← Назад
Решение #2888649 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/681-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шўманай тумани
2025 йил 8 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси даъвогар
“Agr b nk” АТБ манфаатида жавобгар "Ni tb R m v" фермер хўжалиги
ҳисобидан 128.696.776,34 сўм асосий кредит қарз ва 7.175.367,68 сўм фоиз
қарзи ҳамда 2.908.836,20 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили С.Нуримов (2025 йил
25 мартдаги 03-03/31-сонли ишончномага асосан) иштирокида, “Agr b nk”
АТБ Шўманай филиали биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Agr b nk” АТБ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, "Ni tb R m v" фермер хўжалиги (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 128.696.776,34 сўм асосий
кредит қарз ва 7.175.367,68 сўм фоиз қарзи ҳамда 2.908.836,20 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида Палата
ва жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада,
унинг вакиллари иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай
ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан
Палата ва жавогар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, даъвони
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Agr b nk” A Б ва "Ni tb
R m v"
фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 12 февраль куни № 35-F/Agr b nk24897/24-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда Шартнома деб
юритилади) имзоланган.
Шартноманинг 1-бўлимига кўра даъвогар томонидан жавобгарга
170.164.800 сўм миқдоридаги кредит суммаси, кредит маблағлари ҳосил
етиштириладиган йилнинг 01 сентябрь санасига қадар агротехник
тадибирлардан келиб чиққан ҳолда қарз олувчи томонидан ойма ой тақдим
қилинадиган буюртнома асосида босқичма босқич ажратилади, кредит
бўйича йиллик 10 фоиз билан кредит маблағи ажратилган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, қарз олувчи эса олинган кредит
маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва
унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада
белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида
талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
Бироқ, жавобгар шартноманинг ҳисобланган тўлов жадвалига мувофиқ
равишда кредит ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга
оширишни таъминламаган ҳамда 2025 йил 9 сентябрь ҳолатига
128.696.776,34 сўм асосий кредит қарз ва 7.175.367,68 сўм фоиз қарзи ҳамда
2.908.836,20 сўм пеня юзага келишига йўл қўйган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 738-моддасига кўра эса қарз олувчи қарз суммасининг
қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда
тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз
берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари
ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз
берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва
тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган,
қарздорлик суммаси тўланмаган ва ҳозирги кунга қадар тўлаш чоралари
кўрилмаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг 128.696.776,34 сўм асосий кредит
қарзини ва 7.175.367,68 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, жавобгар ҳисобидан тўловларни кечиктирганлик учун
2.908.836,20 сўм пеня ундиришни сўраган, ФКнинг 333-моддаси талабларига
асосан даъвонинг мазкур талаби асосли, бироқ, ФКнинг 326-моддасига
асосан суд даъво талабининг пеня ундириш талабини камайтириб, 1.000.000
сўм ундиришни, даъвонинг қолган пеня қисмини рад қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклатишни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларига асосан, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Ni tb
R m v" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“Agr b nk” АТБ фойдасига 128.696.776,34 сўм асосий кредит қарз ва
7.175.367,68 сўм фоиз қарзи ҳамда 1.000.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган пеня қисми рад этилсин.
Жавобгар "Ni tb R m v" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика
бюджетига 2.775.619,60 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.И.Давлетов