Шартнома) тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар - иш бажарувчи аутсорсер
беморлар учун соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматларини
кўрсатиши, буюртмачи эса кўрсатилган хизматлар учун шартномада
кўрсатилган муддатларда ҳақ тўлаш ва тарафлар келишувига асосан
кўрсатилган хизматларни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган.
Даъво аризада келтирилган асос (важи)и бўйича жавобгарга
шартномада назарда тутилган 90.379.253 сўмлик соғлом овқатлантириш
хизматлари кўрсатилган ва бу ҳақда 2025 йил 10 февраль куни ҳолатига икки
томонлама солиштирма далолатнома расмийлаштирилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага кўра даъво
аризада ундириб берилиши сўралаётган сумма юзасидан тарафлар ўртасида
2025 йил 21 январдаги шартнома дастлаб ғазначилик бўлимида рўйхатдан
ўтган, бироқ жавобгарнинг 2025 йил 14 февралдаги 96-сонли хатига асосан
ДМБАТ ДМ дастурий мажмуасида бекор қилинганлиги маълум қилинган.
Яъни, бугунги кун ҳолатига кўра шартнома рўйхатган ўтмаган ҳисобланади.
2023 йил 18 ноябрда Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасида
даволанаётган беморлар учун 2023 йил 12 ой мобайнида 3 маҳал иссиқ озиқ2
овқат билан таъминлаш хизматини кўрсатиш бўйича танлов савдоси
ўтказилган ва ушбу танлов савдосида даъвогар “S
RU LIDER S VD ”
масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилиб, жавобгар билан
аутсорсинг шартлари асосида шартнома тузиш ҳуқуқини қўлга киритган
ҳамда шу асосда тарафлар ўртасида аутсорсинг шартлари асосида
хизматларни кўрсатиш бўйича 2023 йил 24 январда 1-сонли шартнома
тузилган.
Шу асосда, даъвогар жавобгарга соғлом овқатлантириш бўйича
аутсорсинг хизматларини кўрсатиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 10
январдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг
хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низом 11-бандига асосан
Аутсорсинг хизматини кўрсатиш бўйича шартнома буюртмачи ва аутсорсер
ўртасида календарь йил учун ушбу Низомга 2-иловасида келтирилган
аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича намунавий
шартномага мувофиқ икки нусхада тузилади. Бунда, аутсорсер томонидан
шартнома шартларининг тўлиқ бажарилиши ва буюртмачининг харажатлар
сметасида ажратилган маблағ аутсорсерни қониқтирган тақдирда,
томонларнинг келишувига кўра шартнома муддати навбатдаги календарь йил
учун узайтирилиши мумкин.
Шу сабабли, суд аутсорсер томонидан шартнома шартларининг тўлиқ
бажарилганлигини ва буюртмачининг харажатлар сметасида ажратиладиган
маблағ аутсорсерни қониқтирган деб баҳолаб, тарафлар ўртасида 2025 йил 21
январь куни тузилган 2-сонли “Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни
ташкил этиш” тўғрисида шартномани томонларнинг келишувига кўра
шартнома муддати навбатдаги календарь йил учун ҳам узайтирилган ҳолат
деб ҳисоблайди.
Мазкур
ҳолатда
даъвогар
жавобгар
билан
шартномавий
муносабатларга киришганда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022
йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини
такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-283-сон қарорида белгиланган
талабларга риоя қилган. Хусусан, Қонуннинг 30-моддасида харид қилиш
тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари санаб ўтилган бўлиб унга
кўра, харид қилиш электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун
ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридантўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат
этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари тартибида амалга
оширилади.
Мазкур Қонун нормаларига мувофиқ, жавобгар харид қилиш тартибтаомилларига риоя қилган ҳолда, электрон дўкон, тендер, энг яхши
таклифларни танлаш, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган
3
аукцион каби харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турларини
ўтказилишини таъминлаган ва ўрнатилган тартибда шартнома тузган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгарга 90.379.253 сўм миқдорида
аутсорсинг хизматлари кўрсатилганлиги тўғрисидаги важларини асосли деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, суд муҳокамасида даъвогарнинг ушбу важлари жавобгар
томонидан ҳам тасдиқланди.
Бундай ҳолларда, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 90.379.253 сўм
миқдорида асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъво аризада давъогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 8.485.117,84 сўм миқдорида пеня ундириш сўралган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
ФК 364-моддаси биринчи қисмида эса, “Агар тарафлар ўртасида
шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб
қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган
ҳисобланади”, деб кўрсатиб ўтилган.
ФКнинг 366-моддаси иккинчи қисмига кўра, нотариал тасдиқланиши
ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал
тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал
тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома
рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланади.
Суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, тарафлар
ўртасида низоли ҳолат юзасидан “Бюджет” кодекси талабига ғазначилик
органидан рўйхатдан ўтмаганлиги ва асослар етарли эмаслиги сабабли пеня
ундириш талабини асоссиз деб топиб, даъво талабининг пеня ундириш
қисмини қаноталантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига асосан
қаноатлантирилган ва рад этилган талабларга мутаносиб равишда республика
бюджетига жавобгардан 1.807.586 сўм миқдоридаги давлат божи ва
даъвогардан 169.702,36 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўлаб
чиқилган 37.500 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар зиммасига
ундиришни лозим топади.
4
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 170,176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “S
RU
LIDER S VD ” масъулияти чекланган
жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “S
RU LIDER S VD ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига жавобгар Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан
90.379.253 сўм миқдоридаги асосий қарз ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига:
Жавобгар Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан 1.807.586
сўм миқдоридаги давлат божи;
Даъвогар “S
RU LIDER S VD ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 169.702,36 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати
жавобгар Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан даъвогар
“S
RU LIDER S VD ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция ёки кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов
5